Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

9.6. 
ЭМБОЛИЯ 
 
Эмболия – (юнонча –ичкарига отиш) томирларнинг қон ёки лимфа оқими билан 
келадиган жисмлар (эмболлар) билан тиқилиб қолишидир. 
Эмболлар келиб чиқиш манбаига қараб қўйидагиларга бўлинади: 
1.
Экзоген эмболиялар: ҳаво, газ, қаттиқ ет жисмлар, бактериал, паразитар 
эмболлар. 
2.
Эндоген эмболиялар: тромб, тўқима ва ҳомила атрофидаги сувлар эмболияси. 
Эмболларни томирларда жойлашишига қараб-катта, кичик қон айланиш 
системасидаги эмболиялар ва дарвоза венаси системаси эмболияси фарқланади. 
Юқоридаги ҳамма ҳолатларда эмболлар ҳаракати қон оқимининг табиий йўналиши 
бўйлаб пайдо бўлади. Демак, катта қон айланишининг эмболлари ўпка венаси 
патологиясида, юракнинг чап камераларида, катта қон айланиш артерияларида; кичик 
қон айланиш 
Эмболлари – катта қон айланиш веналарида ва юракнинг ўнг қисмида пайдо 
бўлади. Қопқоп венасидаги ўзгаришлар эса шу жойдаги эмболияга олиб келиши 
мумкин. 
Ретрогард эмболияда эса, эмбол оғир бўлганда, гемодинамика қонунига 
бўйсунмайди. Бундай эмболлар кўкрак қафасининг сўриш кучи пасайганда, йирик 
вена томирларида қон оқими секинлаганида рўй беради. Ниҳоят, парадоксал эмболия 
тафовут қилинади. Бу эмболия юрак қоринчалари ва бўлмачаларии оралиғидан тўсиқ 
очиқ қолганда пайдо бўлади. Бунда веналарнинг катта қон айланишидаги ва 
юракнинг ўнг қисмидаги эмбол кичик қон айланишига ўтмай, юракнинг чап қисмига 
ўтиб кетади. 
 
 
 
Экзоген эмболлар 
Хаво эмболияси. Бу эмболия йирик веналар шикастланганда (бўйин, ўмров 
ости, мия қаттиқ пўстлоғи синуслари) юз беради. Бу веналарда босим нолга яқин ёки 
манфий бўлади, ва улар шикастланганда беркилиб қолмайди. Натижада шикастланган 
веналарга ҳаво олишда сўриб олиниши мумкин. Натижада кичик қон айланиш 
доираси эмболияси юз беради. Худди шундай шароитлар ўпка жарохатланганда, унда 
деструктив жараёнлар ривожланганда, пневмоторакс ҳолатида пайдо бўлади. Бу 
ҳолларда катта қон айланиши доирасида эмболия юз беради. Худди шундай 
оқибатларга портлаш пайтида пайдо бўладиган катта босимли ҳаво тўлқини олиб 
келиши мумкин. Бунда босим таъсирида ўпка альвеолалари кескин кенгайиб, 
деворлари йиртилади, натижада, ҳаво капилярларга ўтиб, катта қон айланиш 
эмболияси юз беради. 


166 
Ҳар хил ҳайвонларнинг бу эмболияга сезгирлиги бир хил эмас. Қуён венасига 
2-3
см
3
ҳаво юборилганда ўлади. Итлар эса, ҳар 1 кг вазн ҳисобида 50-70 см
3
ҳаво 
юборилганда ҳам тирик қолиши мумкин. Одам бу жиҳатдан оралиқ ҳолатни 
эгаллайди. 
Газ эмболияси эса декопрессия ва Кессон касаллигининг патогенетик асосини 
ташкил этади. Атмосфера хавосининг юқоридан нормалга тез пасайганда (Кессон 
ишчиларида ва ғаввосларда) ёки нормалдан паст босимга тез ўтишида (баландликка 
тез кўтарилиши ёки учадиган аппаратларнинг герметиклиги бузилганда) эриган 
газларнинг (азот, кислород, СО2) эритма ҳолдан газ ҳолга тез ўтиши рўй беради. 
Натижада, газ пуфакчалари (кўпинча азот пуфакчалари) организмдаги капиллярларга 
тиқилиб қолади. (кўпинча катта қон айланиш доирасида). Бу эмболия анаэроб (газли) 
гангренада ҳам рўй бериши мумкин. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish