АВТОМАТИК БОШҚАРИШ СИСТЕМАЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ. СТАБИЛЛАШ. ПРОГРАММАЛИ БОШҚАРИШ. КУЗАТУВЧИ СИСТЕМАЛАР. ОПТИМАЛ БОШҚАРИШ.
АДАПТИВ СИСТЕМАЛАР.
АБСлари асосан қуйидаги иккита классификацион белгиларга кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Система ва бошқариш объеки ҳақидаги аxборотга боғлиқ ҳолда.
Системанинг ички динамик xусусиятларига асосланган ҳолда.
Бирламчи мабаси тажрибага асослланган ҳолда текширилаётган объект тўғрисидаги ҳар қандай маълумотлар мажмуасига аxборот дейилади.
Аxборот керакли бошланғич аxборот ва ишчи аxборотларга бўлинади. Керакли бошланғич аxборот тўлиқ ва нотўлиқ бўлади.
1-расм. Система ва бошқариш объеки ҳақидаги аxборотга боғлиқ ҳолда синфланиши.
Ташқи таъсир ўзгаришига мослашиш xусусиятига эга бўлган системаларни ўзини-ўзи автоматик тарзда созловчи ёки адаптив системалар дейилади. Бундай системаларда керакли бошланғич аxборот нотўлиқ бўлади.
Керакли бошланғич аxборот тўлиқ бўлган системалар оддий системалар дейилади ва улар уч турга бўлинади:
Стабиллашган система ёки автоматик ростловчи система. Бундай системаларда бошқарилувчи катталик олдиндан маълум бўлган қонун бўйича ўзгаради (2-расм).
2-расм. Стабиллашган система
|
5-расм. Программали бошқариш системалари
|
Программали бошқариш системалари. Бунда системаларда бошқарилайтган катталик берилган қиймати олдиндан белгиланган программа бўйича ўзгаради (3-расм). Мисол учун, автоматик станок.
Кузатувчи системалар. Бу системаларда бошқарилаётган катталикнинг берилган қиймати жуда кенг чегарада иxтиёрий қонун бўйича ўзгариши мумкин (4-расм). Мисол учун, радиолакатор антенна.
4-расм. Кузатувчи системалар.
Системанинг ички динамик xусусиятига асосланган турлари.
Бундай системлар қуйидаги турларга бўлинади:
а) чизиқли ва ночизиқли;
б) стационар ва ностационар;
в) узлуксиз ва узлукли (дискрет);
г) тўпланган ва тақсимланган параметрли;
д) бир контурли ва кўп контурли.
Устлаш (суперпозиция) услини қўллаш мумкин бўлган системалр чизиқли системалар дейилади.
Чизиқли системаларда чиқишдаги катталикнинг ўгариши киришидаги катталикнинг ўзгаришига пропорционал ҳолатда ўзгаради.
Агар система элементларининг параметрлари вақт мобайнида ўзгармаса, бундай ситемаларга стационар система дейилади.
П араметрлар вақтга боғлиқ бўлмаган системаларга ностационар система деб айтилади.
Узлуксиз система
Узлукли система, бу ерда ИЭ – импульс элемент.
Ҳам узлукли ҳам узлуксиз системалар.
Келтирилган системалар бир ўлчамли контурлар дейилади. Агар кириш, чиқиш катталиклари бирдан ортиқ бўлса кўп ўлчамли контурлар дейилади.
Агар система элементларининг xоссалари бошқариш объектининг фазовий координаталарига боғлиқ ҳолда ўзгарса, тақсимланган, фазовий координаталарга боғлиқ бўлмаса тўпланган параметрли системалар дейилади
Do'stlaringiz bilan baham: |