Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
 


169 
Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Нуриддинова М.И. - Табиатшуносликни ўқитиш методикаси. ―Чўлпон‖, 
Т. 2005. 
2. Нуриддинова М.И.-Бошланғичсинфларда табиатшунослик фанларини 
ўқитишда муаммоли таълим элементларидан фойдаланишнинг методик 
хусусиятлари.―Инновацион жараѐнларни ривожлантиришда олималарнинг 
ўрни ‖мавзусидаги олималар ва иқтидорли талабаларнинг Республика илмий-
амалий анжуман материаллари. Самарқанд, 2017 йил. 
 
ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ЖАРАЁНИНИ ФАСИЛИТАЦИОН 
ЁНДАШУВ АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
Курбаниязова З.К.– НукусДПИ
Бошланғич таълим кафедраси мудири, доцент
Мадаминова С.Н. - НукусДПИ 
Бошланғич таълим факультети талабаси  
Ёш авлодимизни маънан етук шахс сифатида шакллантириш халқимизнинг 
азалий қадрияти ҳисобланади. Маънавият шундай қимматбаҳо қадриятки, у 
бизнинг қадимий ва навқирон халқимиз қалбида бутун инсониятнинг улкан 
оиласида ўз мустақиллигини тушуниб етиш ва озодликни севиш туйғуси билан 
биргаликда етилган. Маънавият инсонга она сути, ота ғурури, аждодлар ўгити 
билан бирга сингади. Маънавият – тарбиядан бошланади. Болага бериладиган 
тарбиянинг натижаси сифатида интеллектуал бой, ўзининг ҳатти-
ҳаракатларини ва ҳиссиѐтларини бошқара оладиган, ихтимоий меъѐрларга амал 
қиладиган, уларни чуқур англаган ҳолда ўз ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб бера 
олиган ва ўз-ўзини бошқара оладиган шахсни тушунишимиз лозим.
Тарбиянинг натижаси тарбиявий ишларни самарали ташкил этиш билан 
боғлиқ. Ёш авлодни маънавий ахлоқий руўхда тарбиялашда халқнинг бой 
миллий, маънавий–тарихий анъаналарига, урф–одатлари ҳамда умумбашарий 
қадриятларига асосланган самарали, ташкилий, педагогик шакл ва 
воситаларини ишлаб чиқиб амалга жорий этиш бугунги кун давр талабидир. 
Ўзбекистоннинг мустақиллиги туфайли ота–боболаримизнинг ахлоқ–одоб 
ҳақидаги ҳикматли ҳикоялари, нақл–ривоятлари ѐшларнинг маънавий 
қадриятларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Тарбиявий 
ишларни ташкил этишда эса ҳар бир педагог фасилитацион ѐндашуви 
муҳимдир. Олиб борилган изланишлар натижасида фасилитация тушунчаси 
facilitator-«воситачи», facilis - «енгил, қулай», - деган маъноларни англатиши 
аниқланган. Фасилитация англаш жараѐнини тезлаштириш, гуруҳли 
динамикани стимуллаштириш имконини беради. Ўқитувчи фасилитациянинг 
боришида гуруҳ муҳокамасига ѐрдам беради, бу жараѐнни зарур йўналишга 
йўналтиради. Бошланғич синф ўқувчиларига тарбиявий таъсир кўрсатишдаги 
аҳамияти катта. Биламизки, бошланғич синф ўқувчилари мурғақ қалб эгалари 
сифатида жуда таъсирчан, кўнгли нозик бўлади. Бундай болаларнинг тилини 


170 
топиб, мураккаб фан асосларини ўргаитш ўқитувчидан айнан фасилитаторлик 
сифатларни талаб этади.
Бугунги бошланғич синф ўқитувчилари ўқитувчи-фасилитатор сифатида 
самарали коммуникацияни таъминлаши, ҳар бир билдирилаѐтган фикр ва 
мисоллар боланинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатишига эришмоғи лозим. 
Айниқса тарбиявий ишларни ташкил этишда  вақтга амал қилган ҳолда синфда 
ижобий ва ижодкорлик муҳитини яратишдан, болаларнинг жипслигини ва 
самарали муҳокамани таъминлашдан иборат бўлиши керак. Энг асосийси 
ўқитувчи 
фасилитатор 
сифатида 
болаларнинг 
бир-бирини 
қўллаб-
қувватлашига, уларнинг бир-бирига ўз-аро ѐрдам беришига эришиши айнан 
унинг фасилитаторлик сифатларидан далолат беради. Бошланғич синф 
ўқитувчисининг 
фасилитаторлик 
фаолияти 
тарбиявий 
жараѐнларни 
юмшартириш билан белгиланади. Чунки боланинг тилида ўқув материалини 
тушунтириш, бунда болаларнинг болаларча совқин-сирон қилишлари, албатта 
таълим ва тарбия жараѐнига муайян даражада таъсир кўрсатади. Шунинг учун 
фасилитаторлик фаолияти нафақат болаларга билим бериш, яъни дарс 
жараѐнида, балки тарбиявий ишлар жараѐнида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Тарбиявий таъсирларнинг мазмуни дарсдан ташқари жараѐнларда 
ўқувчилар фаолиятини уюштириш, турли туман тарбиявий тадбирларни 
ташкил этиш орқали тўлатилади, хал қилинади ва тарбия жараѐнининг 
самарадорлигига эришилади. Самарадорлик деганда эса хар қандай
фаолиятда энг кам куч сарфлаш ва моддий жихатидан кам харажат қилган
холда, қисқа вақт ичида кўзланган мақсадга тўла эришиш тушинилади. 
Гарчи буни тарбияга тадбиқ этадиган бўлсак, унда қулайлик томони хам 
хисобга олинади. Лекин унинг амалда хал қилиниши маълум шарт-
шароитга боғлиқ бўлади. Булар, аввало тажрибада қатъий тизимга амал 
қилиш бўлса унинг иккинчи жиҳати ўқитувчининг фасилитацион қобилиятлари 
ҳисобланади. Мактабларда қобилятли, ижодкор ва изланувчан синф
рахбарлари томонидан тарбиявий ишларнинг махсулдор натижа берадиган
тизимга эга. Бошқаларида эса тизим ўрнига турли тадбирларнинг тартибсиз
тўпламига дуч келамиз. Ана шундай холда тарбиявий имконият билан натижа
ўртасида узвийлик йўқолади. Бундай холатнинг вужудга келмаслиги учун 
синф рахбари фаолиятида тарбиявий ишларга тизимли ѐндашиши ва бунда 
фасилитацион қобилиятларини ишга солиши лозим.
Тарбиявий ишлар турли шаклларда ва турли методлардан фойдаланган 
ҳолда олиб борилиши мумкин. Масалан, синф соатини суҳбат бахс шаклида 
олиб бориш мумкин. Суҳбат диалогик, савол-жавоб усулидир. Бу усулнинг 
асосий мақсади – мотивацияни шакллантириш, яъни аниқ мақсадни кўзда 
тутадиган ва моҳирона қўйилган саволлар ѐрдамида ўқувчиларни ўз 
билимларини берилган мавзу бўйича эсга олиш ва баѐн этишга, ўқитувчи 
раҳбарлигида бошқа ўқувчилар билан муҳокама қилишга ундайди. Суҳбатнинг 
афзаллиги яна шундан иборатки, у фикр юритишни юқори даражада 
фаоллаштиради. Белгиланган мақсад бўйича суҳбатлар қуйидагиларга 
бўлинади: 


171 
- кириш ѐки ташкил қилувчи (дидактик вазифаси: ўқувчиларни 
машулотда ишлашга тайѐрлаш); 
- янги билимлардан хабардор қилиш (дидактик вазифаси: ўқувчиларни 
янги материал билан таништириш); 
- таҳлилловчи ѐки мустаҳкамловчи (дидактик вазифаси: таълим 
олувчилар томонидан билимларни тизимлаштириш, мустаҳкамлаш, эслаб 
қолиш ва англаш). 
Суҳбат эркин вазиятда олиб борилади. Саволларни аниқ ифода этиш ва 
бериш жуда муҳимдир. Саволлар ўзаро мантиқий боғлиқ бўлиши, билимни 
тартибли равишда ўзлаштиришга имкон беришлари лозим. 
Суҳбат олиб бориш методикаси қуйидаги технологик ҳаритада 
кўрсатилган. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish