66
тасвирлар, шеърий сатрлар, ўйинли холатлар, компьютер дастурлари ѐрдамида
яратиши мумкин.
Жумладан, тасвирий санъат дарсларидаги ижодий фаолият мобайнида
таклиф этиладиган тасвирни хар хил ифодалаш шакллари:
• коғоз текислигида хажмли шаклларни (натурадан караб, хотирадан,
тасаввурдан) тасвирлаш;
• конструктив ва декоратив расмлар ишлаш;
• санъат асарлари ва борлиқдаги кўринишларни идрок қилиш;
• ўртоқлари билан жамоа бўлиб ишлаш, синфда ва уйда бажарилган
вазифалар натижасини биргаликда муҳокама қилиш;
• тасвирий санъатдаги маънавий меросларни ўрганиш;
• ўрганилаѐтган мавзу бўйича кўргазмали материаллар тўплаш каби
йўналишларда
тасвирий
саводхонликни
шакллантириш
ўқувчиларда
ижодкорлик хусусиятларни таркиб топтириш ва ривожлантиришнинг муҳим
шартларидан биридир.
Тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларда ижодкорликнинг фанлараро
алоқадорлик тамойилидан фойдаланиш ҳам яхши самара беради. Зеро,
ўрганилаѐтган мавзу бўйича мусиқа (мусиқа асарлари эшитиб расм ишлаш,
тасвирий санъат ва мусика ўртасида алоқа ўрнатиш), адабиѐт (шеърий сатрлар
ўқиш, топишмоқ, эртак, иллюстрациялар чизиш), тарих (санъат асарлари
яратилишини ўрганиш, тарихий воқеалар, мавзули воқеабанд мавзуларни
ўрганишда жанглар тасвири ва х.к.), технология (ўйинчоқлар, келгусида нақш
ишлаш учун идишлар, қутичалар ясаш), информатика фанлари билан боғлиқ
график ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мазкур жараѐнлар болалар
келгусида тасвирий санъат соҳасидаги мутаҳассис бўлмасада, оламни кенг ва
ѐрқин тасаввур қилиши, турли касблар ҳақида тасаввурларини бойитиши ва
ўзининг қизиқиши ва лаѐқатларига мос касб соҳасини танлашига туртки
бўлиши мумкин.
Айниқса, мактабда уюштириладиган кўргазмаларда қатнашиш бошланғич
синф ўқувчиларини рағбатлантириш шаклидан бири бўлиб, ота-оналар билан
учрашув ѐки байрам тадбирларига бағишланган бундай кўргазмалар тез-тез
ўтказилиб турилиши максадга мувофиқ. Вақти-вақти билан бундай кўргазмалар
ташкил этиб туриш болаларда ўз ишларининг ўзгалар томонидан эътироф
этилишини кўрганда уларда фахр ва ғурур туйғуларини уйғотади. Ўз ишларини
бошқалар иши билан таққослаш, баҳолаш ҳамда ютуқ ва камчиликларини
кўриш имкониятини яратади. Ўқувчиларнинг дарсда ишлаган ишларидан
яқинлари ва дўстлари учун совға сифатида ҳам, мактаб йўлакларига безак
сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бошланғич синф ўқувчиларига ҳос бўлган
ўзини кўрсатиш, рағбатланишга бўлган мотивация айнан шу каби тадбирлар
орқали юксалиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: