Бошланғич таълим кафедраси


Жонлантириш учун саволлар



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Жонлантириш учун саволлар: 
- Ўзбек халқ амалий санъати турларини санаб беринг. 
- Нақш нима? 
- Амалий санъат қандай фан ва унинг моҳияти нимага қаратилган?
- Каштачи усталардан кимларни биласиз? 


89 
Ўқувчиларни дастурда белгиланган мавзулар бўйича якка ва кичик жамоа 
бўлиб фикрлаш ҳамда хотиралаш, ўзлаштирилган билимларни ѐдга тушириб, 
тўпланган фикрларни умумлаштира олиш ва уларни ѐзма, расм, чизма 
кўринишда ифодалай олишга ўргатишда ―Зинама-зина‖ технологияси самарали 
натижа беради [2,С.17]. Бу технология ўқувчилар билан якка ҳолда ѐки 
гуруҳчаларга ажратилган ҳолда, ѐзма равишда ўтказилади ва тақдимот 
қилинади. 
Ўқувчиларга замон талабларига мос равишда таълим-тарбия бериш, турли 
педагогик технологиялар ҳамда замонавий методларни қўллаш, уларни 
мустақил ва эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий ѐндашишга 
ундайди. 
Ҳар бир соҳага ахборот технологиялари шиддат билан кириб келмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Компьютерлаштиришни янада 
ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш 
тўғрисида‖ги Фармонида бунинг тасдиғини кўришимиз мумкин. Дарҳақиқат, 
ҳозирги 
кунда 
таълим 
соҳасида 
компьютер 
имкониятларидан 
фойдаланмайдиган ўқув фанларини топиш мушкул. Ўқув жараѐнидаги барча 
фанларга татбиқ этилган ахборот технологияларининг турли дастурлари ишлаб 
чиқилиб, улар амалиѐтда кенг қўлланилмоқда. 
Хусусан, каштачилик санъатида кашта композицияларини тузиш ва 
ранглашда Corel Draw график дастури қулайликлар яратади. Бу дастур график 
дизайн саҳифаларини ишлаб чиқиш, фотосуратларни таҳлил қилиш ва вектор 
анимацияси борасида кўплаб имкониятлар беради. Шунингдек, дастур 
композиция яратиш ва уни бажаришда керак бўлган ҳаракатларни бир неча бор 
қисқартиради. Масалан, янги элементлар: эллипс, тўғри бурчак ва эгри 
чизиқлар орқали ―сичқонча‖ тугмасининг икки марта босилиши натижасида 
керакли ўлчам ва бурилиш бурчагига эга бўлинади. 
Кашта композицияларини тузиш ва ранглашда Corel Draw профессионал 
график дастури катта имкониятларга эга бўлиб, ушбу дастур орқали қисқа вақт 
ичида кашта композициясини турли тусда ранглаб, мос колоритни танлаб олиш 
мумкин. Бу жараѐнни гирих кашта композициясини ҳосил қилиш ва ранглаш 
орқали кўриб чиқамиз.
Corel Draw дастурини ишга тушириш учун унинг ѐрлиғи расмини иш 
столидан топиб, устига сичқонча кўрсаткичи олиб келинади ва сичқончанинг 
чап тушгмасини икки марта босилади. Бу расмча экрандан топа олинмаган 
тақдирда, қуйида жойлашган масалалар панелидаги ―Пуск‖ менюси устига 
сичқонча кўрсаткичини олиб келиб, чап тугмаси бир марта босилади. Намоѐн 
бўлган рўйхатдан ―программы‖ қисми танланади. Ўнг томондаги рўйхатдан 
Corel Draw қатори топилади ва устига сичқончанинг чап тугмаси бир марта 
босилади. Бу амалларни бажаргандан сўнг Corel Draw дастури ишга тушади. 
―Набор инструментов‖ (ускуналар) менюсидан ―прямоугольник‖ буйруғи 
танланади ва ―ctrl‖ тугмаси ѐрдамида квадрат шакли чизилади. 
Сўнгра ―Набор инструментов‖ менюсидан ―свободная форма‖ буйруғи 
танланади, ―ctrl‖ тугмаси ѐрдамида вертикал ва горизонтал чизиқлар чизилади. 
Кейин ―эллипс‖ буйруғини танлаб, ―ctrl‖ тугмаси ѐрдамида квадратнинг ўнг 


90 
қуйи нуқтаси марказ қилиб, айлана чизилади. Айлананинг радиуси квадратнинг 
томонига тенг. Менюнинг ―дуга‖ (ѐй) буйруғи ѐрдамида ўлчамларнинг бири 
900, бири 1800 га тенг бўлган ѐй ҳосил қилинади ва ҳосил бўлган нуқтадан 
горизонтал чизиқ чизилади. Шу чизиқ билан квадрат чап томони туташиб, b 
нуқта ҳосил бўлади. Кейин ―эллипс‖ буйруғи ―ctrl‖ тугмаси менюсининг ―дуга‖ 
буйруғи ѐрдамида квадратнинг В нуқтасини марказ қилиб ѐй ҳосил қилинади. 
Ҳосил бўлган с нуқтадан вертикал чизиқ ўтказилади ва d нуқтани ҳосил бўлади. 
Кейин ―эллипс‖ буйруғи ―ctrl‖ тугмаси, менюнинг ―дуга‖ буйруғи ѐрдамида 
квадратнинг А нуқтаси марказ қилиб ѐй чизилади. Ҳосил бўлган е нуқтадан 
горизонтал чизиқ ўтказилиб, j нуқта топиб олинади. Сўнг ―эллипс‖ буйруғи, 
―ctrl‖ тугмаси, менюнинг ―дуга‖ буйруғи ѐрдамида квадратнинг D нуқтаси 
марказ қилиб ѐй чизилади. Ҳосил бўлган z нуқтадан вертикал чизиқ ўтказиб, i 
нуқтани ҳосил қиламиз. Горизонтал ва вертикал чизиқлар кесишидан ҳосил 
бўлган I нуқтадан D нуқта марказ қилиб, юқорида кўрсатилган тартибда ѐй 
чизилади. Ёй билан квадрат кесишиб р ва r нуқталар ҳосил бўлади. 
Р нуқтадан j нуқтани марказ қилиб, юқорида кўрсатилган тартибда ѐй 
чизилади, s ва t нуқталар ҳосил бўлади, r дан p нуқтага, ундан эса ярим айлана 
билан вертикал чизиқ кесишишидан ҳосил бўлган t нуқтага тўғри чизиқ 
ўтказилади ва u нуқта ҳосил бўлади. Шу чизиққа параллел равишда r нуқтадан 
ҳам чизиқ чизилади ва f нуқта ҳосил қилинади, u ва f нуқталар туташтирилади, 
натижада тўғри тўртбурчак ҳосил бўлади. Худди шу тўғри тўртбурчакни 
қарама-қарши диагонал йўналишида ҳам ҳосил қилинади. Навбатдаги босқичда 
j нуқтадан o ва n нуқталарга, E нуқтадан m ва l нуқталарга, Z нуқтадан о ва l 
нуқталарга ҳамда I нуқтадан m ва n нуқталарга чизиқлар ўтказилади. Энди 
керакли нуқталарни туташтириб, квадратнинг барча томонларида геометрик 
шакл ҳосил қиламиз. Ниҳоят, бу геометрик шаклларнинг йиғиндисидан биз 
кутган гирих каштта композицияси ҳосил бўлади (2-расм). 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish