22
Янги туғилган чақалоқларни реанимацияси ва жадал терапияси .
Реанимация – (лотинча – “re” – қайта, animation – тирилтириш ) организмнинг
сўнган ёки сўниб бораётгн функцияларини қайтадан тиклашга қаратилган тадбирлар
мажмуи бўлиб, сўнг шу функцияларни авторегуляцияси тиклангунча уларни бажара
олиш усулидир.
Реанимацион тадбирларга клиник ўлимдан сўнг юрак ва нафас фаолиятини
қайта тиклашгина кирмай, балки клиник ўлимни олдини олиш чоралари, шунингдек
нафас, буйраклар фаолияти, метаболик жараёнларни ва ҳ.к. сунъий бошқариш
чоралари ҳам киради.
Реанимацион чораларни турларига қараб юрак – ўпка, юрак,нафас
реанимациялари фарқ қилинади. Реанимация тадбирларига яна сунъий нафас, мияда
қон айланишни қайтадан тиклаш, электрик дефибрилляция, шунингдек сунъий
терапия кабилар киради. Жадал терапия – организмда кескин пайдо бўладиган оғир
касалликлар ёки организмга кучли таъсирлар оқибатида (қон йўқотиш, жарохатлар,
ҳар хил сабабдан келиб чиққан шоклар) касал ҳаётига хавф туғдирувчи функциялар
бузилишини олдини олиш ва коррекция (яхшилаш) қилишга қаратилган тадбирлар
системасидир. Жадал терапия тадбирлари реанимация ва жадал терапия бўлимларида
ўтказилади. Жадал терапия касал ҳолатини тўхтовсиз кузатиш йўли билан махсус
ўргатилган тиббиёт ходимлари томонидан бажарилади. Даволаш тадбирлари
организмда гемодинамикани газлар алмашинувини ички муҳитини керакли даражада
сақлаш ва неврологик ўзгаришларни олдини олишга йўналтирилади (инфузион
терапия, фармако-терапия, сунъий нафас, парентерал овқатлантириш, гипербарик
оксигенация, оғриқ қолдириш ва ҳ.к.). Чақалоқ туғилган замон, ёки бир неча соат ва
кунлар ўтгач, организмнинг функциялари бузилганда реанимация ва жадал терапия
тадбирлари туғриқхонада ўтказилади. Чақалоқларда реанимация ва жадал терапия
тадбирлари ўтказиш учун зарурият жарохатланишларда, нафас бузилганда,
постгипоксик асоратларда пайдо бўлади.
Жаррохлик йўли билан тўғма ва ирсий касалликларни тузатиш иложи бўлмаса,
ёки бош мияни катта қисмига қон қуйилгани аниқ ҳолатларда чақалоқларда
реанимация тадбирларини ўтказиш ман этилади. Чақалоқлардаги патологик
ўзгаришларнинг хусусиятига қараб реанимация ва жадал терапиянинг ҳар хил
усуллари фойдаланилади.
Нафас етишмовчилигига олиб келувчи патологик ўзгаришларда нафас
реанимацияси усуллари қўлланилади (ларингоскопия, интубаця, трахея, бронхлар
шохлари ва ўпкани санация қилиш, ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратидан
фойдаланиш, гипербарик оксигенация ва ҳ.к.) ацидозни бартараф қилиш учун 5%
натрий бикарбонат эритмаси қўлланилади. Қоннинг реологик хусусиятларини
яхшилаш учун инфузион терапия қўлланилади. Тадбирлар мажмуига медикаментоз
терапия ҳам киритилади.
Ҳозирги замонавий реанимация усулларини қўллаш илгарилари кўпинча ўлиб
кетадиган болаларни омон қолишига имконият яратмоқда. Организмнинг ҳаётий
функцияларини тикланиши энг аввал йўқолган регулятор механизмлар энг кейин
қайта тикланади.
Реанимацион патология .
Терминал ҳолатларни реанимация қилиш ва жадал терапия тадбирларини
ўтказишдан сўнг пайдо бўладиган ҳар хил асоратлар реанимацион патология ёки
“
постреанимацион касаллик” деб тушунилади. Постреанимацион асоратлар кўпинча
23
асосий касалликни четга суриб, ўлимнинг бевосита сабабига айланади.
Постреанимацион асоратлар жароҳатланишлар билан ёки жароҳатланишли асоратлар
қуйидаги ҳолларда пайдо бўлиши мумкин:
1.
Юракни бевосита массаж (уқалаш) натижасида жароҳат юзага келиши
мумкин, (кўкрак қафаси суякларини синиши, париетал плеврани йиртилиши, жигар,
талоқ пардаларини ёрилиши, оқибатида қорин бўшлиғиги кўп миқдорда қон
қуйилиши, ошқозон деворини жароҳатланиши).
2.
Жаррохлик манипуляциялари жарохатлар сабаби бўлиши мумкин (юракни
пункцияси, йирик веналарни пункцияси ва катетеризацияси, трихеостомиялар)
бундай ҳолларда юрак тампонадаси, ўмров ости веналарини ёрилиши, кўкс оралиғига
қон қуйилиши, овоз боғламларининг шикастланиши, трахеянинг шиллиқ пардасини
зарарланиши пайдо бўлиши мумкин.
3.
Ўпканинг сунъий вентиляцияси туфайли трахея, бронхлар ва ўпкани
яллиғланиши, ўпка аталектази, барожарохат (ўпка тўқимасини ёрилиши, эмфиземаси)
лар юзага келади.
Жарохатланишсиз
асоратларга
трансфузион
терапия,
парэнтерал
овқатлантиришлар билан алоқадор асоратлар кирадилар, бўларга: тромбозлар,
эмболиялар, пироген реакциялар, анафилактик реакциялар гипергликемиялар,
глюкозуриялар, осматик диурезлар, қонни ивишини бузилиши, сув-туз мувозанатини
ўзгариши, септик тромбофлебитлар киради. Гипербарик оксигенацияда оксигенли
интоксикация юзага келади.
Реанимацион терпиянинг жарохатланишсиз асоратларига маркзий нерв
системасининг ҳар хил шикастланишлари киради. Булар ичида децеребрация алоҳида
ўрин эгаллайди. Бундай ҳолда юрак фаолияти сақланган ҳолда, нафас мустақил
равишда кузатилмайди ва шу туфайли ўпканинг узоқ муддатли сунъий вентиляцияси
амалга оширилади. Бош миянинг бундай постреанимацион патологиясини миянинг
ўлими дейилади.
Миянинг ўлимида мия ярим шарларининг, миячанинг, орқа миянинг биринчи
ва иккинчи бўйин сигментларини умумий некрози пайдо бўлади, бунда юрак
фаолияти сақланади, нафас эса сунъий нафас аппарати ёрдамида таъминланади.
Мия ўлимининг клиник манзараси марказий нерв системасининг ҳамма
функцияларини тўхташи билан ифодаланади: буларга эс-хушини, мустақил нафас
олиишни, ҳамма шартсиз рефлесларни (оғриқ ва ҳ.к.), шартли рефлексларни, миянинг
электрик фаолиятини йўқликлари ҳамда артериал босим кескин пасайиб “0”гача
келиши каби белгилар кирадилар.
Мия ўлими шароитида, реанимацион тадбирлар ва жадал терапия усуллари
таъсирида нафас қайта тикланмайди. Гемодинамикани орқа мия ёрдамида
регуляцияси сақланганлиги туфайли артериал босим паст кўрсаткичлар даражасигача
(80–50
мм симоб устуни баландлигигача) қайта тикланиши мумкин.
Мия ўлими содир бўлгандан 6-48 соат ўтгач, орқа миянинг рефлекслари
қайтадан тикланиши мумкин. Ўпканинг сунъий вентиляцияси сақланган касаллар мия
ўлими ҳолатида 2-3 хафта давомида бўлиши мумкин, сўнг эса уларда юрак
фаолиятининг қайта тикланмайдиган тўхташи содир бўлади. Мия ўлими қуйидаги
сабаблардан юзага келиши мумкин:
Юракнинг бирламчи тўхташидан сўнг бош мияда қон айланишини 3-4 минут
давомида тўхташи оқибатида.
Қон айланиши сақланиб, уч кеча кундуздан кўпроқ муддатда ўпкани сунъий
вентиляциясидан фойдаланиш.
Инсультларда нафас марказини фалажлангани ҳолда, юрак фаолиятини
ўзгармай қолиши сабабларини кўрсатиш мумкин.
24
Нафасни ўзини йўқлигига, нафас ҳаракатларини йўқлигига, РоСо
2
нинг қондаги
миқдорини 60 мм симоб устунидан ҳам ортганлигига (нафас марказини қўзғатиш
учун зарур миқдорга етганда), ангиография усули билан мия тўқимаси томонидан энг
кам миқдори ҳар 100 гр оғирликка 0,3-0,4 мл оксиген истемолига (нормада мия
тўқимасини 100 гр 1 минут, ўртача 3,3 О
2
истемол қилади), цереброспинал суюқликда
сут кислотасининг миқдорини кескин кўпайиб 10-15 ммоль/л, нормада 1,87–2,03
ммоль/л гача етганига асосланиб мия ўлими диагнози қўйилади.
Умумий некроз патогенезида калла суяги ичидаги босимни ортиши ҳамда мия
ичидаги қон айланишни бутунлай тўхташи ва бунинг оқибатида экстракраниал
томирлар билан шунтланишининг аҳмияти мухимдир. Бош мия эдемасининг зўрая
бориши мия вазнининг ортишига олиб келади, нерв тўқимаси эса шалвираб қолади,
субарахноидал қон қуйилишлар пайдо бўлади. Миянинг эдемаси туфайли бош
миянинг ҳар хил бўлимларини қисилиши юзага келади, у эса тўқимани парчаланиш
ва аутолизга олиб келади.
Шуни алоҳида қайд қилиш керакки “мия ўлими”, “биологик ўлим”га айнан
ўхшаш ҳолат эмасдир. Мия ўлими ҳолатида организмнинг миядан бошқа
ҳужайралари, органлари ва системалари ўз фаолиятини давом эттиради.
Реанимацион терапияни шикатланишсиз асоратларига яна кардиопульмонал
синдром (бош мияда жиддий шикастланишлар бўлмагани ҳолда юрак-ўпка
етишмаслигини юзага келиши), жигар-буйрак синдроми, постаноксемик
гастроэнтеропатия, ошқозон ва 12 бармоқли ичакнинг эрозиялари, яралари, уларнинг
тешилиши ва қон қуйилиши (постаноксемик эндокринопатиялар) ички
секрециясининг заифлашиши ёки бутунлай тўхташи натижасида юзага келадиган
дисгормония ҳолати кабилар мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |