Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

15.6. 
АВТОМАТИЗМ ВА ЎТКАЗУВЧАНЛИКНИ БИР ВАҚТДА 
БУЗИЛИШИ НАТИЖАСИДА ПАЙДО БЎЛАДИГАН АРИТМИЯЛАР 
 
Қўзғалишни кўп сонли эктопик ўчоқлари пайдо бўлганида миокардни ҳар хил 
қисмларидан импульсни ўтказилиш тезлигини бузилишидан ёки импульсни бир 
йўналишда тарқалишидан қўзғалиш тўлқинини юракни маълум қисмида узоқ 


362 
циркуляцияси учун шароит пайдо бўлади, натижада ритмнинг бузилиши пайдо 
бўлади, бундай аритмия ҳилпилловчи ва титроқ аритмия дейилади. 
Нормал шароитларда қўзғалиш тўлқинлари бир жойда пайдо бўлиб юрак 
камерасини икки томонига тарқалади. Қарама қарши деворга етгач бошқа тўлқин 
билан учрашганида тўлқин сўнади. Чунки тўлқиннинг кетидан рефлекторлик зонаси 
қолади. Агар миокардда вақтинчалик қамал пайдо бўлса ёки миокардни баъзи 
толалари рефрактерлик ҳолатидан чиқиб бўлса бу толалар қўзғалишни кечикишидан 
пайдо бўлган импульсни узоқ циркульяцияси учун шароит яратади.
Қатор ҳолларда бўлмачалар қисқариш сони ҳар дақиқада 250-400 га етади. 
Бундай ҳолат бўлмачалар ҳилпиллаши (трепетания) дейилади, бу ҳолат ойлар ва 
йиллар давомида кузатилади. Бундай ҳолатда юрак қоринчалари бўлмачаларини 
юқори ритмини қайтадан ярата олмаганлигидан юракни нисбий қамали ривожланади, 
қоринчалар бўлмачаларни хар иккинчи, учинчи ёки тўртинчи қисқаришига жавоб 
беради, чунки қолган қўзғалиш тўлқинлари рефрактерлик фазасига тўғри келади. 
Қоринчаларни қисқариши уларни қон билан етарлича тўлишидан олдин пайдо 
бўлиши мумкин. Бу эса қон айланишнинг оғир бузилишини чақиради. 
Агар бўлмачалар қисқариши ҳар дақиқада 400 тадан 600 тагача етса у вақтда 
бўлмачалар фибрилляцияси (титроқ) тўғрисида гап боради. Бундай ҳолатда алоҳида 
мушак толалари қисқаради халос, бутун бўлмача эса чала қисқариш ҳолатида қолади, 
уни қонни ҳайдашда иштироки тўхтайди. Бўлмачаларни алоҳида мушак толалари 
бўйича бетартиб келаётган импульслар кўпинча уни қўзғатишга қобилияти етмайди, 
чунки тугун рефрактерлик ҳолатда бўлади ёки бўсаға даражасига етмайди. Шунинг 
учун бўлмача-қоринча тугун тартибсиз қўзғалади ва қоринчалар қисқариши беҳосдан 
пайдо бўлади. Одатда қоринчаларни ҳар дақиқадаги қисқариши нормадан ортиқ 
бўлади. Кўпинча қоринчаларнинг қисқариши улар қон билан тўлгунича пайдо бўлади 
ва шу туфайли импульс тўлқини кузатилмайди. Шунинг учун импульснинг сони юрак 
қисқаришлари сонидан кам импульс дефицити пайдо бўлади. Юракнинг бундай 
патологик ҳолати титроқ аритмия дейилади. Бундай ҳолат кўпинча чап бўлмача-
қоринча каваги стенозида, тиреотоксикозда ва яхши ифодаланган кардиосклерозда 
пайдо бўлади. Баъзи патоген таъсирлардан (электр токини юрак орқали ўтишини, 
хлороформли ёки циклопропанни наркозда, тож артерия томирлар тиқилиб қолганда 
ёки кескин гипоксияларда, юрак гликозидларини ва кальцийнинг токсик дозалари 
таъсиридан) қоринчалар фибрилляцияси пайдо бўлади. Алоҳида мушак толаларини 
тартибсиз-хаотик қисқаришидан амалий жиҳатдан қисқаришни пропульсив кучи 
йўқолади, қон айланиши тўхтайди, тезликда инсон ҳушидан кетади ва ўлади. 
Ҳужайра ичидаги калий концентрациясини фибрилляциясига мойиллик қилади. 
Кардиомиоцитлар мембрана потенциалининг камайишига олиб келади ва буларда 
деполяризация ва қўзғалиши анча енгилроқ пайдо бўлишига ва қўзғалишига, ҳамда 
нерв медиаторлар миқдорини, айниқса катехоламинларни ўзгаришига олиб келади. 
Қоринчалар фибрилляциясини даволашда юрак орқали қисқа, кучли якка 
элекрт разрияд ўтказиши энг самаралидир. Бундай ҳолатда миокардни ҳамма 
толаларини бир вақтдаги деполяризацияси пайдо бўлади ва мушак толаларини 
асинхрон қўзғалиши тўхтайди. Фибрилляциянинг ривожланишининг олдини олиш 
чораси сифатида қоннинг тузлар таркибини коррекция қилиши қўлланилади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish