6-Мавзу: Санъат менежментида стратегик ёндашув


   Муассасанинг маданий дастур



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#96678
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
sanat menezhmentida strategik yondashuv

5. 
 Муассасанинг маданий дастур.
5.1. Дастурларнинг номланиши ва улар ҳақида қисқача маълумот. 
5.2. Дастурларнинг: 

ташрифлар сонига; 

махсус лойихалар иштирокчиларининг сонига; 

муассаса томонидан жамият учун ташкил этилаётган маълум 
бир имкониятларнинг яратилишига; 

муассаса томонидан таклиф қилинаётган хизматлар сифатига 
таъсир этиши. 
6. 
Келажакдаги имкониятлар. 
6.1. Ҳар бир дастурга киритилиши мумкин бўлган қўшимча ва 
ўзгаришлардаги истиқболлар. 
6.2. Янги режалаштирилаётган дастурлар хусусияти. 
6.3. Ходимлар малакасининг ошириш ва/ёки штатни тўлдиришга 
зарурият. 
Миссия ўз таркибида бир қатор унсурларни қамраб олади. Унинг 
тахминий структураси 2.2. –чизмада кўрсатилган бўлиб, у тўрта элементдан 
иборат. 


2.2-чизма. Миссиянинг асосий элементлари 
Базавий йўналишларга махсулот / хизмат тизими бўйича, 
истъемолчилар / бозор тизими бўйича ва технологик харакатлар бўйича 
йўналишлар киради. 
Миссиянинг иккинчи элементи-ўсиш ва фойдадорлик ташкилот учун 
мухимдир. Ўзининг рақобатбардошлигини сақлаб туришда ўз иқтисодий 
ўсишини таъминлаб бориши мақсадга мувофиқдир. Фойдадорлик 
ташкилотнинг барқарор ўсишидан дарак бериши туфайли миссиянинг 
аҳамиятли қисми хисобланади. 
Бизнес стуктураси тушунчасида ташкилот қайси фаолият тури билан 
шуғулланишини билдиради. Иқтисодиётда унинг структураси қуйидаги 
шакллардан бирида намоён бўлади: 

оддий бизнес- бир маҳсулли (бир тармоқли); 

доминантли бизнес-бир махсулот (бир тармоқ)га эътибор 
қаратилиб диверсификациялашган

нисбий бизнес – диверсификациялашган 
Тўртинчи унсур-ижтимоий маъсулият. К.Девис ва Р.Бломстром бу 
элементни “ўз мақсадлари билан мувофиқлаштирган холда жамият 
фаровонлигини 
таъминлашга 
қаратилган 
олий 
раҳбариятнинг 
маъжбуриятлари”
5
деб таърифлайди. Бунда жамиятга ташкилот мақсадлари ва 
харакатлари хақидаги маълумотни етказиш учун PR хизматидан кенг 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Мисол тариқасида, К.Бехзод номидаги МРДИ Санъатшунослик 
факультети “Менежмент ва информатика” кафедрасининг қисқача 
миссиясини қуйидагича ифодалаш мумкин: 
“Менежмент ва информатика” кафедрасининг миссияси: 
5
Стратегическое планирование и управление/ под ред. проф. А.Н.Петрова.Учебное 
пособие-СПбУЭФ,1999 


“Бутун мамлакатимиз миқёсида тасвирий ва амалий санъат, ҳамда 
дизайн йўналишидаги менежментни ҳар тарафлама ривожлантиришда 
кўмаклашиш учун бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда юқори 
малакали ва юқори савияли мутахассислар тайёрлаш орқали илмий, таълим 
олишга ёрдам берадиган , ижодий ва консультацион фаолиятни амалга 
ошириш”.
Қуйида чет элда фаолият юритувчи бир нечта санъат муассасаларининг 
миссияси келтирилган
6


Шотландия музейлари. Бирон бир регион ҳаётини акс эттирувчи 
маданиятга оид моддий предметларни тўплаш, сақлаш ва кўргазма 
этиш билан шуғулланадилар. Маҳалий дааражадаги маданиятни 
ривожлнтириш мақсадида музей имкониятларидан максимал 
тарзда фойдаланиш учун улар ўз фаолиятини ривожлантиришга 
харакат қилмоқдалар. Ўз фаолиятларини керакли маблағлар билан 
таъминлашга интилишади ва маблағлардан самарали фойдаланиш 
билан улар жамият олдида маъсулиятни ўз бўйнига оладилар. 

Тасвирий санъат галереяси. Унинг ишбилармонлик сиёсати 
тасвирий санъатни барча шаклларида тадқиқ этишга қаратилган. 
Шу билан бирга бадиий асарларнинг сифати ва асллигига урғу 
берилади. 

Роттердам рақс ансамбли. Рақс санъати тури ва бутун маданият 
ривожига ёрдам берадиган, шу билан бирга барча географик 
чегаралар, ҳамда санъат сифатида рақс чегараларидан ўтиб жаҳон 
халқлари ва миллий рақслар соҳасида эришилган ютуқларни 
намоён қилади.

Миннесот 
университети. 
Мазкур 
штат 
фуқароларининг 
эҳтиёжларига йўнлтирилган катта кўламдаги ўқув дастурларини 
амалга оширади. 

Канада визуал санъати маркази- ижтимоий ҳаётда фаол 
қатнашувчи хусусий нотижорат оммабоп муассасадир. Катталар
ва болаларга мўлжалланган умумий ҳамда профессионал тарзда 
ривожлантириш мақсадида тасвирий ва амалий санъатни тарғиб 
этиш билан шуғулланади.
Миссия асосида муассаса мақсадлари белгиланади. Ундан фарқи 
мақсадлар бир маълум даврга қўйилади.
Келажакдаги ташкилот аҳволини тавсифловчи умумий фикрлар 
стратегик мақсадларни белгилайди. Стратегик мақсадларни расмий деб ҳам 
аташади, чунки уларда ташкилотнинг мақсад ва нияти ўз аксини топади.
Стратегик режалаштиришда стратегик мақсадларга эришиш учун 
компаниянинг харакати ҳамда унинг ресурсларининг тақсимланиши 
кўрсатилади. Одатда стратегик режалаштириш узоқ муддатли характерга эга 
бўлади. 
6
М.Драгивчевич-Шешич, Б.Стойкович. “Культура: менеджмент, аннтмация, 
маркетинг”. Новосибирск, издательский дом ”Тигра”, 2000 


Фирманинг бўлинма ва асосий бўлимлари эришиши керак бўлган 
натижалар тактик мақсадлар деб белгиланади. Уларнинг амалга ошиши учун 
маъсулиятни ўрта бўғин менежерлари ўз зиммасига оладилар. Тактик 
мақсадлар ташкилот стратегик мақсадига эришиши учун унинг бўлинмалари 
нима қилиши кераклигини белгилаб беради.
Тактик режалар стратегик режаларни амалга ошишда кўмаклашади ва 
фирма стратегиясининг маълум этапини ўтишни тақозо қилади.
Бўлим, ишчи гурух ва индивидуал ходимлар муваффақ бўлиши лозим 
бўлган аниқ натижалар операцион (оператив) мақсадларни ташкил қилади. 
Операцион (оператив) режалар ташкилотнинг қуйи бўғинида ишлаб 
чиқилади ва улар тактик режаларнинг амалга ошишини таъминлайди. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish