Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
Список литературы: 
1. Акимова М.К., Козлова В.Т. Психофизиологические особенности 
индивидуальности школьников: Учет и коррекция, - М., 2002- 160 с. 
2. Головей Л.А. Практикум по возрастной психологии. – СПб. Речь. 2005. 
3. Прихожан А.М. Тревожность у детей и подростков. – М., 2000. – 304 с. 
4. Реброва Н.П., Чернышева М.П. Функциональная межполушарная 
асимметрия мозга человека и психические процессы. – СПб. Речь. 2004.
5. Семенович А.В. Проблемы онтогенеза межполушарных взаимодействий: 
нейрофизиологический подход. – М., НИИ Мозга РАМН. 2004. 
ОТА-ОНАНИ ЭЪЗОЗЛАШ - ТАРБИЯНИНГ БОШ БЎҒИНИ 
 
Шариф Ёқубов,
Термиз давлат университети
бошланғич таълим кафедраси доценти,
филология фанлари номзоди.
 
Бошни фидо айло ато қошига 
Инсондаги барча фазилатлар: одоб, тавозе, сахийлик, меҳр-оқибат, яхшилик, 
интиқлик, эзгу-туйғулар боланинг ота-онага бўлган ҳурмат-эҳтироми билан 
бошланади. Ҳали туғилганига бир неча сониялар ўтган бўлса-да, бошини 
қимирлатиб, у ѐқ-бу ѐққа тамшаниб турган болага она сийнасини тутиб, уни ҳаѐт 
озуқаси-ўзининг оппоқ сути билан озиқлантиради. Чақалоқ ҳали ташқи оламга 
мослашаѐтган ва онги шакллана бошлаган бир пайтда она ўзининг вижудидан 
қайнаб чиққан, ўн икки минг томиридан ийиб келган меҳр тўла шарбати- сутини 


54 
чақалоққа бахшида этар экан, бола ўзининг ҳаѐтидаги энг улуғ нарса онаси 
эканлигини ҳис этади. Шундан бошлаб мурғак қалб бу оламдаги бирдан-бир 
меҳрибон инсони борлигини сезади ва бот-бот яна она сийнасига интилади.
Онанинг туганмас меҳри, жозибаси унинг ўлчаб бўлмас, тенгсиз муҳаббати 
шундай товланиб кетадики, бутун жисми ва руҳияти билан болага кўксини тутади. 
Тетапоя бўлаѐтган чақалоқда табаррук бир инсон борлиги ҳақидаги тасаввур
таркиб топади. Бола бир неча кунда она сутининг ифорини, ҳидини кашф этади. 
Аѐл болани ѐруғ дунѐга келтиришда чеккан азоб ва изтироблари чақалоқнинг 
биринчи ―инга-инга‖сини эшитиши билан унутилади. Энди ўзидан кўра боласини 
ўйлайди. Бутун вижуди, қалби болага кўчади. Бу меҳр ҳар лаҳзада ўсса ўсиб 
борадики, асло камаймайди. 
Ота-онанинг ўз боласига нисбатан меҳр-муҳаббатининг чегараси йўқ. 
Хусусан онанинг болага бўлган меҳри дунѐларга сиғмайди. Она меҳрини 
аниқлайдиган ўлчов йўқ. У ҳар қандай ҳолатда ҳам боласини ўйлайди. 
Алишер Навоий ҳам ана шундай дилкаш, меҳридарѐ одамлар қуршовида 
ўсди. У бутун ҳаѐти давомида руҳан ота-онаси билан бирга яшади, ҳар қадам, ҳар 
лаҳзада улар ѐди шоир қалбини эзгу туйғулар билан тўлдириб турди. 
―Хазойин ул-маъоний‖нинг дярли барча девонларида падари бузруквори ва 
онаизорини эсга олиб ѐзган шеърлари учрайди. Бошқа эпик ва назмий асарларида 
ҳам бу мавзуга қайта-қайта мурожаат қилади. 
Шоирнинг ―Назм ул-жавоҳир‖ китобидан ўрин олган қуйидаги шеърда буни 
яққол кўрамиз:
Иста ато йўлида фидо жон қилмоқ, 
Қуллуқ анога ҳам улча имкон қилмоқ. 
Зуҳри абад истасанг фаровон қилмоқ, 
Бил они ато-аноға эҳсон қилмоқ. 
7
((НЖ-43)
Аждодларимиз ўзиниг асрлар оша ота-онасига чексиз ҳурматда бўлиш 
фазилати фақат яқин қўшниларимизни эмас, узоқ-узоқдаги халқларни ҳам 
ҳайратга солган. Бу ҳақда Ҳирман Вамбирининг ―Туркий халқ‖ асаридан 
олинган қуйидаги парча фикримизни тортади. ―Ўзбекнинг оилавий 
муносабатларини асл намуна ҳисобласа бўлади. Ўрта ѐшга бориб қолган 
фарзандлар ҳам ота-оналарига жуда ҳурмат-эҳтиромда бўлишади. 30-40 
ѐшларга бориб қолган ўғил ҳам отасининг бир қарашиданоқ сергак тортади ва 
ҳеч қачон отаси бор пайтда биринчи ўтирмайди, биринчи гапирмайди. Туркий 
шевада гапирадилар.
8
Юқоридаги тўртликда ҳам ота-онага ҳурмат ва иззатда бўлишни фарзанд 
бир умр ўз ҳаѐтидаги энг яхши фазилати ва касби қилиб олиши, отага қуллуқ 
қилиб олиши зарур деб кўрсатилади. Бола улғайиб қандай даражага етса ҳам 
унда ота-онанинг хизмати катта. Шу туфайли бир умр уларнинг хизматида 
бўлиш фарзандни бахтиѐр қилади. Шоирнинг фикрича, фарзанд ўз 
бузрукворларини вақти-вақти билан эмас, ѐки уларнинг ѐнига келганда эмас, 
уларга кўзи тушиб турганда эмас, умри борича ота-она ҳурматини бажо 
келтириши фарзанднинг бир умр кундалик ҳаѐтидаги одат тусига айланиб 
7
А. Навоий ―Назм ул жавоҳир‖ Т.:Ғ.Ғулом номидаги нашриѐт матбаа ижодий уйи 10-жилд, 2013й. 43-бет.
8
А.Нўрманов ва бошқалар. Ҳозирги ўзбек адабий тили-Т. ―Илм зиѐ‖ 2013 йил 23-бет.


55 
қолиши лозим. Рубоийнинг кейинги икки байтида ўз ҳаѐти ва турмушнинг ҳар 
бир лаҳзасининг мазмунли бўлиши, яъни фаровон ҳаѐт кечириши фарзанднинг 
ота-онасига кўрсатган яхши амалларига боғлиқ. Ўзини, бутун борлиғини ота-
онасига эҳсон қилган фарзанд, албатта, ширин ҳаѐт кечиради. Бундай 
фазилатлар уни саодатли кунларга мушарраф этади. Чунки ота-она дуоси 
қувончли ва бахтли кунларга етаклайди. Алишер Навоий ўз ижодида ота ва 
онасини қуѐшга ва ойга қиѐс қилади. Падари бузруквори ва онаизорини бундай 
улуғлаш асрдан-асрга ўтиб ривожланиб боради. Шоирнинг ўзи томонидан 
тузилган ―Наводир ун-ниҳоя‖ девонида қуйидаги байтни ўқиймиз.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish