Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

17.3. 
ЮРАК-ТОМИР БИЛАН АЛОҚАДОР (ЦИРКУЛЯТОРГИПОКСИЯ 
 
Тўқимларни оксигенга бўлган эҳтиёжи билан шу талабни қондирилмаслиги, 
оқибатида, бошқачасига қон айланишини бузулиши оқибатида ривожланади. 
Циркулятор гипоксияга юрак- томирлар етишмовчилиги, ток, коллепс, ҳушдан кетиш, 
сувсизланиши, қон йўқотиш кабилар сабаб бўлади. Кўпинча циркулятор гипоксия 
юрак фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ. Бундай ҳолатда гипоксиянинг 
патогенетик асоссини юракнинг минутлик ҳажмини пасайиши ҳосил қилади. 
Томирларга алоқадор гипоксиянинг келиб чиқишида, томирларни рефректор ва 
марказий бошқарилиши (регуляциясини) бузилиши оқибатида томирлар ҳажмининг 
катталашуви содир бўлади, қон босимининг пасайиши ва циркуляциянинг бузилиши 
пайдо бўлади. 
Циркулятор гипоксия маҳаллий равишда ҳам ривожланиши мумкин, бунда 
микроциркуляцияни бузулиш, қон ҳаракатини секинлашиши, ишемия, стаз ва 
қоннинг ёпишқоқлигини ортиши кабилар оқибатида пайдо бўлади. 
Циркулятор гипоксияда қоннинг газлар таркиби артериал томирларда 
кислородни меъёрида (норма)да бўлгани ҳолда вена қонида унинг камайиши билан 
ифодаланади ва кислородни артерия ҳамда веналардаги фарқи кўпаяди. 
17.4. 
ТЎҚИМА БИЛАН АЛОҚАДОР (ГИСТОТОКСИКГИПОКСИЯ 
 
Тўқималарда биологик оксидланиши жараёнларида иштирок этувчи 
ферментлар функцияларини бузилишидан келиб чиқади. Бу гипоксияларда тўқималар 
қондаги етарли миқдордаги кислороддан фойдалана олмайди, чунки тўқималарда 
оксидланиш қайтарилиши занжирини бирор жойи шикастланган бўлади. Бу гипоксия 
цианни бирикмалари билан заҳарланиш (цинтохромоксифаза ферменти фаолиятини 
тўхташи) оқибатида ривожланади. Бу вақт нафас ферментидаги томирни икки 
валентли ҳолатига қайтарилишига тўсқинлик пайдо бўлади ва ҳужайраларни 
кислородни истеъмол қилиши тўхтайди. Алкоголь эфир, уретан дегидрогеназа 
ферментлдарини 
фаолсизлантиради. 
Бу 
типли 
гипоксия 
витаминлар 
етишмовчилигида ҳам пайдо бўлади. Айниқса рибофлавинни етишмовчилигидан 
келиб чиқади, чунки бу витамин флавин ферментларни простетик гуруҳини ҳосил 
қилади. Шунингдек николтин кислотани етишмовчилигида ҳам гипоксия кузатилади, 
сабабики бу витамин кодегидразалар таркибига киради. 
Тўқималар гипоксияси барбитуратларни миқдорини ортиқча юбориш, баъзи 
антибиотиклар, биологик ва бошқа заҳарловчи моддалар таъсирида ҳам ривожланади. 
Кейинги йиллардаги маълумотларга қараганда тўқима билан алоқадор гипоксия 
нафас занжирида оксидланиш ва фосфорланиш жараёнларини бир-биридан ажралиши 
оқибатида содир бўлади. Шундай таъсир қилувчи экзоген ва эндоген кимёвий 
моддаларга грамицидин, 2-4 д – дининтрофенол, тироксин, трийодтиронин, 
дикумарин кабиларни кўрсатиш мумкин. Бу моддалар тўқималарда кислородни 
истеъмол қилишини кучайтиради, лекин тўқимада макроэргик бирикмалар дефицити 
келиб чиқади, натижада биологик оксидланишининг нисбий етишмовчилиги 
ривожланади бунда нафас занжирининг фаолиятининг суръатини юқорилигига 
қарамай, тўқималар кислород танқислигини сезади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish