Бошланғич таълим кафедраси


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Foydalanilgan adabiyotlar 
1. 
Adizov B.R. Ijodiy ta‘lim jarayoniga tizimli yondashuv // Xalq ta‘limi. – 
Toshkent, 2001. – № 4, B. 102–104. 
2. Брюггенер К. - X. Пути формирования творческого мышления 
школьников /Cб.науч.тр. Формирование творческого мышления школьников в 
учебной деятельности. - Уфа: Башкир. гос. пед. ин-т, 1995. - С. 39 - 48.
3. Шумилин А.Т. Проблемы теории творчества. - M. : Высш. шк., 1 9 9 1 -
143 с. 
 


62 
БОШЛАНҒИЧ СИНФДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШДА ЎҚИТУВЧИНИНГ
МОДЕРАТОРЛИК ФАОЛИЯТИ 
 
Ибодуллаева Шоҳиста Алишер қизи - НукусДПИ
Бошланғич таълим факультети 4 курс талабаси 
Илмий раҳбар - Курбаниязова Замира Калбаевна, п.ф.н., доц.
 
 
Маълумки, бошланғич таълим тизими узлуксиз таълим тазимининг асосий 
пойдеворини ташкил этиб, болаларнинг келгуси фаолияти ана шу босқичга 
бевосита боғлиқдир. Бугунги кун бошланғич таълими тизимида ҳам туб 
янгиланишлар рўй бериб, болаларнинг билиш фаолиятини шакллантириш, 
уларнинг ўқишга, таълим олишга бўлган интилишларини ошириш ва ушбу 
жараѐнда уларни фаолликка ундаш ушбу янгиланишларнинг алоҳида кўриниши 
ҳисобланади. 
Бошланғич синф ўқувчиларида билишга бўлган фаолият, яъни интилиш ва 
шахсий фаоллик бўлмас экан, у билан олиб борилган ҳар қандай педагогик 
фаолият ўзининг самарали натижасини бериши асло мумкин эмас. Таълим 
самарадорлигини оширишда ўйин фаолиятидан ўқув-билув фаолиятига ўтиш 
имконини берадиган методларни ишлаб чиқиш лозимлиги ҳам алоҳида 
таъкидланган. Айниқса, бошланғич синф болаларининг ўйинқаролик 
хусусиятларини инобатга оладиган бўлсак таълим жараѐнида уларни ҳам ақлий 
ҳам жисмоний ҳаракатга келтирувчи ўйинлардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Ўйин — болаларнинг онги, қалбига сингиб кетган фаолиятдир, уларнинг 
бу фаолияти, ўйин турларига қараб, объектив воқеликни, ҳаѐтни муайян 
даражада ўзида акс эттиради. Энг асосийси улардан дарс жараѐнида 
фойдаланиш болаларнинг билиш фаолиятини ривожлантириб, уларнинг 
фаоллигини оширади. Ўйин синфда ташкил этилган ўқув фаолиятининг 
маълум даражада давоми ва мустаҳкамланишидир. Тажрибада шу нарса 
исботланганки, ўйин кичик ѐшдаги ўқувчи болаларнинг зарур ҳаѐтий
эҳтиѐжидир. 
Ўйинларнинг шаклига кўра шартли равишда қўйидагидек турларга бўлиб 
чиқиш имконини беради. 
1. Турли ѐшдагилар ўйинлари (гўдаклик, болалик, ўспиринлик, ѐшлик ва 
ҳ.к.). 
2. Турли жинсдаги одамлар ўйинлари (ўғил болалар ва қиз болалар). 
3. Мавзумий ўйинлар (баҳорги, ѐзги, кузги, қишги). 
4. Турли ифода воситаларидан фойдаланишга асосланган ўйинлар (сўз, 
куй-қўшиқ, рақс-пантомима, сюжетли, саҳна, турли хусусиятли ва ҳ.к.). 
Ўйинларнинг мазмунига кўра қўйидаги турлари болаларнинг ҳар 
томонлама ривожланишида муҳим педагогик восита сифатида хизмат қилиши 
мумкин. Булар: 
1. Сўз ўйинлари. 
2. Ижодий ўйинлар.
3. Ҳаракатли ўйинлар. 


63 
Педагогика илмида ўйинларнинг мақсадидан келиб чиқиб, уларни турларга 
бўлиш анъанаси мавжуд. Бундай ўйинларнинг баъзиларини санаб ўтишни 
лозим деб билдик: 
- дидактик ўйинлар, 
- ҳаракатли ўйинлар, 
- ролли ўйинлар, 
- болаларни бир-бири билан ҳамда тарбиячи мураббий билан 
яқинлаштиришга қаратилган ўйинлар, 
- болаларнинг ахлоқий сифатларини шакллантиришга қаратилган ўйинлар, 
- боланинг нутқи ва фикрлашини ривожлантиришга қаратилган ўинлар, 
- боланинг хотирасини мустаҳкамлашга қаратилган ўйинлар, 
- болаларнинг қизиқишларини шакллантиришга қаратилган ўйинлар, 
- болаларнинг билиш эгоцентризмини бартараф этишга қаратилган 
ўйинлар ва ҳ.к. 
Шулар ичида биз илмий татқиқот ишимизда болаларнинг билиш 
фаолияти ва активлигини оширишга қаратилган ҳаракатли ўйинларнинг 
дидактик ва ривожлантирувчи имкониятларидан самарали фойдаланиш лозим.
Бола доймо ўсиш, улғойиш хусусиятига эга. Шу сабабдан унинг 
харакатлари мазмунсиз бўлмаслиги учун ўқитувчининг раҳбарлигида дарс 
жараѐнида чиройли ўйинларни ташкил этиш керак. Бу ўйинлар жараѐнида 
болада сабр-тоқат, интизом, чиниқиш, иродали бўлиш каби сифатлар 
шаклланади. Бундай ўйинлар синфдаги барча болалар ҳамкорлигида ўйналади. 
Бундай ўйинларга «Ўр тўкмоқ», «Оқ теракми, кўк терак», «Ким биринчи» каби 
ўйинларни киритиш мумкин. 
Лекин шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қачонки педагогик фаолият билан 
шуғулланувчи шахсларга (педагог олимлар, ўқитувчи-мураббийлар, ота-
оналар) ҳаракатли ўйинлар ҳақида гапирсангиз, уларнинг онгида, кўпчилик 
ҳолатда, жисмоний тарбия дарслари гавдаланади. Туғри, ҳаракатли ўйинлар 
асосан жисмоний дарсларда ѐки боаларнинг дарсдан бўш вақтларидаги 
ҳовлиларда ўйнаш жараѐнларида амалга оширилади. Лекин, бугунги таълим 
тизимидаги туб ислоҳотлар узлуксиз таълим тизимида ўқувчиларни фаолликка 
ўргатишга, уларнинг мустақил фикр юритишга йўналтиришга доир педагогик 
ва инновацион технологияларни таълим-тарбия жараѐига жалб этишни талаб 
этмоқда. Шундай экан, ҳаракатли ўйинлардан нафақат жисмоний чиниқиш 
(жисмоний тарбия дарсларида) мақсадида, балки барча ўқув предметларини 
ўқитиш жараѐнида ҳам улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш бугунги кун 
талабидир. Эндиликда, бундай ҳаракатли ўйинлардан: 
- болаларнинг дарсга ѐки фанга бўлган қизиқишларини оширишда, 
- турли ўқув предметлари мазмунини, яъни ўқувчилар учун 
қийинчиликлар туғдирадиган ўқув материалларини енгил ҳазм қилишларида, 
- болаларнинг умумий фаоллигини оширишда, 
- янги билимларни ўзлаштиришга бўлган иштиѐхларини оширишда, 
- турли фанларни ўқитиш жараѐнида болаларнинг дарсдан зўриқиш ѐки 
стресс ҳолатларини йўқотиш мақсадида, 
- болаларнинг мулоқот маданиятини шакллантиришда, 


64 
- синфдаги дангаса ва «иккичи» болаларни ҳам фаолликка ундашда, 
- синфдаги дангаса ва «иккичи» болаларнинг янги мавзуга бўлган 
диққатларини жам этишда тўлиқ фойдаланиш мумкин.
Бундай натиажаларга эришишида ўқитувчи учун модераторлик 
қобилиятларга эга бўлиши муҳим ҳисобланади.
Модератор тушунчаси, moderor, яъни меъѐрлаштириш, текшириш 
маъноларини билдиради. Модератор қабул қилинган нормалар, қоидаларга 
амал қилган ҳолда болаларнинг билиш фаоллигини фаоллаштиришга ѐрдам 
беради, уларни йўналтиради. Бошланғич синфларда ўқитувчилар ўйинлардан 
фойдаланар экан, бу жараѐнда болаларнинг ўйин қоидаларига тўла амал 
қилишини шу билан бир қаторда уларнинг дидактик жиҳатларини бошқариб 
туриши лозим. 
Демак, ўйин болаларнинг онги, қалбига сингиб кетган фаолият бўлиб, 
уларнинг бу фаолияти, ўйин турларига қараб, объектив воқеликни, ҳаѐтни 
муайян даражада ўзида акс эттиради. Энг асосийси улардан дарс жараѐнида 
фойдаланиш болаларнинг билиш фаолиятини ривожлантириб, уларнинг 
фаоллигини оширади ва бунда албатта ўқитувчи модераторлик фаолиятининг 
элементларидан мақсадга мувофиқ ўз ўрнида фойдаланишлари мақсадга 
мувофиқдир. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish