Бошланғич таълим кафедраси


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Foydalanilgan adabiyotlar 
1. I.A. Karimov. Yuksak ma‘naviyat-engilmas kuch. – T.: Ma‘naviyat, 2008. 
25 b. 
2. M.Quronov. Bolam baxtli bo‘lsin desangiz…. /ota-onaga yordam/. - T.: 
Ma‘naviyat‖, 2013. 98 b.
3. Yusupov E. Inson kamolotining ma‘naviy asoslari. – T.: 1998. 45 b. 
4. Musurmonova O. Ma‘naviy qadriyatlar va yoshlar tarbiyasi. – T.: 1996. 
 
 
СТРЕСС ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ
БАРТАРАФ ЭТИШ 
Шарафутдинова Х.Г. 
ТерДУ психология кафедраси доценти 
 
Инсоният ҳамиша ѐруғ келажакка интилиб яшаган, табиатнинг кўплаб 
сир-асрорларини билиб олган. Бироқ, унинг салбий оқибатлари намоѐн 
бўлишига ҳам гувоҳдир.
 
Масалан, ҳаѐт синовлари, жисмоний толиқиш, турли 
зиддиятли вазиятлар, руҳий-маънавий номукаммаллик, сурункали касаллик 
кабилар 
асабийлик, 
руҳий 
зўриқишларга 
сабаб 
бўлмоқда. 
Руҳий 
муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари хилма-хил. Улардан энг асосийси – 
стресс хисобланади. 
Киши ўз ҳаѐти давомида ташқи муҳитдаги турли-туман нарса ва 
ҳодисаларни, жараѐнларни, одамларни идрок қилар экан, ҳеч вақт бу 
нарсаларга батамом бефарқ бўлмайди. Чунки, одам атрофидаги ҳар турли 
нарсаларни идрок қилиб акс эттириш жараѐнида, бу нарсаларга нисбатан 
маълум муносабатда бўлади. Кишиларга ҳаѐтида рўй бераѐтган айрим нарсалар 
ѐқиб, уларнинг кайфиятини кўтариб юборса, бошқа бир нарсалар ѐқмайди ва 
кайфиятини бузиб, дилини хира қилади. Баъзи бир овқатни жуда ҳам ѐқтирса, 
бошқа бир овқатни эса мутлақо кўргиси келмайди ѐки айрим одамлар бизга 
ѐқади ѐки бошқа бир одамлар эса ѐқмайди ва ҳаказо. Умуман киши ўз 
атрофидаги ҳамма нарсаларга маълум руҳий муносабатда бўлади.


78 
Демак, киши идрок қилаѐтган, кўраѐтган, эшитаѐтган, бажараѐтган, 
ўйлаѐтган, орзу қиладиган нарсаларга бефарқ бўлмайди, аксинча тегишли 
муносабатда бўлади. Албатта, бундай муносабат турли инсонларда 
субъективликка эга. Флегматик тоифасидаги киши учун чивин чаққандек 
таъсир қилмайдиган атрофдагиларнинг гап сўзлари, холерикларни кучли 
зўриқишларига сабаб бўлиши мумкин. Киши хавф остида қолганида қўрқувни 
ҳис қилади, рақобатлашганда ғалаба қозониш ѐки қийинчиликни енгиш завқ 
уйғотади. Бу жараѐнларнинг барчаси уларнинг ҳиссиѐтига алоқадордир.
Ҳиссиѐт тушунчасига рус психологи А.В.Петровский: -―Ҳиссиѐт - 
кишининг ўз ҳаѐтида нималар юз бераѐтганига, нималарни билиб олаѐтганига 
ѐки нима билан машғул бўлаѐтганига нисбатан ўзича турли хил шаклда 
билдирадиган кичик муносабатдир‖ деб таъриф беради. Таниқли ўзбек 
психологи профессор Э.Ғозиев эса, ҳиссиѐтни одамда, тирик мавжудотлар 
миясида, яъни шахсларнинг эҳтиѐжларини қондирувчи ва унга монелик 
қилувчи объектларга нисбатан унинг муносабатларини акс эттириш маъносида 
қўллайди. Олимларнинг ҳиссиѐтга берган таърифлардан ҳиссиѐтлар ўз-
ўзидан юзага келмаслиги, ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсири, 
индивиднинг ички руҳий кечинмалари билан боғлиқ равишда юзага келиши, 
ҳиссиѐт инсон туйғуларининг ўзига хос акс эттирилишидир деган хулоса 
чиқариш мумкин.
Ҳиссиѐт ҳам бошқа билиш жараѐнлари каби кишининг фаолияти давомида 
намоѐн бўлади. Масалан, меҳнатсеварлик ҳиссини юзага келтириш учун 
маълум муддат давомида ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш керак 
бўлса, узоқ вақт давомида бирор иш фаолияти билан шуғулланмаган кишида 
дангасалик, лоқайдлик кабилар шаклланади. У ѐки бу фаолият даврида юзага 
келган ҳиссиѐт ана шу фаолиятнинг ўзига таъсир қилиб, уни ўзгартиради. 
Масалан, ҳоҳламасдан ўзини мажбур қилиб ишлаѐтган одам билан ўзи ҳоҳлаб 
ситқидилдан ишлаѐтган кишининг иш унумдорлиги ўртасида жуда катта фарқ 
мавжуд. Кишининг кайфияти яхши хурсанд, руҳи тетик бўлганда иши ҳам 
баракали бўлади, аксинча одамнинг дили ғам, қандайдир ташвишли ѐки 
ғамгин бўлганда қўли ишга бормайди. Ана шу жиҳатдан олганда ҳиссиѐтнинг 
инсон ҳаѐтидаги роли жуда каттадир.
Ҳиссиѐт бошқа билиш жараѐнларига ҳам таъсир қилади. Масалан,
одамнинг руҳи тетик, хурсанд бўлган пайтда, идроки жуда жонли, диққати 
барқарор, эсда олиб қолиши, туйғуларга бой, тафаккури ўткир, нутқи бурро 
бўлади. Аммо, стресс холатида киши ўзини йўқотиб қўяди, ўз руҳий холатини 
бошқариши қийинлашади, ақлий ва жисмоний ҳаракатларининг мароми 
бузилади. 
Стресс айрим одамларда енгил кечади, айрим одамларда жиддийроқ, 
қийинроқ ўтади. Бунга асосий сабаб қуйидагилар деб белгиланади: унинг 
ҳосил бўлиши стрессли вазиятга қай даражада муносабатда бўлишимизга ва бу 
ҳолатни баҳолашимизга ва у билан курашишимизга боғлиқдир. Масалан,
оптимист одамлар стресс ҳолатини тақдирнинг бир синови деб қабул қилса, 
пессимист одамлар уни ҳаѐтида хавф-хатар туғилди, деб қабул қилар эканлар. 
Пессимистларда хавотирланиш даражаси юқори бўлади ва улар вақтида 


79 
овқатланмасалар ҳам стресс ҳолатига тушиб қолаверадилар. Психологлар 
Майкл Шайер ва Марльз Карвер фикрича, оптимист инсон энг оғир, қийин 
вазиятда ҳам яхши деб олдинга интилади, ўз организмида стресс мослашиб 
олишига йўл қўймайди. 
―Бир африкалик қиролнинг яқин дўсти бўлиб, улар ѐшликдан бирга катта 
бўлишган экан. Дўстининг бир одати бор экан – бошидан ўтган ҳар бир 
ҳодисага, ҳох у ижобий бўлсин, ҳох салбий "жуда яҳшида‖ деб қўяр экан. 
Кунлардан бирида улар овга чиқишибди. Дўсти қирол учун милтиқларни ўқлаб 
бериб турибди. Қайсидир милтиқ нотўғри ўқланган экан, қирол ўқ узиши билан 
бош бармоғи юлиниб кетибди. Дўсти секин оҳангда "Жуда яҳши‖ деб қўйибди. 
Ғазабланган қирол дўстини қамоқхонага жўнатибди. 
Орадан бир йил ўтибди. Қирол аввалгидек ов қилишга чиқибди. Нотаниш 
жойда қиролни канибаллар (одамхўрлар) тутиб олиб, ўз қишлоғига олиб 
кетишибди. Улар қиролни устунга бойлаб, ўтин қалашни бошлашибди. Шу 
пайт канибаллардан бири қиролнинг битта бармоғи йўқлигини кўриб қолибди. 
Уларнинг одатларига кўра танасида нуқсони бор одам қурбонликка ярамас 
экан. Қиролни оѐқ-қўлини ечиб хайдаб юборишибди. Уйига эсон-омон қайтиб 
келган қирол дўстини чақиришни буюрибди 
- Сен ҳақ экансан. - дебди қирол - бармоғим юлингани жуда яхши бўлган 
экан. 
Шундан сўнг у дўстига бошидан ўтганларини гапириб берибди. 
- Сени қамаганим учун хижолатдаман. Кечир, дўстим, ѐмон иш қилиб 
қўйдим. 
- Йўқ, - дебди дўсти, - бу жуда яхши бўлган!
- Нималар деяпсан? Дўстини бир йилга қаматганнинг нимаси яхши? 
- Агар қамоқда ўтирмаганимда сен билан бирга овга борган бўлардим.‖
Мазкур қиссадан агар, киши бошига тушган ҳар қандай холатни қандай 
бўлса шундайлигича қабул қилишга одатланиб, ақл билан иш кўрса ва вазиятни 
енгишга ҳаракат қилиш ўрнига, вазиятга муносабатини ўзгартира олса ҳар 
қандай стрессни енга олади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish