54
чақалоққа
бахшида этар экан, бола ўзининг ҳаѐтидаги энг улуғ нарса онаси
эканлигини ҳис этади. Шундан бошлаб мурғак қалб бу оламдаги бирдан-бир
меҳрибон инсони борлигини сезади ва бот-бот яна она сийнасига интилади.
Онанинг туганмас меҳри, жозибаси унинг ўлчаб бўлмас, тенгсиз муҳаббати
шундай товланиб кетадики, бутун жисми ва руҳияти билан болага кўксини тутади.
Тетапоя бўлаѐтган чақалоқда табаррук бир инсон борлиги ҳақидаги
тасаввур
таркиб топади. Бола бир неча кунда она сутининг ифорини, ҳидини кашф этади.
Аѐл болани ѐруғ дунѐга келтиришда чеккан азоб ва изтироблари чақалоқнинг
биринчи ―инга-инга‖сини эшитиши билан унутилади. Энди ўзидан кўра боласини
ўйлайди. Бутун вижуди, қалби болага кўчади. Бу меҳр ҳар лаҳзада ўсса ўсиб
борадики, асло камаймайди.
Ота-онанинг ўз боласига нисбатан меҳр-муҳаббатининг чегараси йўқ.
Хусусан онанинг болага бўлган меҳри дунѐларга сиғмайди. Она меҳрини
аниқлайдиган ўлчов йўқ. У ҳар қандай ҳолатда ҳам боласини ўйлайди.
Алишер Навоий ҳам ана шундай дилкаш, меҳридарѐ одамлар қуршовида
ўсди. У бутун ҳаѐти давомида руҳан ота-онаси билан бирга яшади, ҳар қадам, ҳар
лаҳзада улар ѐди шоир қалбини эзгу туйғулар билан тўлдириб турди.
―Хазойин ул-маъоний‖нинг дярли барча девонларида падари бузруквори ва
онаизорини эсга олиб ѐзган шеърлари учрайди. Бошқа эпик ва назмий асарларида
ҳам бу мавзуга қайта-қайта мурожаат қилади.
Шоирнинг ―Назм ул-жавоҳир‖ китобидан ўрин олган қуйидаги шеърда буни
яққол кўрамиз:
Иста ато йўлида фидо жон қилмоқ,
Қуллуқ анога ҳам улча имкон қилмоқ.
Зуҳри абад истасанг фаровон қилмоқ,
Бил они ато-аноға эҳсон қилмоқ.
7
((НЖ-43)
Аждодларимиз ўзиниг асрлар оша ота-онасига чексиз ҳурматда бўлиш
фазилати фақат яқин қўшниларимизни эмас, узоқ-узоқдаги халқларни ҳам
ҳайратга солган. Бу ҳақда Ҳирман Вамбирининг ―Туркий халқ‖
асаридан
олинган қуйидаги парча фикримизни тортади. ―Ўзбекнинг оилавий
муносабатларини асл намуна ҳисобласа бўлади. Ўрта ѐшга бориб қолган
фарзандлар ҳам ота-оналарига жуда ҳурмат-эҳтиромда бўлишади. 30-40
ѐшларга бориб қолган ўғил ҳам отасининг бир қарашиданоқ сергак тортади ва
ҳеч қачон отаси бор пайтда биринчи ўтирмайди, биринчи гапирмайди. Туркий
шевада гапирадилар.
8
Юқоридаги тўртликда ҳам ота-онага ҳурмат ва иззатда бўлишни фарзанд
бир умр ўз ҳаѐтидаги энг яхши фазилати ва касби қилиб олиши, отага қуллуқ
қилиб олиши зарур деб кўрсатилади. Бола улғайиб қандай даражага етса ҳам
унда ота-онанинг хизмати катта. Шу туфайли
бир умр уларнинг хизматида
бўлиш фарзандни бахтиѐр қилади. Шоирнинг фикрича, фарзанд ўз
бузрукворларини вақти-вақти билан эмас, ѐки уларнинг ѐнига
келганда эмас,
уларга кўзи тушиб турганда эмас, умри борича ота-она ҳурматини бажо
келтириши фарзанднинг бир умр кундалик ҳаѐтидаги одат тусига айланиб
7
А. Навоий ―Назм ул жавоҳир‖ Т.:Ғ.Ғулом номидаги нашриѐт матбаа ижодий уйи 10-жилд, 2013й. 43-бет.
8
А.Нўрманов ва бошқалар. Ҳозирги ўзбек адабий тили-Т. ―Илм зиѐ‖ 2013 йил 23-бет.
55
қолиши лозим. Рубоийнинг кейинги икки байтида ўз ҳаѐти ва турмушнинг ҳар
бир лаҳзасининг мазмунли бўлиши, яъни фаровон ҳаѐт кечириши фарзанднинг
ота-онасига кўрсатган яхши амалларига боғлиқ. Ўзини, бутун борлиғини ота-
онасига эҳсон қилган фарзанд, албатта, ширин ҳаѐт кечиради.
Бундай
фазилатлар уни саодатли кунларга мушарраф этади. Чунки ота-она дуоси
қувончли ва бахтли кунларга етаклайди. Алишер Навоий ўз ижодида ота ва
онасини қуѐшга ва ойга қиѐс қилади. Падари бузруквори ва онаизорини бундай
улуғлаш асрдан-асрга ўтиб ривожланиб боради. Шоирнинг ўзи
томонидан
тузилган ―Наводир ун-ниҳоя‖ девонида қуйидаги байтни ўқиймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: