Фильтрациянинг нобарқарор (ностационар.) Режимларида қудуқларни тадқИҚот қилиш методлари



Download 1,61 Mb.
Sana13.12.2022
Hajmi1,61 Mb.
#884865
Bog'liq
КГТК6тай.к-к


ФИЛЬТРАЦИЯНИНГ НОБАРҚАРОР (НОСТАЦИОНАР.) РЕЖИМЛАРИДА ҚУДУҚЛАРНИ ТАДҚИҚОТ ҚИЛИШ МЕТОДЛАРИ
1. Босимнинг тикланиш эгри чизиғини ифодалаш ва қайта ишлаш методлари;
2. Босимнинг тикланиш эгри чизиғи шаклига турли омилларнинг таъсири;
3. Босимнинг тикланиш эгри чизиғини қайта ишлашда турли омиллар таъсирини ҳисобга олиш.
Ҳозирги вақтда фильтрациянинг ностационар режимларида ишлаётган газ қудуқдарини тадқиқ қилишнинг икки методидан фойдаланилади:
1) қудуқ, бекитилгандан сўнг қудуқ туби босимининг тикланиш эгри чизиғини ифодалаш;
2) маълум бир режимда ишга туширилган қудуқ, туби боси­мининг ва дебитининг барқарорлашиш эгри чизиғини ифодалаш.
Бу методлар қатламнинг ўтказувчанлигини, пьезоўтказувчанлигини, ғоваклилигини аниқлаш, шунингдек, тадқиқ этилаётган қудуқ дренажлаётган майдондаги ҳар ҳил таркибли зоналарни белгилаш имконини беради. Босимни тикланиш ва барқарорлашиш эгри чизиқларидан биргаликда фойдаланиш қудуқли ишлаш жараёнида (қудуқ, туби зонасини тозалашда ва б.) қатлам параметрларининг ўзгаришини баҳолаш имконини беради.
Босимнинг тикланиш эгри чизиғини ифодалаш ва қайта ишлаш методлари.
1. Босимнинг тикланиш эгри чизиғини ифодалаш методикаси.
Босимнинг тикланиш эгри чизиғини тўзиш олдидан қудуқ газ ўзатгич қувурига уланади ёки газ атмосферага чиқарилади, бунда қудуқ оғзида, қувур ортидаги бўшлиқда ва дебит ўлчагичда босимнинг ўзгариши қайд қилинади.
Барқарорлаш ниҳоясига етгач, барқарорлашган босим, температура ва дебит ўлчанади, сўнг қудуқ бекитилиб, унинг оғзида ва қувур ортидаги бўшлиқда вақтга қараб босим ва температуранинг ўзгариши қайд қилинади. Қудуқнинг ишлашдан тўхташи олдидан барқарорлашмаган режимлар тез-тез алмашиниб турса бундай ҳолларда, босимнинг тикланиш эгри чизиғини тўзиш учун зарур бўлган параметрларни барча иш режимларида ва қудуқ тўхтатилганда қайд этиш зарур. Қувур орти бўшлиғи бўлмаган қудуқдарда (пакер билан жиҳозланганда, фаввора қувурлари бўлмаганда ва б.), шунингдек, қудуқ стволида кўп миқдорда суюқлик тўпланганда, қудуқ тубидаги босимнинг тикланиш эгри чизиғини чуқурлик манометрлари ёрдамида ўлчаш керак. Қудуқ тубида босимнинг тикланиш эгри чизиғини ифодалаш Барча ҳолларда, айниқса юқори температурали қатламларни очган кичик депрессия билан ишлаётган юқори дебитли қудуқларда ҳам амалга оширилиши керак.
Бу ерда Δq – қудуқ дебитининг қатлам шароитида ўзгариши;
Р(t) – тадқиқот ўтказилаётган вақтдаги қудуқ туби босими;
χ – текширилаётган қудуқда қатлам пьезоўтказувчанлик коэффициенти;
rспр – қудуқнинг номукаммаллигини ҳисобга олувчи келтирилган радиуси;
t - қудуқ режими ўзгартирилгандан кейинги вақт.
Юқоридаги тенгликни қуйидаги кўринишга келтириш мумкин:
Шундай қилиб, яримлогарифмик координаталарда φ бурчак оғишида босимни эгри тикланиш чизиғи. φ
Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish