Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya


БОБ 
 
ШИКАСТЛАНИШЛАРГА ОРГАНИЗМНИНГ МАХАЛЛИЙ ВА УМУМИЙ 
РЕАКЦИЯЛАРИ
 
3.1. 
ҲУЖАЙРАНИНГ УМУМИЙ ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯСИ 
 
Ҳужайра патофизиологияси муаммоси ҳозирги патология масалалари ичида 
алоҳида ўрин тутади. 
Биринчидан, бу муаммо касалликларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши 
билан узвий боғлиқ, чунки организмдаги ҳар қандай патологик жараён ҳужайранинг 
шикастланишидан бошланади. 
Иккинчидан, клиник амалиётда шикастланган аъзо ва тўқималар фаолиятини 
тиклашнинг кўпроқ қўлланиши ҳужайрада вужудга келган альтерация - шикастланиш 
даражасини сусайтириш ва бутунлай йўқотиш механизмлари, шунингдек, 
ҳужайраларнинг ўзида пайдо бўладиган ҳимояланиш, мосланиш ва тикланиш реакци- 
яларини 
кучайтириш 
йўли 
билан 
соғайиш 
механизмларини 
ишлаб 
чиқаришда аҳамиятга эга. 
Учинчидан, молекуляр патологиянинг замонавий ютуқлари, уларнинг ўрни ва 
аҳамиятини ҳужайра патологияси нуқтаи назаридан аниқлаш мумкин. Ҳужайра 
тўқима ва аъзоларнинг структур ва функционал бирлиги хисобланиб, унда доимо 
тўқималарнинг энергетик ва пластик талабларига жавоб бера оладиган жараёнлар 
кечади. 
Турли патоген омиллар эса ҳужайранинг тузилиши, структураси, модда 
алмашинуви, физик-кимёвый хусусиятларини ўзгартириб, шу тариқа ҳужайра 
фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. 
Ҳужайрани шикастловчи омил ва сабаблар 
Ҳужайрани шикастловчи патоген омиллар асосан физик, кимёвий, биологик 
турларга ажратилади. 
1.
Физик омиллар: 
-
механик таъсиротлар, улар плазмолемма структураси ва субҳужайра 
тузилмалари мембранасини бузади; 
-
ҳарорат ўзгариши, ҳужайра яшаётган муҳит ҳароратининг 45-50

С даражагача 
кўтарилиши оқсиллар, нуклеин кислоталар денатурацияси, липопротеид комплекслар 
декомпозициясига сабаб бўлади ва ҳужайра мембранаси ўтказувчанлигини 
кучайтириб юборади. Ҳароратнинг пасайиб кетиши эса метаболик жараёнларнинг 
сусайиши ёки бутунлай бузилишига, ҳужайра ички суюқлигининг кристалланиши 
ҳамда мембраналар бузилишига олиб келади; 
-
ҳужайрадаги осмотик босимнинг ўзгариши, хусусан, унда тўла парчаланмаган 
органик моддалар ва ионлар тўпланиши натижасидир. Ионлар тўпланиб қолиши 
оқибатида суюқлик осмотик градиент натижасида ҳужайрага киради, ҳужайра бўкиб, 
шишади ва плазмолеммани ёриб юборади.Ҳужайра ички осмотик босимининг 
пасайиши ёки унинг ҳужайра ташқарисида ошиши натижасида ҳужайра сувсизланиб, 
буришиб қолади (пикноз) ва ҳатто ўлади; 
-
ионланган радиация таъсирида эса эркин радикаллар пайдо бўлиб, уларда ўта 
оксидланиш жараёнлари кучаяди, ҳосил қилган маҳсулотлари мембраналарни 
шикастлаб, ферментларни денатурация қилади. 


88 
2. 
Кимёвий омиллар: унга, асосан, турли экзоген омиллар, яъни органик ва 
анорганик кислоталар, асослар, оғир металл тузлари, бузилган метаболизм 
маҳсулотлари ва ҳ.к. киради. Масалан, цианидлар цитахромоксидаза фаоллигини 
сусайтиради, этанол ва унинг метаболитлари кўпинча ферментларни ингибиция 
қилади, маргимуш тузлари эса пируватоксидазани фаолсизлантиради. Дори 
моддаларни нотўғри ишлатиш оқибатида ҳам ҳужайралар шикастланиши мумкин, 
масалан, строфантин меъёридан кўп қўлланилганда миокард сарколеммасидаги К-Nа 
АТФаза фаоллиги сусаяди, инсулинни кўп ишлатиш туфайли глюкоза тез сарфланиб, 
унинг гликоген кўринишидаги жамғармаси камаяди ва ҳужайранинг энергетик 
таъминоти издан чиқади. Яна шуни ҳам эсда тутиш муҳимки, ҳужайра организмда у 
ёки бу омилнинг кўп ёки камлиги натижасида ҳам шикастланади. Масалан, 
тўқималарда кислород миқдорининг ортиб кетиши ёғларнинг ўта оксидланиш 
жараёнларини фаоллайди, унинг маҳсулотлари еса ҳужайра мембранаси ва 
ферментларини зарарлайди; аксинча, кислород миқдорининг камайиши оксидланиш 
жараёнларини бузади, АТФ кам ишланади ва натижада ҳужайра фаолияти бузилади. 
3. 
Ҳужайра, аксарият, биологик омиллар: вируслар, микроблар, рикеттсиялар, 
паразитлар, замбуруғлар ва ҳ.к. таъсиридан ҳам шикаст топади. Бу хил омиллар 
ҳужайра фаолиятини, унда кечадиган метаболик реакцияларни, ҳужайра 
ўтказувчанлиги ва мембраналар бутунлигини, ферментлар фаоллигини издан 
чиқаради. Шунингдек аллергик ва иммун жараёнлар ҳам ҳужайрани шикастлаши 
мумкин. Бу ҳолат, аксари, микроб антигени билан одам организми ҳужайралари 
антигенларнинг тузилиши жиҳатидан ўҳшашлиги туфайли рўй беради: гемолитик 
стрептококкнинг айрим турлари антигенининг тузилиши буйрак базал мембранаси 
оқсиллари антигениникига ўхшаш. Улар организмга тушганда ҳам стрептококкларни, 
ҳам нефронни зарарлайдиган антитаналар ҳосил қилади. Эндотоксинлар, 
бактерияларнинг, вирус, паразитларнинг структур компонентлари ҳужайранинг 
антиген тузилишини ўзгартириб, антитаналар ёки иммун Т-лимфоцитлар ишлаб 
чиқаради, натижада организмнинг ҳужайралари шикастланиб, аутоиммун патологик 
жараёнлар руй беради. 
Организмда нейромедиаторлар, ферментлар, оқсиллар, аденин-нуклеотидлар, 
микроэлементлар камайганда ҳам ҳужайра модда алмашинуви ўзгаради ва фаолияти 
бузилади. Булардан ташқари, аъзолар фаолиятининг кескин кучайиши оқибатида 
ҳужайралар шикастланиши мумкин. Масалан, сурункасига жисмоний зўриқиш 
натижасида кардиомиоцитлар фаолияти бузилиб, юрак иши етишмовчилиги пайдо 
бўлади. 
Ҳужайра фақат патоген омиллар таъсиридагина эмас, балки генетик 
дастурланган жараёнлар ўзгариши сабабли ҳам шикастланади. Масалан, организм 
қариб бориши жараёнида эпидермис, ичак эпителийси, эритроцитлар ўла боради. Бу 
мембрана тузилишидаги ферментлар, нуклеин кислоталарда аста-секин руй берадиган 
ўзгаришлар натижаси бўлиб, оқибатда ҳужайрани ҳалок этади. 
Шикастловчи омиллар ҳужайрага бевосита ва билвосита таъсир этади. 
Билвосита таъсирот иккиламчи реакциялар пайдо қилади ва оралик моддалар ҳосил 
этиб, бирламчи таъсиротнинг шикастловчи фаолиятини амалга оширади. Бирламчи 
шикастловчи омил таъсири ҳужайрага билвосита яъни нерв ва эндокрин таъсиротлар 
(
стресс, шок ҳолатида), қон айланиш системаси орқали (юрак иши етишмовчилигида), 
физик-кимёвий параметрларнинг ўзгариши (ацидоз, алкалоз, эркин радикаллар пайдо 
бўлиши, липидларнинг ўта оксидланиш маҳсулотлари, ионлар бузилиши), 
аутоаллергик касалликларда иммун-аллергик реакциялар, шунингдек, биологик фаол 
моддалар (гистамин, кининлар, простагландинлар)нинг кўпайиши ёки камайиши 


89 
туфайли таъсир этади. Бу омилларни кўпчилигини медиатор (яъни яллиғланиш, 
аллергик, канцерогенез медиаторлари) деб аталади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish