Бошланғич таълим кафедраси


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Foydalanilgan adabiyotlar 
1. Алметов Н.Ш. Ўқув–тарбия жараѐнида халқ педагогикасининг 
тарбиявий имкониятларидан фойдаланиш. Чимкент,1993. 90 б. 
2. Ақлий ва ахлоқий тарбия муаммолари. (илмий мақолалар тўплами) –Т.:
Тошкент давлат университети қошидаги олий педагогика институти.1996. 61 Б. 
3. Бобоев Ҳ., Ғофуров З. Ўзбекистонда сиѐсий ва маънавий-маърифий 
таълимотлар тараққиѐти. –Т.: 2001. Янги аср авлоди. 480 б.
4. Бобомирзаев 
Ҳ. Халқ оғзаки ижоди ва таълим-тарбиянинг 
самарадорлиги. –Т.: Ўқитувчи, 1991 й. 174 б. 
АХБОРОТ ТАҲДИДЛАРНИНГ ЁШЛАР РУҲИЯТИГА ТАЪСИРИ 
 
Махмудова Мақсуда Махмудовна 
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази
“Ижтимоий иш” бўлими раҳбари, психология фанлари номзоди 
 
Инсоният ахборот оқими тобора тезлашган, ер шари аҳолиси кайфиятини, 
руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини 
ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда 
яшамоқда. Бу ҳозирги замон цивилизациясининг ўзига хос ютуғидир. Халқлар, 
мамлакатлар, давлатлар ўзаро муносабатларини тобора яқинлаштиришга, 
жаҳон ижтимоий-сиѐсий жараѐнларини бошқаришга, дунѐвий кайфият, дунѐвий 
руҳият ва маслакнинг вужудга келишига хизмат қиладиган мўжизакор ҳодиса. 
Бироқ цивилизациянинг ана шундай улкан, кенг миқѐсли ва серқирра 
ютуғидан ким қандай мақсадларда фойдаланаяпти? Уни беқиѐс ва қудратли 
кучини нималарга ишлатаяпти? - деган ҳақли савол ҳам муаммога айланмоқда. 
Ахборот таҳдиди шундай бир универсал характерга эгаки, унинг барча бошқа 
соҳаларга жиддий салбий таъсир қилиш имконияти бор: шахс дунѐқарашига, 
жамият барқарорлигига, давлат тинчлигига, жамоатчилик фикрини чалғитишга 
ва оқибатда ҳар бир мамлакатнинг маънавий, сиѐсий, иқтисодий, маданий 
юксалишига ҳам. Чунки ахборотнинг жамият, ташкилот, оила, шахс онгига 
кириб келиши унча ҳам кўзга ташланмайди. Ижобий ва салбий ахборотни 
фарқлаш, яхши маълумотни ўзлаштириш ва зарарлисини рад этиш учун инсон 
онги ривожланган, унинг ўзи эса мустаҳкам иродали бўлиши зарур.
Ўзбекистонда ахборот соҳасидаги миллий хавфсизликни таъминлаш 
тажрибаси такомиллашиб бормоқда. Ҳозирга келиб, ахборот хуружи авж 
олаѐтган бир вақтда, ахборот тарқатиш технологиялари тобора ривожланиб,
унинг усул ва услублари янгиланиб бораѐтганлиги ҳаммамизга сир эмас. 
Ўзбекистонда ахборот бериш, уни қабул этиш, фойдаланиш ва 
тарқатишнинг умуммиллий манфаат ва умуммиллий тараққиѐт нуқтаи 
назаридан бошқарув механизмини яратиш унинг моҳияти ва унсурларини 
чуқур англаш зарур бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда кундалик халқаро 


74 
муносабатларда ―ахборот уруши‖, ―ахборот қарама-қаршилиги‖, ―ахборот 
босими‖ каби тушунчалар кўп ишлатилаѐтганлиги ѐшларни ахборот хуружидан 
ҳимоялаш бўйича чоралар кўриш муҳимлигини янада оширади.
Ана шу ҳаѐтий эҳтиѐждан келиб чиқиб ахборот соҳасида қуйидаги 
усулларини қўллашда: ахборот-психологик хавф авж олаѐтган бир пайтда, 
турли бузғунчи ғоялар ѐшлар онги ва тафаккурига ўз таъсирини ўтказаѐтган 
бир шароитда сиѐсий можаролар келиб чиқиши мумкин бўлган манбаларни 
ўрганиш, омилларни аниқлаш ҳамда унинг натижасида жамиятда шаклланиши 
мумкин бўлган руҳияти изчил равишда ўрганиб борилмоғи лозим. 
Ахборот тизимида миллий истиқлол ғоясининг устиворлигини хисобга 
олсак, албатта ҳар қандай фуқаро ахборот бозоридан «маҳсулот» танлаш 
жараѐнида унинг қалбида, руҳиятида, кайфиятида, феъл-атворида, буларнинг 
барчасининг оқибати сифатидаги хатти-ҳаракати ва муносабатида мафкуравий 
иммунитет устуворлигини таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Демак, очиқ 
ахборотлар таҳдиди шароитида ѐшларни тўғри яшашга, ватанпарвар ва 
инсонпарвар бўлишга, эркин фикрли бўлишга ўргатиш орқали уларда 
мафкуравий иммунитетни тарбиялаш энг долзарб вазифалардир. Зеро, ўргатиш 
бир томонлама жараѐн бўлмай, у «педагог-тарбияланувчи» мулоқоти тизимида 
кўпроқ тарбияланувчининг фазилатларига боғлиқдир. Бундай мураккаб ишни 
ташкил этишда ѐшларнинг индивидуал психологик ҳусусиятларини инобатга 
олиш зарурати ижтимоий психологияда исботланган.
Ахборот соҳасининг тез суръатлар билан ўсиши, уни автоматлаштириш 
усулларининг 
шиддат 
билан 
ривожлантирилиши 
компютерларнинг 
яратилишига ва кишилик ҳаѐтининг турли соҳаларини компютерлаштиришга 
олиб келди. Бу эса ўз навбатида бугунги кунда ғоятда тезкорлик билан ўсиб 
бораѐтган «Ахборотли жамият» назариясини майдонга келтирди. Ахборот 
сиѐсатини тиғиз ахборотлашган жамият шаклланаѐтган бир пайтда ҳозирги 
замонавий талаблардан келиб чиқиб, янгилаш, модернизациялаш лозим. Ёшлар 
тиғиз ахборотлар бозоридан умуммиллий манфаатга хизмат қиладиган, унинг 
тараққиѐтига ѐрдам берадиган ахборотни танлай олсин. Ахборот олиш 
кафолати бу бевосита шахсий манфаатдан устун турадиган, умуммиллий 
манфаатга дахлдор бўлган қадриятга айланмоғи лозим. Ана шундай шароитда 
қандай мазмундаги ахборотни тарқатишни ман этиш, ѐшларнинг психологик 
ҳолатига салбий таъсир этувчи, ижтимоий, миллий, этник, диний тафовут ва 
келишмовчиликларни кучайтирувчи, зўравонликни тарғиб этувчи, шахслар 
мавқеига, обрўсига ва шаънига салбий таъсир этувчи ахборотларни 
чегаралашнинг норасмий, виждон билан боғлиқ бўлган, соғлом ақл ва юксак 
тафаккурга таянган маънавий-руҳий меъѐрлари вужудга келади.
Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари ва истиқболли ғояларидан келиб 
чиқиб, ҳозирги мураккаб шароитда халқимиз, аввало, ўсиб-униб келаѐтган ѐш 
авлодимиз онги ва қалбида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш муҳим ва 
долзарб аҳамият касб этган вазифаларимиздандир.
Маънавий-маърифий тарғиботни ҳамма оилада, маҳаллада, кенг 
жамоатчиликка ахборот тармоқлари, нотиқлик клублари, жамоат ташкилотлари 
орқали узатиш мумкин. Бизнинг ижтимоий хулқ-атворимиз, хатти-


75 
ҳаракатларимиз бизнинг установкаларимиз билан белгиланади. Тарғибот ва 
ташвиқот ҳам таълим-тарбиянинг бир кўринишидир, агарда тўғри тарғиб 
қилинса, инсонларни бузғунчи ғоялардан асрайди, установкаларни ўзгартиради. 
Демак, фарзандларга оилада таълим тарбия берилаѐтганда ота-оналарнинг 
ўзлари улар учун намуна, ибрат бўлишлари керак. Шунинг учун миллий ғояни 
инсонлар қалбига ва онгига сингдиришни энг аввало оиладан бошлаш керак.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish