Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
 
15.8. 
ЮРАККА ҚОННИ ОҚИБ КЕЛИШИ БУЗИЛИШИДАН РИВОЖЛАНУВЧИ 
ҚОН АЙЛАНИШ БУЗИЛИШИ 
 
Қон айланишнинг бундай етишмовчилиги юракка веналар бўйича оқиб 
келаётган қон камайганида ёки у оқиб келаётган қоннинг ҳаммасини қабул қила 
олмайдиган ҳолатларда ривожланади. Қон оқиб келишининг камайиши 
гиповолемияда (қон ўйқотишда) ёки томирлар кескин кенгайганида (коллапс), оқиб 
келаётган қонни қабул қила олмаслиги перикард бўшлиқларида суюқлик 
тўпланганида, диастола вақтида юрак бўшлиқлари кенгайиши қийинлашганда 
кузатилади. 
Перикард бўшлиғида суюқликни тўпланиши тез ва секин бўлиши мумкин. 
Тезлик билан перикарднинг тўлиши юрак ёрилганда ёки юрак жароҳатланганида 


364 
қоннинг шу жойда тўланишидан ёки тезликда ривожланувчи перикардит пайдо 
бўлади. Перикардни кенгайганлиги ёмонлигидан бундай ҳолатда бўшлиқда босим 
ошади, бу эса юракни диастолик кенгайишига тўсқинлик қилади. Натижада юракни 
ўткир тампонадаги пайдо бўлади. Экспериментда бу жараённи перикард бўшлиғига 
суюқлик юбориш усули билан яратилади (А.Б. Фохт) бу модел пайдо бўладиган 
патологик ва компенсатор механизмларни ўрганишга имконият беради. Бундай 
ҳолатда юрак бўшлиқларини қон билан тўлиши камаяди, систолик ҳажм камаяди ва 
артериал босим пасаяди. Кўрсаткичлар билан перикард ичидаги босим ўртасида аниқ 
тескари алоқа мавжуд: перикард бўшлиғида босим қанча юқори бўлса шунча паст 
бўлади. Веноз босим эса бундай вақтда ошади. Перикардитда уч рецептор 
соҳаларидан маълумот сигналлар иштирокида рефлектор компенсатор механизмлар 
пайдо бўлади. 
1)
кавак ва ўпка веналарида босимни ортиши 
2)
аорта ва синокаротит соҳада қонни босимини пасайиши ва кейинчалик 
депрессор эффектни камайиши 
3)
перикард ичида босимни кўтарилишидан перикардни қитиқланиши каби 
сигналлардан рефлекслар ривожланади.
Адашган ва депрессор нервлар кесиб қўйилса ҳамда рецептор майдонларини 
новокаин ёрдамида узиб ташланса, тўхтатилса мослашув механизмлари пайдо 
бўлмайди, қон айланишни бузилиши оғирроқ кечади. Юрак тампонадасида юракни 
қисқаришини кучайишига олиб келувчи (гомеометрик, гетерометрик механизмлар, 
катехоламинларнинг инатроп таъсири ) кучли компенсация механизмларнинг 
самараси кам ва иложи йўқ. Шунинг учун бундай ҳолатларда нисбатан заиф ва 
энергияни кўп сарфловчи қон босимини сақлаб туришга йўналган компенсация 
механизми юрак қисқаришларини тезлашуви пайдо бўлади, унга кейинчалик 
периферик томирларни торайиши қўшилади. Юракнинг ўткир тампонадасини оғир 
кечишини шу билан тушунтирилади. Перикардга суюқликни аста секин тўпланиб 
боришида компенсатор механизмларининг фаолияти анча самарали бўлади; перикард 
ичида босимни кўтарилиши маълум муддат компенсация бўлиши мумкин. Сурункали 
экссудатив перикардитда ва гидраперикардда суюқликни аста-секин тўпланиши 
кузатилади, бу ҳолатда перикард аста чўзилиб, унинг ҳажми кўпаяди. Бунинг 
натижасида перикард ичидаги босим нисбатан кам ўзгаради, қон айланиш эса узоқ 
вақт бузилмайди. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish