Бошланғич таълим кафедраси


ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА ТАРИХИЙ ШАХСЛАР ОБРАЗИДА



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА ТАРИХИЙ ШАХСЛАР ОБРАЗИДА 
ЭТНОМАЬНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ 
 
Амирқулова З.
ТерДУ ўқитувчиси 
 
Мустақиллик даври ўзбек адабиѐтида қатор асарлар юзага келди. Ижодкор 
ѐзувчиларга 
бадиий 
адабиѐт 
ранг-баранг 
жанрларда 
ижод 
қилиш
имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқини берди. Тарихий шахслар ҳамма 
замонларда тарихда тарихий шахс сифатида муҳим ўрин эгаллайди. Унинг 
зиммасида халқ ва жамият тақдири ѐки юки ортилган бўлади. Шу сабаб ҳам 
баъзи ҳолатларда тарихга улуғ ва буюк ѐки тарихнинг зарварақларида тескари 
талқин эгаси бўлади. 
Ўзбек адабиѐтида тарихий шахслар мавзусида асарлар яратиш муҳим 
аньана сифатида яшаб келади. Бу мавзу нафақат ўзбек адабиѐтида, балки 
жаҳон адабиѐтининг таниқли ижодкорларининг диққат-эътиборини ҳам ўзига 
жалб қилиб келади. 
Мамлакатимизда мустақиллик - бу соҳада катта имкониятлар эшигини 
очиб берди. Натижада ўзбек адабиѐтида ҳам бир қатор тарихий шахслар 
мавзусида ѐзилган бадиий асарлар юзага келди. Мустақиллик шарофати 
туфайли ѐзувчиларимиз тарихий шахслар образини ўз услуб ва имкониятлари 
нуқтаи-назаридан қалам тебратиш ҳуқуқига эга бўлишди. 
Маълумки, инсоният тариҳида тарихий шахслар буюк ва даҳо шахс 
сифатида ўрин эгаллаб келади. Шунга яраша улар улуғ ва буюк ѐки салбий 
қаҳрамон сифатида тарихнинг зарварақларидан ўрин эгаллайди. Шунингдек, 
уларнинг ҳаѐти ва фаолиятини ўзида жам этган бадиий асарлар нодир ва 
ноѐблиги билан умрбоқийликка юз тутади. 
Аввало, баркамол авлод тарбияси ўрта мактабдан, хусусан бошлангич 
синфлардан 
бошланади. 
Бунда 
ўкувчилар 
онгига 
ватанпарварлик, 
инсонпарварлик, меҳр-мурувват туйгуларини сингдириш зарур. Ватан -инсон 
тугилган мукаддас замин. Бу замин унинг калбида абадий колади ва хеч качон 
унутилмайди. Буюк мутаффаккир, етук педагог Абдулла Авлоний ―Ватан‖ 
тушунчасига ―Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакати шул 
кишининг ватани дейилур‖ дея таьриф беради. Бошланғич синфларда ўқитувчи 


95 
ўқувчиларни ўзбек халқининг бой тарихий, маданий меьросидан баҳраманд 
этган холда ватанпарварлик, қаҳрамонлик рухида тарбияламоги лозим.
15
Кадим-кадимдан Шарк педагогикаси инсоннинг ижобий сифатларини 
камол топтирган ҳолда тарбиялашда комил инсон ―гулистон ѐхул ахлок‖ гача 
бўлган даврда дунѐ юзини кўрган барча манбаларда ўз аксини топтан Шарқ 
педагогикаси ѐрқин мисол бўла олади. Бошланқич синфлардан бошлаб халқ 
қаҳрамонларининг Ватан тинчлиги, юрт озодлиги йўлида олиб борган 
қаҳрамонликлари, кўрсатган жасоратлари ўкиш дарсликларида турли ҳикоялар 
асосида ўрганилади. 3-синф ―Ўкиш‖ китобида ―Жалолиддин Мангуберди‖ ва 
―Чўпон йигит Широк‖ афсоналари берилган. Жалолиддин Мангуберди буюк 
саркарда, Хоразмшохнинг ўғли, миллий халқ қахрамони ҳисобланади. Албатта, 
бу хақида дарс аввалида ўқитувчи ўқувчиларга тушунча бериб ўтади. Шундан 
сўнг ҳикоя ўқувчиларга батафсил ўқиб берилади. Жумладан, ҳикояда вокеалар 
шундай тасвирланади: ―Чингизхон ҳарбий куч билан Урганчни босиб 
ололмагач, ҳийла ишлатишга ўтди. Муғуллар Жайхуннинг тошқинидан сақлаб 
турадиган тўғонни очиб юбордилар. Шахарни сув босди. Бу вақтда шаҳзода 
Жалолиддин муғулларга қарши курашиш учун Эрон ва Афғонистонда қўшин 
тўплай бошлаган эди‖.
16
Тарихдан маьлумки, Жалолиддин Мангуберди ўз-ўзича нафақат ҳукмдор 
шаҳзода, балки идеал жамият учун зарур бўлган баркамол шахсдир. Наинки, 
ҳар қарич тупрокни мукаддас билган Жалолиддин шу заминдан ўз ҳаѐт-
мамотини айро кўрмайдиган барча элатдошларига ватанпарварлик туйгуси 
билан бокади. Унда ор-номус, миллий ғypyр, жўмардлик, Жалолиддиннинг ўз 
онасини, хотини ва болаларини ўз хоҳишлари билан дарѐга чўктириб юбориш 
лавҳасини 
келтиришимиз 
мумкин. 
Инсонийликни, 
ватанпарварликни 
белгиловчи бундай жиҳатлар, шунингдек ―Чўпон йигит Широк‖ афсонасида 
хам улуғланади. 
Мазкур образларни ўрганиш оркали болаларда юксак даражадаги 
фидоийлик ва ватанпарварлик ҳислатлари шаклланади. Зеро, бу кирралар 
миллий этник кадриятларимизнинг ажралмас бир кисми сифатида ўкувчилар 
маьнавиятини ўстиришда ҳал килувчи омил бўлиб хизмат килиши муқаррар. 
Шундай қилиб, бошланғич синфларда ҳам бадиий асар матнини таҳлил 
қилишда, умуман, бадиий асарларни ўрганишда ўқувчи шахсига кучли таъсир 
қилувчи, уларнинг савиясига мос билимларнинг ўзлаштирилишини 
таъминловчи метод ва усуллардан, таҳлил турларидан мумкин. 
Бадиий адабиѐт – сўз санъати иборасини талқин этишда кўркам 
адабиѐтнинг таъсирчанлигини, образлилигини назарда тутиш лозим. 
Ушбу ўринда ўқитувчи ўқувчиларга адабиѐт инсонларга маънавий озуқа 
улашишини, инсонлар эса ана шу озуқадан баҳраманд бўлган ҳолда хушҳулқ, 
қалбан гўзал, фикран туран инсонлар бўлиб вояга етмоқликларини эслатиб 
ўтиши лозим.
Зеро, адабиѐтнинг таъсир кучи ҳам ана шундай қудратлидир.
Шунинг учун ҳам ѐшликдан ота-боболарнинг кўрсатган фидоийликлари, 
15
Каримов И. Юксак маънавият- енгилмас куч.-Т .:‖Маънавият‖, 2008.116-б. 
16
Умарова М. ―Ўқиш китоби ―3- синф учун ,Т:, ―Ўқутувчи‖,2019-йил,111-112-б. 


96 
матонати, жасорати кўз ўнгида намоѐн бўлиб, бир сўз билан айтганда 
этномаънавий қадриятлар замирида вояга етган, қалбида ҳис этиб улғайган 
фарзандларимиз юрагида ўз муқаддас Ватанига нисбатан меҳр-муҳаббат 
туйғулари мудом жўш уриб туради.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish