10.2.
ЯЛЛИҒЛАНИШНИНГ ҚИЁСИЙ ПАТОЛОГИЯСИ (ФИЛОГЕНЕЗДА
ЯЛЛИҒЛАНИШНИ ЎРГАНИШ)
Яллиғланишни қиёсий патологиясининг классик тавсифини улуғ рус олими
И.И.Мечников ифодалаб берган. У яллиғланишни организмларни эволюцион
тараққиётнинг қандай поғонасига мансуб бўлишига қарамай, уларнин фаол жавоб
реакцияси эканлигини кўрсатиб беради.
И.И.Мечников яллиғланишнинг ҳамма даврларини - альтерация, экссудация ва
эмиграцияларни филоганезнинг ҳар ҳил босқичларида ҳайвонларда кузатди.
Ҳайвонлар турларинин эволюцияси билан биргаликда бошқа патологик жараёнлар
сингари яллиғланиш ҳам эволюцияга учрайди. У юқори тараққий этган
ҳайвонлардаги фагоцитозда нейрорегулятор механизмларга катта эътибор килди.
И.И.Мечников кўрсатганидек, организм ўз ихтиёғидаги воситалари билан
химояланади. Ҳатто, энг содда бир ҳужайрали организмлар (амёбалар) ҳам зарарли
таъсирларга бефарқ туролмайди, аксинча фагоцитоз йўли билан ва цитоплазмасини
ҳазм қилувчи вакуоли таъсирида курашадилар. Аммо, бир ҳужайрали организмларга
патоген омиллар таъсир кўрсатганида, ҳудди кўп ҳужайралиларни баъзи дистрофик
жараёнларига ўхшаш альтерация ҳодисаси пайдо булади. Кўп ҳужайрали
организмларни шикастловчи таъсирга қайтарган реакцияси ҳужайраларнинг
пролиферацияси вя шаклланган томир системаси ҳисобига мураккаблашади.
Организм яллиғланган жойга кўп миқдорда фагоцитларни "жўнатиши" мумкин.
Филогенезнинг кейинроқ даврларида организмларда лейкоитлар эмиграцияси пайдо
бўлади. Организмларда эндокрин ва нерв системаларини шаклланиши билан
яллиғланиш реакциясининг бошқаришни нейрогуморал омиллари пайдо бўлади.
Юқори тараққий этган ҳайвонларда фагоцитоздан бошқа ҳимоя-мослашув
жараёнлари қўшилади. Булар: яллиғланиш ўчоғидан вена ва лимфатик томир орқали
окиб кетаётган қон ва лимфани қамал қилиши, яллиғланиш учоғидаги захарли
моддаларни суюлтирувчи сероз суюқлигини экссудацияси, патоген омилларни
нейтралловчи
пролиферацияланувчи
плазматик
ҳужайралар
томонидан
антителоларни ҳосил бўлиши, кабилардан иборат.
Шундай қилиб, эволюция жараёнида ҳайвонлар тарақкиётининг
мураккаблашишида яллиғланиш ҳам аста-секин мураккаб реакция ҳоссасига эга
бўлади. Жараённинг кечиши тезлашади, яллиғланишни суръатига ва турларига
организмни кўрсатадиган таъсири борган сари яққол кўрина боради, организмни
химоя-мослашув механизмлари яллиғланиш ўчоғида ва бутун танада мукаммаллашиб
боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |