66-чизма. Юқориги ҳошия поғонанинг конструктив ечими
Зинадаги ҳар бир поғонанинг баландлиги ва кенглиги муҳим пара-метр ҳисобланади. Поғона баландлигининг иккиланган қиймати ва поғона кенглигининг йиғиндиси 60 см (одам қадамининг ўртача ма-софаси) га яқин бўлса, зинада ҳаракатланиш қўлай бўлади.
Поғонанинг баландлиги 135 мм дан 180 мм гача (кўпинча 150 мм), кенглиги эса, 250-300 мм оралиғида қабул қилинади. Асосий зи-наларда поғонанинг кенглиги 300 мм қабул килинган. У ҳолда юқорида айтилган тавсия мм бажарилади.
Зина майдончалари қават майдончаларига ва оралиқ майдончала-рига бўлинади. Зина майдончасининг кенглиги маршнинг энидан ва 1200 мм дан кичик бўлмаслиги керак. Лифтдан чиқиш жойидаги майдончанинг кенглиги 1600 мм дан, касалхоналарда 1900 мм дан ки-чик бўлмаслиги керак.
Зинани планда ва қирқимда чизишдан олдин айрим параметрлар-ни ҳисоблаб олиш керак. Масалан, қават баландлиги Н=3000 мм, маршнинг эни мм, қиялиги 1:2 бўлсин. Бу қияликка ўлчам-лари 150x300 мм (баландлиги ва кенглиги) поғона тўғри келади. Ён-ма-ён жойлашган маршлар орасида, ўт ўчирувчиларнинг шланги ўтиши учун, камида 100 мм оралиқ қолдирилиши талаб қилина-ди. Шуни ҳисобга олсак, зина жойлашган зинахонанинг эни камида B=2 +100= 100=2200 мм бўлиши керак (67 -чизма).
Битта маршнинг баландлиги Н:2=3000:2=1500 мм бўлади. Унда-ги поғоналар сони n=1500:150=10 та. Маршдаги хошия поғонанинг кенглиги зина майдончасига қўшилиб кетганлиги сабабли, маршнинг планда кўрсатиладиган горизонтал проекциясининг узунлиги d ни аниқлаш учун поғона кенглиги 300 мм ни поғоналар сонидан битта кам қийматга кўпайтирилади, яъни мм
Зина оралиқ ва қават майдончаларининг кенглигини қўлланилади-ган конструкциянинг ўлчамлари ва маршдаги ҳошия поғонанинг кенг-лиги хисобга олган ҳолда аниқланади. Масалан, қават майдончанинг кенглиги С1=1650 мм, оралиқ майдончасининг кенглиги С2=1300 мм (67- чизма) қабул қилинса, зинахонанинг пландаги узунлигини аниқ-лаш мумкин, яъни L=d+C1+C2=2700+1650+1300=5650 мм.
Қирқимда зинанинг поғоналарга бўлиниш графигини қуриш қуйи-даги тартибда бажарилиш мумкин (67-чизма):
қават баландлигини ундаги поғоналар сонига тенг қисмга бўлинади ва ҳосил бўлган нуқталардан горизонтал тўғри чизиқлар ўтказилади;
зина планида маршнинг горизонтал проекциясини поғоналар сони-дан бир кам сонга бўлинади ва ҳосил бўлган нуқталардан вертикал тўғ-ри чизиқлар ўтказилади;
ҳосил бўлган тўр чизиқлар бўйича зина профили чизилади.
Зинахона деворларининг контурини планлар учун қабул қилин-ган чизиқлар (S) қалинлигида, поғоналар контурини эса, S/2 қа-линликдаги чизиқлар билан чизилади. Зина бўйича қирқимни планга нисбатан каттароқ масштабда чизиш мақсадга мувофиқ.
Зина поғоналарини бошқача усулда қурса ҳам бўлади (68-чизма). Бунинг учун зинахона деворларини чизилгандан сўнг зина майдон-
Do'stlaringiz bilan baham: |