404
бўладиган реакцияларни гипоксияга адаптациянинг шошилинч механизмлари
дейилади.
Гипоксияга нисбатан пайдо бўладиган энг эрта компенсатор реакция бу ташки
нафаснинг ўзгаришидир. Бунда қонда
кислородни камайиши, карбонат ангидрит ва
гидроген ионларни кўпайиши қон томирларидаги рецепторларни ва нафас мараказини
қитиқлаб, рефлектор равишда альвеоляр вентиляцияни кўпайтиради. Нафаснинг
тезлашиши ва чуқирлашиши, вентиляция жараёнида қўшимча алвеолаларни иштирок
этиши пайдо бўлади ва натижада нафаснинг минутлик (дақиқалик) ҳажми 100 л гача
етади. Альвеоляр вентиляциянинг кучайиши ўпкада қон айланишини ортишига олиб
келади ва у кислородни ўпка капиллярларига диффузиясини кучайишига имконият
яратади.
Шуни
таъкидлаш кераки, экзоген гипоксияларда қонда С0
2
миқдори
кўпаймайди, аксинча гипоксия кузатилади. Бу ҳолат баландликка кўтарилишда талаб
қилинадиган тадбир-чораларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.
Қон айланиш системасида пайдо бўладиган компенсатор механизмлар
тўқималарига оксигенни етказиб беришни яхшилашга йўналган. Улар юракни
ситолик ҳажмини кўпайиши ва тахикардия туфайли дақиқалик ҳажмини ортиши, қон
харакатини тезлашиши.бўйича юракка томон кўпроқ қонни келиши, циркуляциядаги
қон миқдорини кўпайиши, қонни бош мия, юрак,ўпка каби органларга томон қайта
тақсимланиши ишламаётган капилярларни очилиши билан ифодаланади. Бу
реакциялар асосида рефлектор механизмлар ётади, чунки бу вақт томирлар
деворлардаги рецепторлар қитиқланади. Гипоксияларда қонда
катехоламинлар
концентрацияси ортганлиги туфалий, улар юракни
β
-
адренерецепторларига таъсир
кўрсатади. Шунингдек метоболизмнинг бузилишини маҳсулотлари (гистамин, АДФ,
АМФ, аденозин, аденин, сут кислотаси) маълум органларни томирларини (регионал)
кенгайтиради ва қонни қайта тақсимланишига имконият яратади.
Шошилинч адаптация реакцияларига қонни кислород сиғимини ортиши
киради. Бу ҳолат қонни рефлектор равишда деполардан ҳайдаб чиқарилиши ва суяк
кўмигида эритропоезни кучайиши туфайли эритроцитлар ва гемоглабинни миқдори
ортиши билан боғлиқдир. Гемопоезни кучайиши буйраклар ва жигарда эритропоэтин
моддаларни ҳосил бўлишини кўпайиши билан алоқадордир. Бу моддалар эритропоез
жараёнига рагбатлантирувчи таъсир кўрсатади, натижада периферик қонда етилмаган
эритроцитлар –ретикулоцитлар кўпаяди. Компенсацияда гемоглобинни ўзи ҳам
аҳамиятга эга, чунки альвеоляр ҳавода кислородни парциалбосимини анчагина
пасайганига қарамай, у нормал миқдордаги кислородни бириктириб олади. Маълумки
РО
2
100
мм симоб устинига тенг бўлганида гемоглобинни кислород билан тўйинши
95-97%
ташкил қилгани ҳолда, РО
2
50
мм симоб устинига (демак ярмига камайганда)
баробар бўлганда уни оксиген билан тўйиниши деярли 80% дир. Ацидозни пайдо
бўлиши оксигемоглобинни диссоциациясини тезлашишига имкон беради. Мослашув
реакцияларида гемоглобинни ҳам
маълум даражада роли бор, чунки у кислородни
жамғаради ва у ерда РО
2
пасайганида уни ажрата бошлайди.
Тўқималарни мослашув механизмлари гликолитик оксидланиши фаолланишига
йўналган бўлиб, анаэроб йўл билан энергия ҳосил қилинади, нафас ферментларини
фаоллиги ортиши билан намоён бўлади.
Гипоксияга нисбатан узоқ муддатли мослашув механизмлари орган ва
тўқималарни тузилмаларини қайта қурилиши билан ифодаланиб, оксиген етишмаган
шароитда яшашга имконият яратади.
Кислородни транспортини таъминловчи
системалар гипертрофия ва
гиперплазияга учрайди, яни нафасда иштирок этувчи мушаклар кувватини ортиши,
405
кўкрак қафасининг хажмини катталашиши, ўпка альвеолаларини сонини ва нафас
сатхини купайиши содир булади.
Миокарднинг гипертрофияси, унинг қисқариш қобилиятининг кучайиши ва шу
билан бирга юрак мушакларини кислородни истеъмол қилишини пайдо бўлади. Шу
органларни қон
билан таъминлашини яхшиланиши, фаолият қилаётган капиллярлар
сонини кўпайиши ҳамда уларни диаметрини кенгайиши ва узунлигини ортиши
ҳисобига содир бўлади. Узоқ муддатли мослашув механизмларига эритропоэзни
кучайишини ҳам қўшиш керак. Тўқималардаги ўзгаришлар митохондрияларга
тегишли бўлиб,
уларни массасини, ҳар бирининг фаол сатҳининг ортиши билан
ифодаланади ва бу ҳужайраларни кислороддан яхшироқ фойдаланишга имконият
яратади. Узоқ муддатли мослашув механизмларига эритропоэзни кучайишини ҳам
қўшиш керак. Тўқималардаги ўзгаришлар митохондрияларга тегишли бўлиб, уларни
массасини, ҳар бирининг фаол сатҳининг ортиши билан ифодаланади ва бу
ҳужайраларни кислороддан яхшироқ фойдаланишга имконият яратади. Узоқ
муддатли гипоксияларда гипоталамус – гипофиз - буйрак
усти бези системасининг
фаоллашуви пайдо бўлади, натижада глюкокортикоидлар кўпайиб, ҳужайралар
мембраналарни мустакамлайди ва ҳужайралардаги нафас занжирининг баъзи
ферментларини фаоллаштиради. Юқорида келтирилган мослашув механизмлари
организмни гипоксияга нисбатан чидамли ва тежамли адаптацияси ривожига имкон
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: