20
оралиғида гликоген жамғармасини, фосфокреатинни, АТФни йўқолишига олиб
келади. Бош мияда қон айланиши тўхтагандан кейин 7-5 минут ўтгач мия
тўқимасининг энергетик имкониятлари энг кам ҳолатга келади. Шу билан бирга бош
мия тўқимасида бошқа моддалар алмашинув жараёнлари оқсил синтез,
аминокислоталар алмашинуви бузилади ва бунинг натижасида мия тўқимасида
захарли моддалар NH
4
,
тўйинмаган ёғ кислоталари, шунингдек, лизосомал
ферментлар тўпланади.
Моддалар алмашинувининг шунга ўхшаш ўзгаришлари бош миядан бошқа
органларда аста-секинлик билан пайдо бўла бошлайди. Терминал ҳолатида органлар
функцияларининг заифлашиши натижасида ва юзага келадиган патологик ўзгаришлар
жиддийлиги ҳар хилдир. Шу сабабли ўлим жараёнини
ривожланишида шартли
равишда 4 босқич фарқ қилинади:
1.
преагонал ҳолат;
2.
терминал пауза;
3.
агония;
4.
клиник ўлим.
Преагонал ҳолат эс-хушни сақланиши билан кўпинча онгни хираланиши, эс
кириб чиқиб туриши билан ифодаланади. Кўз рефлекслари тийрак. Артериал босими
критик (энг паст) даражагача пасайган, пульс тез ва ипсимон ҳолатда бўлади. Нафас
кескин тезлашади. Жараённи бошроғида рефлектор равишда ҳаракат қўзғалиши
кузатилади. Қўзғалиш давридан сўнг эс-хушни бузилиши ва гипоксик кома
ривожланади. Мия тўқимасидаги оксигенни парциал босимининг (PO
2
)
критик
даражаси (энг паст миқдори) 30 мм симоб устунига яқинлашганда хушдан кетиш
содир бўлади. Хушдан кетган вақтда энергитик дефицитнинг аломатлари намоён
бўлмайда ва эс-хушни ўзгаришини синаптик нейромедиатор жараёнларнинг
бузилиши билан боғлиқ деб қаралади ва улар ҳимоя аҳамиятига эга. Терминал пауза –
преагонал ҳолатдан сўнг пайдо бўлади ва нафаснинг тўсатдан тўхташи, брадикардия,
ствол рефлексларини – кўз қорачиғи ва шох пардаси рефлексларини йўқотилиши
билан ифодаланади. Эс-хуши йўқолади. Бош миянинг электрик фаоллиги ҳам
йўқолади. Терминал пауза 5-10 секунддан то 3-4 минутгача давом этади.
Агония (юнонча “agonia” кураш) ўлаётган организмнинг сўнгги босқичи
ҳисобланади. Агония клиник ўлимдан олдин содир бўлади ва организмнинг ҳаётий
кучларини сўна боришига қарши йўналган ҳимоя-компенсатор механизмларининг
фаоллигини кўтарилиши билан ифодаланади. Агониянинг клиник манзарасида
организмнинг ҳаётий зарур функцияларини чуқур ва кескин пасайиши кузатилади.
Шартла ва шартсиз рефлекслар йўқолади, эс-хуши ҳам йўқолади.
Агониянинг энг
муҳим клиник аломати агонал нафас деб номланган нафасни бузилиши ҳисобланади:
бу кучсиз ва кичик ампилитудали жуда кам онда-сонда (бир минутда 2-6 марта) катта
ампилитудали нафас – максимал нафас олиш ва максимал нафас чиқаришлардан
иборат. Нафас ҳаракатларидан тананинг ва буйиннинг мушаклари иштирок этади.
Ҳар бир нафас олганда бош орқага ташланади, оғиз кенг очилади (ўлаётган гуё
ҳавони ютаётгандай бўлади). Ўпканинг минутлик вентиляция ҳажми дастлабки
ҳолатнинг 15 % ига яқинини ташкил қилади. Агония ҳолатида ўпка Эдемаси
(
терминал эдема) пайдо бўлади. Бевосита терминал паузадан сўнг юракнинг
қисқаришлари бироз кўпаяди, артериал қон босими 20-50 мм симоб устунигача
кўтарилади, ЭКГда
синусли автоматизм тикланади, ритми тезлашади, бунинг
натижасида эс-хуши жойига келади. Бу аломатларни пайдо бўлиши реанимацион
тадбирларни тўхташи учун асос бўла олмайди. Бу аломатлар агонал ҳолатнинг
бошланишидан далолат беради. Агониянинг охирларида юракни қисқариш ритмлари
критик паст даражагача камаяди, децеребрацион ригидлик (склет мушакларининг
21
таранг қотиб қолиши) ва
умумий тоник титрашлар, ихтиёрсиз сийиш, дефекация
кабилар пайдо бўлади. Тана ҳарорати пасая бошлайди.
Клиник ўлим – ҳаётнинг асосий ташқи аломатларини – юрак уриш, нафас ва эс-
хуш йўқолиш ҳолати билан ифодаланади. Организмнинг тўқималарида паст даражада
моддалар алмашинув жараёни кечади, аммо у марказий нерв системаси томонидан
бажарилмайди. Нормотермия (36
0
–37
0
)
да клиник ўлим 5 минутгача давом этса,
гипотермияда бу ходиса 40-50 минут, ҳатто 2 соатгача давом этади. Агар
реанимацион ёрдам ва интенсив даволаш усуллари қўлланилмаса бу давр тугагандан
сўнг моддалар алмашинувида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юзага келади ва
клиник ўлим биологик ўлимга айланади. Шундай қилиб ўлиш жараёни яхлит бир
бутун
организмни емирилиши, парчаланишидан иборат. Ҳар бир орган
системаларининг функцияларини тўхташи ва сўна бориши уларнинг филогенетик
ёшига тескари равишда содир бўлади. Филогенетик жихатдан энг “ёш” системалар
(
масалан, марказий нерв системаси ва ҳ.к.) энг аввал фаолиятдан тўхтайди, энг
“
қадимги” ва соддароқ системалар эса кейинроқ тўхтайди.
Организмни
тирилтириш
.
Терминал ҳолатдаги беморларга самарали ёрдам кўрсатиш учун организмни
тирилтиришнинг қуйидаги патофизиологик асосларига амал қилиш лозим:
1.
Тирилтириш – зарурият юзага келганда энг зудлик билан бошланиши лозим.
2.
Тирилтириш тадбирларини амалга оширилганда ўлишнинг ҳар хил
турларининг этиология ва патогенезининг хусусиятлари эътиборга олиниши лозим.
Шуни эсда тутиш лозимки, асфиксиядан юзага келадиган ўлим, қон йўқотишдан ёки
электр жарохатланишидан юзага келадиган ўлимдан фарқланади.
3.
Тирилтиришнинг мақсадга мувофиқ усулларининг асосини гипоксияга қарши
кураш, яъни терминал ҳолатнинг патогенезининг асосий бўғинини йўқотишга
қаратилган тадбирлар ташкил қилиши керак.
4.
Ҳар бир алохида касалдаги теминал ҳолатнинг хусусиятлари (инсонни, ёши,
жинси, касаллангунгача бўлган соғлиғининг аҳволи) ни эътиборга олиб,
тирилтиришнинг комплекс усулларни қўлламоқ зарур.
5.
Сунъий қон айланиш воситали массаж қилиш, “оғизни оғизга” ёки “оғизни
бурунга” тўғирлаб
сунъий нафас олдиришни яратиш, ҳамда тананинг ҳароратини
пасайтириш (сунъий гипотермия) йўлари билан клиник ўлим муддатини узайтиришга
ҳаракат қилиш лозим.
Организмни тирилтиришнинг қуидаги патофизиологик усуллари мавжуд:
1.
Юрак фаолиятини қайтадан тиклаш учун артериал томирларга суюқликни
жунатиш лозим. Бу усул коранар томирлар орқали юрак мушакларининг қон билан
таъминланишини тезлик билан яхшиланишга олиб келади.
2.
Юрак орқали унинг фойдали қўзғалиш вақтининг давомийлигига яқин, яъни
қисқа муддатли – 0,01 секунд ичида юқори кучланишли (3000 В) электр разрядини
дефибрилятор ёрдамида ўтказиш.
3.
Ҳар хил аппаратлардан фойдаланиб, ўз вақтида сунъй нафас олиш усулини
қўлланиши керак. Ҳар бир нафас олганда катта ёшлиларни ўпкасига 1000 – 1500 мл,
янги туғилган чақалоқлар ўпкасга эса 95–105 мл ҳаво кириши зарур.
4.
Қоннинг бузилган гомеостази (ацидозни бартараф қилиш) ни
нормаллаштириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: