Foydalanilgan adabiyotlar
1. Mirziyoev Sh. M. Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan
birga quramiz. –T.: O‗zbekiston, 2017. –488 b.
2. Abdullaev Y. Jahon oliy maktabi: qiyosiy tahlil. –T.: Adabiyot va san‘at,
2001. –288 b.
3. Madaev O. Insho qanday yoziladi: O‗rta maxsus o‗quv yurtlarining
o‗qituvchilari uchun metodik qo‗llanma. –T.: O‗qituvchi, 1991. –88 b.
4. Никольский В. А. Методика преподавания литературы. – Москва:
Просвещение, 1971. –256 c.
5. Сатторова
Н.
Ўқувчиларнинг
иншо
ѐзиш
малакаларини
такомиллаштириш. (5-синфда она тили ўқитиш жараѐнида) пед. фан. номзоди…
дисс. –Т., 1995. –142 б.
6. Qosimova K. va bq. Ona tili o‗qitish metodikasi. –T.: Noshir, 2009. – 163 b.
7. Husanboyeva Q. Tahlil – adabiyotni anglash yo‗li. Toshkent. ―Muharrir‖
nashriyoti, 2013. –432 b.
8. Husanboyeva Q. Literature as a factor for development of morality and
independent thinking. –T.: Tamaddun, 2016. –298 b.
176
АДАБИЁТ ЎҚИТИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ХАҚИДА
Айтбаев Дилшодхўжа Темирбаевич
Низомий номидаги ТДПУ доценти, ф.ф.н.
Айтбаева Гулчехра Ермекбаевна
Гулистон давлат университети ўқитувчиси
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»да «Инсон, унинг ҳар томонлама
уйғун камол топишига ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўѐбга
чиқаришнинг шароитлари ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган
тафаккур
ва
ижтимоий
ҳулқ-атворнинг
андозаларини
ўзгартириш
республикамизда амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг асосий мақсади»
36
эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Одатда, ўқитиш методлари таълим жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчи
фаолиятининг қандай кечиши, ўқитиш жараѐнини қандай ташкил этиш, қай
тарзда олиб бориш кераклигини белгилаб беради. Визуал услубда ўрганувчилар
маълумотларни кўриш орқали, эшитиш услубида ўрганувчилар эшитиш орқали,
кинестетик ўрганувчилар эса баъзи жисмоний ҳаракатлар (предметларни ушлаб
кўриш, бирор иш ҳаракатни бажариш ѐки ҳис қилиш) орқали ўрганишни афзал
кўришади
37
. Самарали дифференциялаш бу ҳар бир ўқувчининг индивидуал
характерини ҳисобга олган ҳолда амалга ошади ҳамда ўқувчининг ўзига бўлган
ишончини орттириш, уларнинг қилаѐтган ҳаракатларининг ҳам маъноси
борлигини уларга англатиш ҳам демакдир.
38
Ўқитувчи методи ҳақида гап
кетганда В.Г.Белинскийнинг қуйидаги фикрларини назардан қочирмаслик зарур:
«Бола... ўсмир, кейин эса йигит бўлиб етишади, қарабсизки, эркак ҳам бўлиб
қолади, шу боисдан унинг қобилияти такомилини кузатиб боринг ҳамда, шунга
кўра, тарбия усулларингизни ўзгартиринг, ундан ҳамиша юқори туринг; акс
ҳолда, ҳолингизга вой: бола сиз билан юзма-юз туриб устингиздан кулади. Уни
ўргатар экансиз, ўзингиз яна ҳам кўпроқ ўрганинг, акс ҳолда, у сизни ортда
қолдириб кетади: болалар тез ўсишади»
39
. Ўқитувчининг ўзи ўқитаѐтган фан
асосларини мукаммал билиши, билганларини ўқувчиларига етказа олиш
даражасигина эмас, ҳатто унинг ўзини тутиши, нутқи ҳам ўзига хос аҳамият касб
этади. М.В.Кларин бу ҳақда шундай дейди: «ўқитувчи томонидан қўлланадиган
паузанинг давомийлиги сингари «майда нарса» ўқув диалогининг, синфдаги ўзаро
ҳамкорликнинг характерига сезиларли таъсир ўтказади»
40
. Худди шу
фикрларни давом эттириб бошқа бир психолог-методист Е.В.Коротаева
шундай ѐзади: «Агар «жавобни кутувчи пауза» ўқитувчи томонидан уч
секунддан беш секундгача чўзилса, мулоҳазалар сони ортади, жавобларнинг
давомийлиги кўпаяди, ўқувчиларнинг ўзларига бўлган ишончлари кўтарилади,
уларнинг мулоҳазаларида далиллар кучаяди, муҳокамага ўқиш даражалари
36
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури //Олий таълим меѐърий ҳужжатлар тўплами, 1-қисм.- Т.: ―Шарқ‖, 2001. -
19-б.
37
John Carr. Approaches to teaching & Learning. Dublin. P.18
38
John Carr. Approaches to teaching & Learning. Dublin. P.22-24
39
Белинский В.Г. Адабий орзулар. Адабий-танқидий мақолалар. –Т.: Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1977, 35-бет.
40
Кларин М.В. Инновационные модели обучения в зарубежных поисках .-М.: 1994, с.193.
177
унчалик юқори бўлмаган ўқувчилар ҳам қўшила бошлайди, болалар орасидаги
ўзаро ҳамкорлик кучаяди ва бошқалар»
41
.
Йирик методист олим А.Зуннунов таъкидлаганидай: «Адабиѐт ўқитувчиси
ҳар бир инсон бадиий адабиѐтсиз камолотга эриша олмаслигини ўз ўқувчилари
онгига, қалбига сингдириши лозим.»
42
Адабиѐт ўқувчисининг асосий касбий-педагогик фаолияти қирраларини
алоҳида ўрганган Р.Келдиѐров бу соҳа эгаларида бадиий ижрочилик
маҳоратининг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратади
43
.
Адабиѐт дарсларини тасниф қилишда бир қатор қарашлар мавжуд. Улардан
энг кенг тарқалганлари сифатида анъанавий ва ноанъанавий адабиѐт дарсларини
ажратиб кўрсатиш мумкин. Адабиѐт дарсларининг назарий жиҳатлари ҳақида
М.И.Махмутов, М. Н.Скаткин, Ю. К.Бабанский, В. В.Голубков, Н. И. Кудряшев,
О. Ю. Богданова, Г.И. Беленский, Л. Н. Лесохина, Л.С.Айзерман, Е.Н.Ильин,
А.Зуннунов, М.Мирқосимова, Қ.Йўлдошев, С.Матжонов ва бошқа методист
олимларнинг тадқиқотлари мавжуд. Уларда адабиѐт дарсларини ташкил
этишнинг ўзига хос хусусиятлари, уларга қўйиладиган замонавий талаблар,
адабиѐт дарсларида ўқувчилар фаолиятини йўлга қуйиш ва уни фаоллаштириш,
замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш, дарс
самарадорлигини ошириш, адабиѐт дарсларининг маърифий, тарбиявий, эстетик
жиҳатлари, бадиий асарни таҳлил қилишда адабиѐт дарсларининг ўрни
ва
аҳамияти, бунда ўқувчиларнинг мустақил, ижодий ишларини ташкил этишнинг
йўл ва усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.
Бугунги кун ўқитувчиси адабиѐт ўқитишнинг асослари нималардан иборат
эканлигини; адабий таълимнинг мазмунини ташкил этадиган педагогик
унсурларни; адабиѐт ўқитиш самарадорлигига эришишда ўқитувчининг
ўқувчилар билан, ўқувчиларнинг ўзаро шериклиги қандай ўрин тутишини;
адабиѐт ўқитишда ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишнинг ҳал қилувчи
аҳамиятга эгалигини; адабий таълим биринчи навбатда ўқувчиларнинг
туйғуларига таъсир кўрсатиш орқали уларда эзгу маънавий сифатлар
шакллантириш воситаси эканини чуқур англаши керак.
Бугунги одам маънавияти шаклланиши учун бадиий асарни ўқиш,
тушуниш ва таҳлил қилиш ҳамда битикдан келиб чиқадиган ижтимоий-эстетик
маънони англаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу ҳол таълим-тарбия
тузилмаларида адабиѐт ўқитиш самарадорлигини оширишни тақозо қилмоқда.
Инсоният билим олиш ва бериш кечимининг шундай босқичига етдики,
эндиликда неча минг йиллардан буѐн фойдаланиб келинаѐтган ўқитиш
усуллари етарли бўлмай қолди. Эндиликда одам камроқ қийналиб, осонроқ
ўзлаштиришга мойиллик билдирмоқда. Шу сабабли кейинги даврларда
ўқитишнинг турли-туман инновацион кўринишлари юзага келмоқда. Чунки
ўзгарган замон ва янгиланган фанлар ўқитишнинг ҳам ислоҳ этилишини тақозо
қилмоқда. Филологик таълим кечимига ҳам ахборот-коммуникатив воситалар
41
Коротаева Е.В. Особенности речевого взаимодействия учителя и учавдихся. - // Русский язьш в школе, -2001, 1, с.7
42
А.Зуннунов ва бошқалар. Адабиѐт ўқитиш методикаси. 74-75-бетлар Келдиѐров Р. Адабиѐт ўқувчиси фаолиятининг
муҳим қирраси. - // Тил ва адабиѐт таълими, 1998, 1-сон, 41-44-бетлар
43
Келдиѐров Р. Адабиѐт ўқитувчиси фаолиятининг муҳим қирраси. -// Тил ва адабиѐт таълими, 1998, 1-сон, 41-44-бетлар
178
кириб бормоқда. Шунингдек, таълимни ташкил этишда конструктив педагогик
фалсафага таяниш етакчилик қилиб, талаба ва ўқувчиларнинг мустақил таълим
олишига устуворлик берилмоқда.
Айни дамларда филологик таълимда ҳам катта самаралар келтираѐтган
ѐндашув йўсинларидан бири интерфаол ўқитиш усулларидирки, адабиѐт
сабоқларини уюштиришда ҳам бу йўлдан фойдаланиш таълимнинг
натижадорлигини сезиларли кўтаришга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |