82 –чизма. Ораёпма плитасини плани:
1 – цемент қоришмаси; 2 –бетон; 3 –арматура; МС –пўлат анкер, плитани монтаж илмоғига маҳкамланади ва деворга бекитилади
3.10. Том плани
Том плани бинонинг устидан кўринишининг горизонтал текисликка проекциясидир. Бино томида ички сув кетказиш тизими қўлланилган бўлса, бино шаклининг мураккаблик даражасидан қатъий назар, том плани чизилади. Ташқи сув кетказиш тизими қўлланилган бўлса, томи-да турли устқурмалар, вентиляция қурилмалари бўлган мураккаб кон-фигурацияли биноларда том плани чизилади. Томдан сув кетказиш учун нишабликлар қилинади. Нишабликнинг қиялиги 2,5% гача бўлса, текис том ҳисобланади. Қолган ҳолларда том нишабли том дейилади. Нишаблик текисликлари кесишганда икки ёқли бурчак ҳосил бўлади. Бу бурчакнинг уч томони юқорида бўлса қирра, пастда бўлса тарнов ҳо-сил бўлади. Бинонинг пландаги конфигурацияси ва сув кетказишнинг йўналишларига боғлиқ ҳолда том турли-туман шаклларга эга бўлиши мумкин.
Томдан сув оқиш чизиқлари бино периметри бўйича бир горизон-тал текисликда жойлашган, томнинг нишабликлари бир хил қияликка эга бўлган ҳолларда том планининг геометрик чизмаларини қуришда қуйидаги қоидаларга амал қиладилар:
83 - чизма. Нишабли томларнинг кўринишлари:
а) тўрт нишабли том; б) икки нишабли том; в) кўп нишабли том
1) томнинг нишабликлари кесишганда ҳосил бўладиган чизиқнинг проекцияси сув оқиш чизиқлари кесишган нуқтада ҳосил бўлган бур-чакни тенг иккига бўлади (83 - чизма, а);
2) сув оқиш чизиқлари параллел нишабликлар кесишганда ҳосил бўладиган чизиқ (масалан, томнинг тепа қирраси) сув оқиш чизиқлари-
га параллел ва улардан тенг масофаларда жойлашади (83 - чизма, б);
3) нишабликлар кесишганда ҳосил бўладиган иккита чизиқ туташ-ган нуқтадан, албатта, учинчи чизиқ чиқади.
Томнинг планини чизиш учун бино планини тўртбурчакларга бўлиб олинади ва юқорида кўрсатилган тартибда томнинг тасвири қурилади. Том планида нишабликларнинг кесишиш чизиқлари кўрсатилади.
Том планларининг ишчи чизмаларида томдаги тўсиқлар, парапет, чордоққа кириш жойлари, дудбуронлар, вентиляция қурилмалари, ён-ғин хавфсизлиги зиналари кўрсатилиши мумкин. Кўп пролётли бинолар том режасида қияликларни кўрсатиш учун схематик равишда томнинг кўндаланг профили штрихланган қалин 0,6-0,8 мм чизиқ ёрдамида чи-зилади (84- чизма).
Асосий нишабликларда ёки схематик профилда қияликнинг қийма-ти кўрсатилади. Том планида бинонинг асосий ўлчамлари берилиши ке-рак. Бинонинг керакли жойларидан ўтадиган координацион ўқлар, ал-батта кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |