Бошланғич таълим кафедраси


ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ КАШТАЧИЛИК



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ КАШТАЧИЛИК
САНЪАТИ МАКТАБЛАРИ БИЛАН ТАНИШТИРИШ 
Шомирзаев Махматмурод Хурамович 
ТерДУ доценти 
 
Ўқувчиларни каштачилик санъати мактаблари билан таништириш муҳим 
аҳамиятга эга.Хонликлар даврида халқ амалий санъати усталари Хива, Қўқон, 
Бухоро, Самарқанд каби шаҳарларга йиғила бошладилар. Кўпинча Фарғона ва 
Бухоро наққошлари Самарқандга, Қўқон, Марғилон усталари Тошкентга келиб 
биноларни безар эдилар. Бу эса каштачилик мактабларининг янада 
ривожланишига ўзига хос композицияларнинг яратилишига, ранглар 
мажмуасини бойитишда катта роль ўйнайди. Лекин бу кашталар бир-бирига 
ўхшаса-да, ҳар бир каштачилик мактаби ўзининг алохида композиция ҳосил 
қилиш қонуниятлари, принциплари, иш методи, ранг колорити билан ажралиб 
туради. 
Тошкент каштачилик мактаби. Тошкент кашталари ўзларининг 
нафислиги ва рангларнинг бир-бирига аста-секин ўтиши, аниқ бир колоритга 
қатъий риоя қилиниши, геометрик ва ўсимликсимон кашталарнинг кўп 
ишлатилиши билан ажралиб туради. Кашталар кўпинча яшил гаммада 
ишланади. Исломий кашталарда ойгул, пахта, бофта, уч барг, шукуфта, баргли 
гул ва бошқа элементлар аниқ стиллаштирилган мураккаб гирих кашталари ҳам 
кенг қўлланилган. 
Хива каштачилик мактаби. Хива каштаси Самарқанд, Тошкент, 
Фарғона, Бухоро усулидан тубдан фарқ қилади. Хива каштасида асосан зангори 
ва яшил ранглар жуда кўп ишлатилган. Ислимий кашта композицияси новда, 
марғула, шукуфта, барг, нўхат, гул, оддий ойгулдан ташкил топади. Кўпгина 
юлдуз ҳосил қилувчи гирихлар ишлатилиб, ораси спиралсимон ислимий кашта 
билан бойитилган. Хива кашталари умуман мадоҳилли композициялар асосида 
тузилади. 
Бухоро ва Самарқанд каштачилик мактаблари. Бухоро каштаси 
композицияларининг мураккаблиги ва жозибадорлиги билан ажралиб туради. 
Бухоро кашталарида мураккаб гирихлар аниқ ва пухта ўлчамда ишлатилиши, 
ўсимликсимон кашталарнинг япроқ, мева, гул барглар ритмига алоҳида эътибор 
берилиши билан фарқланади. Самарқанд кашталари Тошкент, Фарғона 
усулларига ўхшаб кетади. Самарқанд кашталари ўта гулдорлиги, барг ва 
гулларининг ўта ҳаракатчанлиги, жонлилиги билан фарқ қилади. Кашталар 
аввал зангори, кейин эса яшил ранг гаммасида ишланган. Юқоридаги 
маълумотларни талабалар онгида янада мустаҳкамлаш учун қуйидаги ўқув 
топшириғини бажариш муҳим ўрин тутади.(1-жадвал) 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish