Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Umumiy o‘rta ta‘limning davlat ta‘lim standarti. (O‘zR VM 06.04.2017 y. 
187-son qaroriga 1-ilova). 
1. Егоров, Тихон Георгиевич.Очерки психологии обучения детей чтению. - 
2-е изд., перераб. - Москва : Учпедгиз, 1953. - 144 с. 
2. Umarova M., Hakimova SH. O‘qish kitobi. 3-sinf uchun darslik. – T.: 2010.
 
 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА КИТОБ ЎҚИШ 
МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ФУНКЦИЯЛАРИ
 
Равшанова Г.А.
Жиззах шахридаги 12-мактаб ўқитувчиси
Буюк саркарда ва бобокалонимиз А.Темур ўз асарларида «Мен ҳаѐтим 
мобайнида беш нарсага қатъий эътиқод қўйдим ва ҳамиша уларга амал қилдим» 
- деб таъкидлаб ўтган [1]. Ушбу беш нарсадан бири сифатида китобни эътироф 
этиб ўтар экан, у «Китоб – барча бунѐдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, 
илму донишнинг асосидир, ҳаѐтни ўргатувчи мураббийдир» [1] – деб 
таъкидлайди. Бундан кўринади-ки, ўқувчини китоб ўқишга ўргатиш унга 
нафақат билим беради, балки дунѐни, ҳаѐтни ўрганади бир сўз билан айтганда 
баркамол шахс бўлиб етишишига ҳам асос бўлар экан.
Бошланғич таълим жараѐнининг муҳим вазифаларидан бири ҳар 
томонлама баркамол, ижтимоий фаол шахсни вояга етказишдир. Бу вазифани 
самарали амалга оширишда кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларида китоб ўқишга 
бўлган маданиятни шакллантириш назарий жиҳатдан ҳам, амалий томондан 
ҳам жуда муҳим масаладир. Чунки, китоб ўқиш орқали ўқувчиларда турли 


70 
ишларда қатнашиш ва мақсадга эришиш учун юксак даражада қизиқиш 
ривожланади. Китоб ўқишга бўлган қизиқиш инсонда бирданига пайдо бўлиб, 
шаклланмайди, балки бир умр камол топишининг маҳсули ҳисобланади.
Китоб ўқишга бўлган муносабат ва маданиятнинг пайдо бўлишида болалик 
даври муҳим ўрин тутади. Китоб ўқиш натижасида кичик мактаб ѐшидаги 
болалар ҳаѐтида шахс шаклланиши, келгусида унинг ―қиѐфасини‖ 
белгилайдиган психик хусусиятлар таркиб топади. Болада ўзига ва оламга 
нисбатан хилма-хил муносабатлар шаклланади. Бола ҳаѐтга кириб бориши, 
ижтимоий тартиб ва қоидаларни ўрганиши, фаолиятнинг ҳар хил турларини 
ўзлаштириши билан камолотга эришиб боради. Камол топиш жараѐни албатта 
китобга бўлган муносабат туфайли амалга ошади. Бола китоб ўқимасдан, билим 
эгалламасдан ҳеч нарсани билаолмайди. Ахлоқий тарбияланиб, тажрибани 
ўзлаштираолмайди, ҳеч қандай ишни бажараолмайди. Шунинг учун унинг 
китоб ўқишга бўлган муносабати мактабда дастлабки пайтларданоқ ижтимоий 
тус олиши жуда муҳимдир. Бундан ташқари китоб ўқиш натижасида 
ўқувчиларда ҳаѐтда шахс сифатида шаклланиши, келгусида унинг «қиѐфасини» 
белгилайдиган психик хусусиятлар таркиб топади. Унда ўзига ва оламга 
нисбатан хилма-хил муносабатлар шаклланади. Ўқувчининг ҳаѐтга кириб 
бориши, ижтимоий тартиб ва қоидаларни ўрганиши, фаолиятнинг ҳар хил 
турларини ўзлаштириши китобга бўлган муносабати туфайли амалга 
оширилади. Профессор С.Матчонов «Китоб ўқишга бўлган муносабат мактабда 
дастлабки пайтларданоқ ижтимоий тус олиши унинг тарбиясида жамият 
талабларини амалга оширишда муҳим ўрин тутиши» [2] таъкидлаб ўтилган. 
Шундай қилиб, боланинг китобга бўлган қизиқишини шаклланиши унинг 
тарбиясида жамият талабларини амалга оширишда муҳим ўрин тутар экан.
Болаларни яккама-якка эмас, жамоа тарзида, биргаликда китоб ўқишлари 
уларнинг дунѐқарашини шакллантиришда муҳим ҳисобланади. Чунки, 
ўқувчилар биргаликда, жам бўлиб китоб ўқисалар, уларда зерикиш бўлмайди. 
Фанлардан барчасини ўзлаштиришга интилишлари кучаяди. Болаларнинг ўзаро 
мусобақалашиш истаклари ривожланади. Бир-бирларидан қолишмасликка 
ҳаракат қиладилар. Буларнинг барчаси боланинг яхши ўқишини таъминлайди. 
Болаларнинг ўзаро суҳбатларида бир-бирларига китобдан ўқиган ѐки 
катталардан эшитган қизиқарли ҳикояларини айтиб беришлари, уларнинг бир-
бирлари билан дўстлашишни, ўзаро иззат-ҳурмат қилишни ривожлантиради. 
Улар нафақат ўзаро мусобақалашадилар, балки бир-бирларига ўқув 
сабоқларини ўзлаштиришда кўмаклашадилар. Бу қобилиятларидан ўзлари 
фахрланадилар. Бир-биридан яхши хулқ-атворни ўзлаштира борадилар. 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларни китоб ўқишларида қуйидагиларга 
эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бунда: ўқитувчи ѐки ота-онани болани 
бирданига китобга боғлаб қўймаслиги, унинг қизиқишларини сўндирмаслиги; 
ўқитувчи томонидан амалга ошириладиган машғулотлар изчил, мўътадил, 
мунтазам равишда оддийдан мураккабга томон ўсиб боришига эришиш; ҳар 
бир ўқув машғулотлари албатта бола ѐшига муносиб бўлмоғи; китобни жамоа 
шаклида ўқитиш орқали ўзаро беллашув туйғуси ривожлантириш; китоблар 
боланинг қобилияти ва қизиқиш доирасига мос келиши лозим.


71 
Тарбия жараѐнида ўқувчиларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини 
шакллантириш етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Чунки, китоб ўқиш 
биринчидан, ўқувчида билиш жараѐнларини шакллантириш билан бирга инсон 
учун чинакам ҳаѐт сабоқларини ўргатади. Ўқитувчи ўқувчиларини китобга 
қизиқтиришда уларни ўтилган сабоқларни такрорлаб боришга, фикрини лўнда, 
аниқ, адабий, ортиқча безакларсиз баѐн қилишга ўргатиши муҳим. Ўқитувчи 
ўзи айтган ҳар бир сўз ва жумласини унга мос имо-ишора, юз ва гавда 
ҳаракатлари билан етказсинки, ўқувчилар бундан ҳиссий озиқ олсинлар. 
Иккинчидан, китоб ўқиш жараѐнида билимлар билан бир қаторда дунѐқараши, 
тарбияси ривожланади. Шунинг учун ҳам китоб ўқишда материални юзаки 
ўзлаштирмаслик, балки у билан яшаш, ҳаѐтига сингиши, ўқувчи учун ҳаѐтий 
маъно касб этиши жуда муҳимдир.
Ўқувчилар китоблардан олган билим ҳамда кўникмаларини синфдан 
ташқари машғулотларда мустаҳкамласалар ва чуқурлаштирсалар, айни пайтда 
ўқитувчи уларнинг синфдан ташқари машғулотларда ўзлаштирган билим, 
кўникма малакаларидан фойдаланиб, дарсларни мазмунлироқ ўтказиш 
имкониятига эга бўлади.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish