ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ ФАКУЛЬТЕТИ
“БИНО ВА ИНШООТЛАР” КАФЕДРАСИ
Архитектура фанидан 1-қурс лойиҳасини баджариш бўйича
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Тошкент 2015
Кириш
5580200 – Бинолар ва иншоотлар қурилиши ва 5140900 – Касб таълими (5580200 – Бинолар ва иншоотлар қурилиши), 5340400–Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи” (Иссиқлик–газ таъминоти ва вентиляция); 5340400– “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи” (Сув таъминоти ва канализация) йўналишларининг ўқув режасида мазкур таълим йўналишлар бўйича таълим оладиган талабалар томонидан 5 семестрда «Архитектура» фанидан курс лойиҳасини бажариш белгилаб қўйилган. Курс лойиҳаси талабанинг мустақил иши сифатида бажарилади ва алоҳида баҳоланади.
Талабаларда қурилиш ишлаб чиқариши ва объектларни лойиҳалаш жараёнида вужудга келадиган турли илмий-техник масалаларнинг ечимини топишга имкон берувчи чуқур билим ва кўникмаларни шакллантиришда курс лойиҳасининг аҳамияти каттадир. Чунки курс лойиҳасини бажариш жараёнида талаба эгаллаган назарий билимлари ва мавжуд меъёрий ҳужжатлар, маълумотномалар ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб амалий масалаларни мустақил равишда ечиш ҳамда ўз ғоя ва ечимларини жамоа олдида ҳимоя қилиш кўникмасини эгаллайди.
Курс иши мавзуси: “Турар–жой биноларини лойиҳалаш “ бўлиб, фаннинг “Турар–жой бинолари” бўлимининг назарий курсини ўрганиш жараёнида кам қаватли фуқаро биноларининг конструктив ечимлари билан биргаликда бажарилади.
№
|
Мавзулар номи
|
1
|
Якка тартибдаги турар–жой биносини лойиҳалаш.
|
2
|
Блокировкали турар–жой биносини лойиҳалаш.
|
3
|
Секцияли турар–жой биносини лойиҳалаш.
|
4
|
Галереяли турар–жой биносини лойиҳалаш.
| Курс иши бўйича шахсий топшириқ мавзуси қуйидаги жадвал шаклида кўрсатилган.
Эслатма: Курс ишиини бажаришда “КNAUF” технологияларини қўллаш тавсия этилади: Парда деворлар. КNAUF технологиялари асосида парда деворлар қуриш.
Қаватлараро ёпмалар. КNAUF технологиялари асосида осма шифтлар конструкциялари ва ҳ.
Жадвалда кўрсатилган турар–жой уйларининг турлари Ўзбекистон Республикасининг ҳар хил табиий–иқлимий худудлари ва турли хил конструктив элементлардан иборат қурилишлари учун кўзда тутилган.
Курс иши қуйидаги тартибда шахсий топшириққа асосан бажарилади:
График қисми (4 вароқ А2 форматда);
–бино тарзи (бўяш керак), М1:100;
–қаватлар тархлари, М1:100;
–зина бўйича кўндаланг қирқим, М1:100;
–қаватлараро ёпма тархи (бирга қўшиб чизилади), М 1:100 ёки М1:200;
–том ёпма тархи (ёки стропил) ,М 1:100 ёки 1:200;
–том қопламаси тархи (бирга қўшиб чизилади), М 1:100 ёки 1:200;
–3–4 та архитектуравий–конструктив деталлар, М1:10, М1:20.
–тушунтириш хати курс иши мавзуси бўйича 12–15 бет, А4 форматда ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |