15.9.
ТОМИРЛАР ФУНКЦИЯЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚОН АЙЛАНИШ
БУЗИЛИШИ
Юрак ва қон томирларнинг ўзаро мукаммал фаолияти туфайли қон айланиши
амалга ошади. Уларнинг асосий вазифаси периферик ўзан ҳажмини ва уни қон
ҳажмига мос келишини ҳамда органлар ва тўқималарда қон айланишни
доимийлигини ва айнан эҳтиёжига мослигини регуляция қилишдан иборат. Булар
томирларнинг қатор муҳим ва махсус (спецефик) функционал ҳусусиятлари
(
эластиклиги, қисқарувчанлиги, тонуси, деворининг ўтказувчанлиги) билан амалга
ошади. Айтиб ўтилган ҳусусиятлар амалий жиҳатдан томирлар ўзанининг ҳамма
қисмларига тегишли бўлсада, томирларнинг у ёки бу ҳусусиятларини алоҳида
кўрсатиш мумкин. Шунга мос ҳолатда томирларни компенсацияловчи, резистив,
метаболик ва ҳажмли турлари фарқ қилинади.
Компенсацияловчи томирларга аорта, эластик ва эластик мушакли типидаги
артериялар кирадилар. Уларнинг функцияси юракдан туртиб чиқарилган қонни бир
текис қон оқимига айлантириб беришдан иборат. Бу томирларнинг эластик ва
365
коллагенли тузилмалари уларни деворини қонни кучли кенгайтириб юборувчи
таъсирига қарама-қарши зарурий таранглигини белгилайди. Бу ҳолатни кўрсатилган
тузилмалар ҳисобига доимий функционал таранглиги ушлаб турилиши энергияни
талаб қилмайди.
Қаршилик қилувчи ёки резистив томирларга капилляр олди ва капиллярдан
кейинги соҳада жойлашган томир ўзанидаги артериолалар ва венулалар киради. Қон
оқимига бўлган қаршилик асосан томир ўзанининг артериал соҳасига (66%) тўғри
келади, қаршиликни қолган қисми капиллярларга (27%) ва веноз соҳага (7%) тўғри
келади. Резистив томирларда қон ҳаракатига қаршилик уларнинг тузилишини
ҳусусияти (бу томирлар девори уларни каваги катталигига қараганда нисбатан
қалинроқ) билан амалга ошади, шунингдек бу томирлар девори мушаклари
тузилмалари тонусини доимийлик ҳолатини таъминлаш ва кавак катталигини
қўшимча нерв ва гуморал таъсирлар билан фаол ўзгартириш қобилиятига эга.
Резистив томирлар кавагини улар ичидаги қон ҳажмига мос келишини ҳамда
органлар ва тўқималарни қон билан таъминланишини доимийлиги ва мослиги шу
билан амалга ошади. Капиллярлар кавагини фаол регуляцияси мумкинлигини ҳам
эътиборга олиш керак. Капиллярларда бу вазифани периэндотелиал ҳужайралар
бажарадилар, улар томир деворида жойлашиши ва ўзларининг функциялари бўйича
силлиқ толали ҳужайраларни эслатади, лекин улар камроқ ихтисослашган.
Ҳозирги замон тасаввурларига кўра, томирлар тонуси икки асосий
компонентдан ташкил топган, булар базал ва вазомотор компонентлардир. Томир
тонусининг базал компоненти ва уларнинг тузилиш ҳусусиятлари (томирни қаттиқ
халтаси-сумкаси билан боғлиқ, сумка коллаген толалардан тузилган) ва миоген омил
билан белгиланади, бунинг маъноси томирни қон билан кенгайтирилишига жавобан
томир деворини қисқариши пайдо бўлади ва бу мушак тўқимасида катионлар
алмашинуви билан боғлиқ.
Томир тонусининг вазомотор компоненти симпатик иннервациянинг
томирларини торайтирувчи ҳусусиятига боғлиқ, бундай вақтда томир деворини
қисқариши катехоламинларнинг
α
-
адренэргик таъсири билан белгиланади. Томир
тонусини иккала компоненти ўртасида мустаҳкам алоқа мавжуд, бунинг маъноси
шуки базал компонентни кўпайиши ўз-ўзидан вазомотор компонентни ҳам жалб
қилади.
Метаболик томирлар, бундай томирларга капиллярлар ва венулалар кирадилар.
Шу томирлар соҳасида қон билан тўқима ўртасида икки томонлама сув, газлар,
электролитлар, зарурий озуқа моддалари ва метаболитлар алмашинуви амалга ошади.
Ҳажмли томирлар асосан майда веналар бўлиб улар қонни деполайдилар ва юрак
томон қайтиб келишини таъминлайди. Қон ҳажмининг 75-80%и томирларда
тақсимланади. Ҳажмли томирлардан қонни ҳайдаб чиқариш уларнинг деворидаги
мушакларни фаол қисқариши билан ҳамда пассив эластик ажратилиши билан амалга
ошади.
Томирларни юқорида келтирилган тавсифи уларнинг патологиясини изчил
ўрганишга имконият яратади. Масалан: эластик ва эластик-мушакли типдаги
артерияларни деворини инфильтратив пролифератив ўзгариши атеросклерозга олиб
келади. Бундай вақтда компенсацияловчи томирларни эластиклик хусусияти
бузилади, бироз бу томирларнинг тонуси ва ўтказувчанлиги ўзгаради. Резистив
томирлар патологиясида асосан гипо- ва гипертензия пайдо бўлади, метаболик
томирлар деворининг ўтказувчанлигини бузилиши ўзига хос патологияга олиб
келади.
366
Do'stlaringiz bilan baham: |