Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

10 
БОБ 
ЯЛЛИҒЛАНИШРИВОЖЛАНАЁТГАН ОРГАНИЗМДА ЯЛЛИҒЛАНИШ 
ЖАРАЁННИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Яллиғланишни таърифи 
 
Яллиғланиш - шикастланиш организмни бир бутун ҳолдаги муракаб комплекс 
реакцияси, бўлиб, ҳимоя-мослашув ҳусусиятига яга ва эволюция жараёнида 
шаклланган, асосан маҳаллий туқима ўзгаришлари - альтерация, маҳаллий қон 
айланишни бузилишидан келиб чиқадиган экссудация ва лейкоцитлар эмиграцияси ва 
пролиферацияси билан ифодаланади. Яллиғланиш жуда кенг тарқалган умум 
патологик жараёнларга киради. Баъзида ташқи клиник аломатлари ҳар хил лекин кўп 
касалликларни асосини ташкил қилади. Бу, асосан маҳаллий жараёнга у ёки бу 
даражада бутун организм, энг аввал иммун, эндокрин ва нерв системалари жалб 
қилинади. 
Яллиғланишнинг сабаблари ниҳоятда ҳилма-ҳилдир. Шикастловчи омилнинг 
ҳусусиятларига, турли-туманлигига қарамай организмнинг жавоб реакцияси, асосан 
сифат жиҳатдан бир хилдир, яъни яллиғланиш организмнинг шикастловчи таъсирга 
умумий типик патологик реакциясидир. 
10.1. 
ЯЛЛИҒЛАНИШ ҲАҚИДАГИ КИСҚАЧА ТАРХИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА 
ЯЛЛИҒЛАННИШ ЖАРАЁНИНИНГ ПАЙДО БУЛИШ МЕХАНИЗИМЛАРИ 
ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАРНИНГ ШАКИЛЛАНИШИ 
 
Тиббиётда яллиғланишни моҳияти ва аҳамияти масаласига ҳамма вақт катта 
ўрин ажратилган. Гиппократ яллғланишни организмга зарарсизлантирувии 
аҳамиятини эътироф этган. Унинг фикрича, йирингли учоғда зарарли нарсалар - 
омиллар маҳв этилади ва шу туфайли йирингни пайдо булиши организмга фойдали, 
шифобахшдир, фақат яллиғланиш жараёнининг суръати маълум чегарадан ошмаса 
бўлди. Гиппократнинг яллиғланишни табиати ҳақидаги фикрлари тиббиётда 18 -
асргача ҳукмронлик қилди. Шу давр ичида яллиғланиш ҳақидаги таълимотга унинг 
муҳим ташқи аломатлари қўшимча қилинди. А. Цельс яллиғланишнинг турт асосий 
клиник аломатларини таъсвирлаб берди. Булар: қизариш (rubor), қавариш 
(tumor),
оғриқ (dolor) ва ҳароратнинг кутарилиши (color) дан иборат. Бешинчи аломат 
функциянинг бузилиши (function laesa) бўлиб, бу К.Гален томонидан таъсвирлаб 
берилган. У яллиғланишни маҳаллий иситма деб тушуниб, уни ҳар хил этиологик 
омиллар келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатиб берди. 
Яллиғланиш ҳақидаги ҳозирги замонавий тасаввурларга яқин фикрларни 
биринчи бўлиб инглиз жарроҳи Дж.Гунтер ифодалади. У яллиғланишни 
организмнинг ҳар қандай шикастланишиги қайтарган реакцияси сифатида 
таърифлади. Гунтер яллиғланишни ҳимоя жараёни деб ҳисоблар, уни ҳамма вақт 
шикастланган ерда пайдо бўлади, шу туфайли шикастлан-ган органзим ёки 
туқиманинг функцияси меёрига (норма) қайтиб келади деб тушунарди. 
Р.Вирхов (Virchow -1858-59 йиллар) ва унинг мухлислари яратган ҳужайра 
(
целлюляр) патологияси даврларида яллиғланишни фақат махаллий тўқима реакцияси 
деб қараларди, яллиғланган органларни морфологик тадқиқотлар қилиш натижалари 


169 
(
ҳужайраларнинг дистрофик ўзгаришлари)га асосланиб яллиғланишнинг нутритив 
назариясини яратдилар. 
Бу назария Самуэль (S.Samuel-1873й) ва Ю.Конгейм (Cohnheim-1887й) ларни 
яллиғланиш муаммоси бўйича ўтказган илмий тадкиқотларидан сўнг ўз аҳамиятини 
йўқотди. Бу олимлар яллиғланиш патогенезида асосий эътиборни майда томирлар 
раакциясига қаратдилар, шу билан яллиғланишнинг томирлар назариясига асос 
солдилар. Конгейм ўз илмий изланишларида эмиграцияси ҳодисасини кашф қилди. 
Унинг фикрича, яллиғланишнинг ҳамма клиник аломатлари микроциркуляциянинг 
бузилиши билан тушунтирилади. Қон олиб келувчи томирларни кенгайиши ва 
яллиғланиш ўчоғига артериал қонни кўп оқиб келиши шу ерни ҳароратини ортишини 
ва қизаришини юзага келтиради. Капиллярларни ўтказувчанлигини ортишишишни, 
инфильтратнинг ҳосил бўлиши нервни эзиб оғриқ ҳосил қилади, шу 
кўрсатилганларни ҳаммаси биргаликда функцияни бузилишига олиб келади. 
Конгеймнинг томирлар назарияси ўзининг аниқлиги ва соддалиги билан кенг 
оммалашиб кетди. Бу назарияга кўра яллиғланишни моҳияти фақат қон 
айланишининг бузилишидан иборат бўлиб, бу бирламчи ҳисобланади. Назария 
яллиғланган тўқимада қон айланишининг бузилиш механизмларини тўғри баҳолайди. 
Бу назарияга кўра лейкоцитлар ва қўшувчи тўқима ҳужайраларининг ҳамма 
реакциялари иккиламчи ҳисобланади, шубҳасиз, бу нотўғридир. 
А.С.Шкляревский (1869й) яллиғланишда қон айланишини ўрганишда 
эксперимент усулини қўллаб, лейкоцитларни қон томирининг деворига ёпиши 
ҳодисасини физик нуқтаи назардан асослади. 
Яллиғланиш муаммосини ҳал қилишга И.И.Мечников ниҳоятда катта ҳисса 
қўшди. У 1892 йили яллиғланишнинг биологик назариясини яратди, фагоцитоз 
ҳақидаги таълимотни ривожлантирди, яллиғланишнинг қиёсий-патологик ўрганишга 
асос солди, иммунитетнинг ҳужайра ва гуморал назарияларини яратди. 
И.И.Мечников фагоцитларнинг бегона заррачаларни, шу жумладан бактерияларни 
ютиш жараёнини яллиғланишга ҳос асосий жараён деб эътироф қилди. 
И.И.Мечниковни фагоцитознинг организмни патоген омиллардан ҳимоя қилиш ва 
иммунитетни вужудга келишидаги аҳамияти ҳақидаги ғояларни Н.Ч.Аничков, 
А.Д.Адо, Кон (R. Cohn) ва бошқа кўп олимларнинг ишларида ўз ривожини топди. 
1955 
йили цитоплазма органеллаларидан - лизосомаларни кашф қилиниши 
И.И.Мечниковнинг цитазалар ҳақидаги таълимотида ҳужайраларни хазм қилувчи 
функцияга эга эканлигини янада исботини топди. 
В.В.Воронин (1897й) яллиғланишда қўшувчи тўқима оралиқ моддаси ва 
томирлар тонусининг аҳамиятини аниқлади. 
В.В.Подвисоцкий (1899й) ўзининг "Умумий ва экспериментал патологиянинг 
асослари" асарида, яллиғланишда эндотелиал ҳужайраларни бир-биридан айрилиши 
ва бунинг натижасида улар орасида тешиклар ҳосил бўлиши, шу тешиклар орқали 
периваскуляр (томир атрофи) бўш-лиққа томирдан лейкоцитлар суқулиб ўтади, деб 
ёзади. 
Яллиғланишнинг яна бир умумлаштирувчи иазарияси яллиғланиш жараёнини 
чуқур физик-кимёвий ва патокимёвий тадқиқот қилиш натижасида пайдо булди. 
Шаде (М.Schad, 1923й) яллиғланиш ўчоғида тўқима ацидози, осмотик ва 
онкотик босимларни ортишини аниқлади ва шуларга асосланиб, яллиғланишнинг 
ҳамма ўзгаришларини белгиловчи - яллиғланишнинг физик-кимёвий назариясини 
таклиф килди. 
Риккер (E. Ricker 1924й) яллиғланиш ҳодисасини, томир-нервлар 
ўзгаришининг кўриниши деб қаради (яллиғланишнинг нерв-томирлар назарияси). 


170 
Яллиғланиш ҳақидаги таълимотни кейинги ривожи, яллиғланишнинг 
медиаторлари хақидаги тасаввурларни шаклланиши билан боғлиқ (В.Менкин, 1948й). 
Шунингдек К. де Дювни лизосомаларни кашф қилиши ва уларни яллиғланиш 
жараёнидаги аҳамиятини ўрганишини ҳам кўрсатиш керак. 
Яллиғланиш хақидаги таълимотнинг ҳозирги замонавий ҳолати (Поликар 
1965
й., Цвайфах 1967й., Г.Мовят 1975й., Л.М.Черну 1979й. ва бошқалар), яллиғланиш 
жараёнининг динамикасида иштирок этувчи медиаторлар системаларини жадал 
тадқиқот қилиш ва яллиғланиш билан иммунологик ҳимоя механизмлари орасидаги 
чамбарчас ўзаро алоқадорликни ўрганиш (бутун яхлит организм, орган, ҳужайра, 
ҳаттоки молекулалар даражасида) билан фойдаланилади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish