379
15.13.
АРТЕРИАЛ
ГИПОТЕНЗИЯ
Артериал гипотензия гипертензиядан фарқ қилиб асосан резистив томирлар
тонусининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда артериал босимни турғун пасайишидан
иборатдир. Кўпинча у астеник конституцияли шахсларда кузатилади, ундай
одамларни жисмоний ривожланиши паст, улар озғин бўладилар, уларда умумий
адинамия, тез чарчашлик, тахикардия, хансираш, бош айланиши, хушдан кетиш
кабилар учраб туради.
Ҳозирги вақтда артериал гипотензия физиологик (касаллик симптомлари
кузатилмайди) ва патологик (ўзига хос симптомокомплекс) шакли фарқ қилинади.
Патологик гипотония ўткир ва сурункали бўлади. Сурункали артериал гипотензия ўз
навбатида симптоматик (иккиламчи)ва гипотензим типдаги нейроциркуляциятор
(
бирламчи гипотензия) дистонияларга бўлинади.
Патогенетик жиҳатдан артериал қон босимининг даражаси юрак сиқиб
чиқарган қоннинг ҳажми, циркуляциядаги қоннинг миқдори ва резистив
томирларнинг тонуси билан белгиланади, шуни эътиборга олиб артериал
гипотензиянинг уч хил гемодинамик шакли фарқ қилинади: юракнинг қисқариш
функцияси етишмовчилик билан боғлиқ гипотония, циркуляцияда қоннинг
миқдорини камайиши ва резистив томирлар тонусининг пасайиши билан боғлиқ
гипотониялар шулар жумласидандир.
Симптоматик сурункали артериал гипотензия (иккиламчи). Ҳар хил умумий
ўткир ва сурункали соматик касалликларнинг, масалан: юракнинг (нуқсонлар,
миокардит, миокард инфаркти), бош миянинг (комоция), ўпканинг (крупоз
пневмония), жигарнинг (гепатит, механик сариқлик), қоннинг (анемия), эндокрин
безларнинг ҳамда экзоген ва эндоген интоксикацияларнинг оқибати ҳисобланади.
Нейроциркулятор (бирламчи) артериал гипотензиянинг келиб чиқиши,
гипертоник касалликни ривожланишига ўхшаш, бош мияда асосий жараёнларнинг
(
қўзғалиш ва тормозланиш) ҳаддан ташқари зўриқиши ҳисобланади. Бу патологияда
тормозланишни устунлиги ва уни пўстлоқ ости вегетатив марказларга, хусусан, томир
ҳаракатлантирувчи марказга тарқалиши кузатилади.
Бунинг натижасида самарали томир торайтирувчи таъсирни заифлашуви келиб
чиқади, бу кўпинча астеник типдаги одамларда учрайди, улар учун хос
ҳусусиятлардан бири холинергик таъсирни адренергикдан юқорилиги бўлиб, шу
механизм резистив томирлар тонусининг периферик қаршилик ва артериал
босимнинг пасайишини бевосита сабаби ҳисобланади.
Метаболик томирлардаги патологик ўзгаришлар “микроциркуляцияни
бузилиши ” бўлимида кўриб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: