16.3.
ЎПКАНИНГ РЕСПИРАТОР БЎЛМАГАН ФУНКЦИЯЛАРИНИ
БУЗИЛИШИ
Ўпка фақат қон ва ҳаво ўртасидаги газлар алмашинуви функциясини бажариб
қолмасдан, балки бошқа нафасга алоқаси бўлмаган функцияларни ҳам бажаради.
Ўпкада ҳар хил патологик жараёнлар ривожланганида (яллиғланиш, шиш, эмфизема,
склероз ва ҳ.к.) бу функциялар бузилади.
Ўпка ҳимоя функциясини бажаради. Ўпканинг умумий сатҳи ниҳоятда катта (50-
100
мг) бўлиб, бу юза атроф муҳитнинг агрессив таъсирига дуч келади. Ўпка нафас
олинганда кирадиган зарарли механик ва токсик маҳсулотларни (диаметри 2 мкм дан
катта бўлган заррачаларнинг 90% қамраб ушлаб қолади) ушлаб қолиш қобилиятига
эга. Ўпкага ўтмай қолган заррачалар шилимшиқ моддани юқорига оқиб чиқиши
орқали бронхлар деворидан чиқариб юборилади (мукоцилиар транспорт). Нафас
йўлларидаги кўп сонли киприкчаларнинг ритмик ҳаракати туфайли шилимшиқ модда
юқорига оқиб чиқади. Алвеолаларга ўтириб қолган заррачалар асосан макрофаглар
томонидан қамраб олинади, кейинчалик улар қон ёки лимфа оқими билан ўпкадан
чиқиб кетади.
Ўпка филтрлаш функциясига эга, яъни ўпкадан қонга тушган бегона жисмлар ёғ
томчилари, майда тромблар, бактерияларни деструкция қилади, метаболизмга
учратади.
Ўпка экскретор функцияни бажарди, бу ўпка орқали баъзи учадиган
метаболитларни (масалан, ацетон, аммиак ва бошқа) ёки экзоген моддаларни
(
алкогол, бензол ва ҳ.к.) ажратишни билдиради, бу ҳолат интоксикацияда аҳамиятга
эга.
Бошқа томондан ўпкалар шилиб олиш, сўриш функциясини ҳам бажаради. Ёғда
ва сувда эрийдиган кўпчилик моддалар, асосан учувчан моддалар, аэрозоллар,
ўпкалар орқали жуда тез сўрилади. Баъзи дори воситаларини қўллаш ингаляцион
усулга асосланади.
Ўпкалар муҳим метаболик функцияни бажарадилар, улар оқсиллар, ёғлар ва
карбонсувлар алмашинувида иштирок этадилар. Ўпкада липолитик ва протеолитик
ферментлар ниҳоятда кўп, ёғ алмашуви жадаллиги бўйича, улар жигар билан
тенглашиши мумкин. Улар ёғни артериал қонга тушишини бошқаради, чунки ичакдан
лимфа томирлар орқали келаётган хиломикронларнинг бир қисми шу ерда тўпланади
ва метаболизмга учрайди. Улардан ёғ кислоталари ва фосфолипидларни синтез
қилиши
мумкин,
хусусан
сурфактант
таркибига
кирувчи
дипальмитоилфосфатидхолин шу ерда ҳосил бўлади. Ўпкада оқсиллар синтез
қилинади, ўпка тузилишининг асоси коллаген ва эластиндир. Оқсиллар синтезининг
бузилиши, улар парчаланишининг кучайиши ёки уларнинг ҳаддан ташқари кўп ҳосил
399
бўлиши, ўпка эмфиземаси ва пневмосклероз ривожланишининг асосини ташкил
этади.
Ўпкада карбонсувлар алмашинуви ҳам катта аҳамиятга эга, бу асосан
мукополисахаридларга тегишли бўлиб, улар бронх сатхидаги шиллиқ модда
таркибига киради.
Ўпкада қон томирга таъсир қилувчи моддаларнинг кўпчилиги ўзгаришга
учрайди, ўпка орқали қоннинг ҳаммаси оқиб ўтади ва унда организмдаги эндотелиал
ҳужайрали томирларнинг кўпчилиги жамланган, шу ҳужайралар циркуляциядаги
моддаларни ўзгартиришга яроқлидир. Кўпчилик вазофаол моддалар ўпка томирлари
орқали ўтаётганда тўла ёки қисман фаоллигини йўқотади. Масалан, брадикининнинг
80%
фаолсизлантирилади. Серотонинни қамраб олувчи ва деполовчи орган ўпкадир,
қондан уни йўқотади. Ўпкада серотониннинг бир қисми тромбоцитларга ўтади. Бу
органда простогландин Е, Е
2
ва F
2
ни фаолсизлантирувчи ферментлар бор, ҳатто
норадреналин ва гистаминни қисман (30%) қамраб олиниши мумкин. Ўпка
томирларида прессор таъсирга эга бўлган ангиотензин 1 конвертаза ферменти
таъсирида ангиотензин 2 га айланади, уни прессорлик хусусияти олдингисидан 50
марта ортиқ. Ўпкалар қоннинг фибринолитик ва антикоагулянтлик фаоллигини
таъминлашда муҳим ўрин тутадилар. Ўпканинг интерстициал ҳужайралари орқасида
кўп миқдорда семиз ҳужайралар уурайди, уларда эса геперин бор. Ўпка қатор
дориларни детоксикациясида (амназин, усльфаниламидлар ва ҳ.к.) иштирок этадилар.
Ўпкалар терморегуляция жараёнида ҳам иштирок этадилар. Нафас олинаётган
ҳаво совиганида ўпкада биологик оксидланиш (хусусан, ёғларни β-оксидланиши)
фаоллашади ва иссиқлик ҳосил бўлиши кўпаяди. Айни шу вақтда кичик қон айланиш
доираси капиллярларида қон оқими пасаяди.
Ниҳоят шуни такидлаш керакки, ўпка қон резервуари ҳисобланади, буни
маъноси шуки кичик қон айланиш доирасининг томирлари ўз ҳажмини ўзгартириш
қобилиятига, хатто қон босими унчалик ўзгармасада ҳам ўпкалар сув алмашувида
иштирок этади, нафас чиқарилганида ҳаво билан сув ҳам ажратилади.
Бу функцияларнинг бузилиши организмда ҳар хил патологик жараёнларни пайдо
бўлишига сабаб бўлади.
400
Do'stlaringiz bilan baham: |