Foydalanilgan adabiyotlar
1. Alisher Navoiy. «Hayrat ul-abror», MAT,7-jild,Toshkent,1991.
2. Jumaboyev M. O‗zbek bolalar adabiyoti. –T.: O‗qituvchi, 2002.
3. Qosimova K. va b. Ona tili o‘qitish mеtodikasi.-T.: «Noshir», 2009. (Darslik)
КИТОБХОНЛИК – МАЪНАВИЙ ТАРБИЯНИ
ШАКЛЛАНТИРУВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА
Мирзаев М. Ж.
ТерДУ
Мамлакатимиз таълим тизими олдида ѐш авлодга замонавий билим ва
ҳунарлар бўйича мустаҳкам таълим бериш билан бирга, уларни ҳар қандай
мафкуравий таҳдид ва тажовузларга нафақат берилмайдиган, балки уларга
қарши фаол кураша оладиган, мустақил тафаккурга ва етук онг ва фикрга эга
бўлган, катта ишонч ва мақсад билан яшайдиган фидойи, юксак маънавиятли
инсонлар этиб тарбиялаш долзарб аҳамият касб этади [4]. Айниқса,
халқимизнинг асрлар оша яшаб келган анъаналари, урф-одатлари, тили ва руҳи
негизига қурилган миллий мустақиллик мафкураси умуминсоний қадриятлар
билан маҳкам уйғунлашган ҳолда келажакка ишонч туйғусини ўқувчилар қалби
ва онгига етказиш, уларни ватанга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида
тарбиялаш, ҳалоллик, мардлик, сабр-бардошлилик, билим ва маърифат
эгаллашга интилиш кабилар орқали тарбиялаш шахс маънавий тафаккур орқали
камолотига олиб борувчи, қолаверса, турли ѐт ғоялар таъсиридан ҳимоялашда
энг самарали йўлдир[9]. Бундай фазилатларга эга шахсни маънавий тарбияси
учун аввало ўқув-тарбия жараѐнида:
39
ѐшлар онгига шарм-у ҳаѐ, одоб-андиша, ота-оналарга ҳурмат,
катталарга иззат-эҳтиром, кичикларга шафқат каби олижаноб фазилатларни
шакллантириш;
шахснинг ривожланишида ўзаро муносабатлар ҳамкорлиги, буюк
аждодларимиз меросига улкан ғурур туйғуларини сингдириш, асрлар оша
бизгача етиб келган қадриятлар ва урф-одатларга беқиѐс ҳурмат
кўникмаларини шакллантириш;
ўз дини ва ўзга динларга нисбатан бағрикенглик тамойилларини
сингдириш;
шахс камолоти ва маънавияти ижтимоий жамиятдаги муҳим
омиллардан эканлигини англатиш;
инсоний фазилатлар ва ғайриинсоний қарашларнинг ўзига хос
хусусиятларини кўрсатиш;
инсонларга хос самимийлик, ватанпарварлик, меҳр оқибат, имон-
эътиқод, фидойилик каби фазилатларнинг жамият тараққиѐтидаги энг асосий
омиллардан бири эканлигини англатиш;
ѐшларда мустақил, ижодий фикрлаш, ахборотларни саралаш, таҳлил
этиш малакасини шакллантириш зарур деб ҳисоблаймиз.
Узлуксиз таълимнинг ҳар бир босқичида ўқувчи-ѐшларнинг ѐши,
психологик хусусиятлари, ўзлаштириш имкониятларини инобатга олиб, ўқув
фанларининг хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг қалби ва онгини турли
зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан ҳимоя қилишни давом эттириш ва
илмий-оммабоп, бадиий, тарихий асарларни ўқишга қизиқишларини мунтазам
ошириб бориш лозимлигини қайд этган ҳолда умумий ўрта таълим мактаб
ўқувчиларига қуйидагиларни тавсия сифатида келтиришни лозим топдик:
халқ оғзаки ижоди намуналари: эртак, масал, ривоят, достонларда
акс этган миллий ва умуминсоний қадриятлар, ҳамжиҳатлик, мардлик
тушунчалари акс эттирилган қаҳрамонлар қиѐфаси орқали эзгу
тушунчаларни сингдириш;
миллий эртак қаҳрамонлари орқали ҳалоллик, ростгўйлик,
виждонлилик, меҳнатсеварлик, ўз сўзининг устидан чиқиш инсон кўрки
эканлигини англатиш;
шахс маънавий камолотида миллий ғурур ва миллий ифтихор
туйғуларини давлатимиз рамзлари мисолида тушунтиришдан иборат.
Юқори синфларда:
бадиий, тарихий асарларда акс этган миллий ва маънавий
қадриятларнинг моҳиятини юксак инсоний фазилатлар: юртга муҳаббат,
ватанга садоқат, унга дахлдорлик туйғуларини шакллантириш;
асар қаҳрамонларида мавжуд бўлган ижобий хислатлар:
фидойилик, тинчликсеварлик тушунчаларининг умумий мазмуни, тафаккур
озодлиги, онг ва шуурнинг тазйиқдан халос этилганлиги, ақлий заковат,
руҳий,
маънавий
салоҳият
каби
тушунчаларнинг
мақсадга
йўналтирилганлиги;
асардаги воқеаларни ўқувчи ҳаѐтидаги воқеликлар билан
солиштириб, кундалик фаолиятида одоблилик, ростгўйлик, виждонлилик
40
фазилатларини шакллантириш;
Ватанимизнинг истиқболи ва истиқлоли ҳақида қайғуриш, ўз
халқининг қадр-қиммати, ор-номусини англаш ва уни ҳимоя қилиш, эзгу
ниятлар оғушида меҳнат қилиб, ўз истеъдоди, бор имконияти, керак бўлса
жонини юрт истиқболи, элига бахшида этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев 2017 йил 13
сентябрда «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини
ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда
тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори №
20621 эълон қилинди. Ушбу қарор маънавий ҳаѐтимизни юксалтиришда улкан
аҳамиятга эга бўлиб, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга
кўмаклашади. Ана шундай муҳим вазифаларни комплекс ҳал қилиш, китоб
маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, ўзбек ва
дунѐ адабиѐтининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига
жойлаштириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда кенг китобхонлар оммасига
етказиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадига мувофиқдир[3].
Бугунги кунда кўпчилигимиз мақтаниб: ―Ёшларимиз компьютерни яхши
билишади, интернет тизимидан хоҳлаган ахборотни бир зумда олишади‖, – дея
кўп гапирамиз. Аслида-чи, тўғри, ѐшларимиз компьютер ривожланган асрда
яшашяпти, хорижларда таълим олишяпти. Асосий билимни интернет
саҳифаларидан олишга ҳаракат қилишяпти. Интернет саҳифалари нафақат
инсоният ақлининг маҳсули, балки илоҳий неъмат бўлган китобнинг ўрнини
боса олармикан. Эътибор берадиган бўлсак, болаларимиз тобора китоб ўқимай
қўйишяпти. Муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиѐев бошчилигида
китобхонликни янада ривожлантириш бўйича олиб борилаѐтган ишлар бизни
янада қувонтираѐтган бўлсада, бугунги кунда фарзандларимизга китоб ўқишни,
китобга меҳр қўйишни ўргатишимиз машаққат бўлмоқда.
Эътироф этиш жоизки, юқорида тилга олинган аниқ амалий тавсиялар
Президентимиз Ш.М.Мирзиѐев томонидан кўрсатилган фармойиши китоб,
китобхонлик маданиятининг жамият маънавий ҳаѐтидаги ўрнини юқори
босқичга кўтарганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бу муҳим ҳужжат
мамлакатимизда маънавий-маърифий жараѐнларни изчиллик билан амалга
ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ѐшларимизнинг маънавий
тафаккурини ривожлантириш ва баркамол бўлиб тарбияланиши учун зарур
шарт-шароитларни янада кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир. Ҳар қандай
бузғунчи куч ва хуружни юксак маънавият билан енгиш мумкин. Шу маънода
китобхонлик бугун барчамиз учун ҳаѐтий заруратга айланмоғи керак. Ушбу
масалага шахсан давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, бу
борада муҳим вазифаларнинг белгилаб берилаѐтганлиги аҳоли ўртасида юксак
маънавий тафаккурни, юксак онг ва маърифатпарварликни тарғиб қилиш
йўлида барчамиз учун янги ибрат босқичини бошлаб берди, дейиш мумкин.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари «Китоб – беминнат устоз,
билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи», дея
таъкидлаган бўлса, соҳибқирон бобомиз Амир Темур «Китоб – барча
бунѐдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир.
41
Ҳаѐтни ўргатувчи мураббийдир»[5], дея уқтирган. Китобнинг биринчи мўъжиза
эканига бутун вужуди билан ишонган адабиѐтшунос олим Фитратининг теран
томирлари қандай сарчашмалардан сув ичганини галдаги мулоҳазаларимиз
тасдиқлайди. Жумладан, ѐзувчи ва драматург C. Цвейг «Қаердаки китоб бор
экан, у ерда одам ўзи билан ўзи авора бўлмайди, ўз кўлами доирасида қолиб
кетмайди, у ўтмиш ва бугунги куннинг барча оламшумул ютуқларига, бутун
инсониятнинг фикр ва туйғуларига ошно бўлади», деб ѐзади. Ёзувчи ва
файласуф Ж. Свифт «Китоблар ақл фарзандларидир», деса, педагог ва ѐзувчи
Я. Коменский «Китоблар донишмандликни ѐйиш қуролидир», дейди. Кўриниб
турибдики, маънавий камолотга етакловчи беминнат устоз ва битмас-туганмас
маънавият бойлик саналган китоб ҳақидаги фикрларни бир жойга жамласа,
уларнинг ўзи бир китоб бўлиши, шубҳасиз. Маънавий жасорат соҳиби деб
ардоқланган атоқли адабиѐтшунос олим ва таржимон Озод Шарофиддинов
дунѐдаги етти мўъжизага таъриф бериб «...етти мўъжиза инсон ақлининг,
тафаккурининг, қалбининг оташин мадҳияси, инсон даҳосининг улуғлигига
қўйилган мангу обида бўлиб келмоқда. Бироқ, шундай бўлса-да, оламда яна бир
мўъжиза борки, унинг буюклиги, муқаддаслиги етти мўъжизанинг жамики
улуғворлиги, гўзаллигидан камлик қилмайди. Бу мўъжиза – китоб. Китобнинг
мўъжиза, мўъжиза бўлганда ҳам биринчи мўъжиза эканлигини кўпгина буюк
одамлар қайд қилган» деб ѐзади.
Ҳозирги кунда оилавий китобхонлик маданиятига эришиш – давр
талабидир. Китоб - инсон умр йўлларини ѐритувчи сўнмас нур, инсон ҳаѐтига
мазмун бахш этувчи саодат манбаи, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлгувчи
содиқ дўст. Инсоннинг руҳий-маънавий камолотини таъминлашда китобчалик
кучли қудратга эга восита йўқдир. Шу боисдан, азал-азалдан маърифат
пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб
сирларини ўрганишга чорлаб келишган. Тарбиянинг барча мезон ва унсурлари,
аввало, оилада шакллантирилганидек, китобхонлик маданиятини тарбиялашда
ҳам оиланинг ўрни ниҳоятда каттадир. Қуш уясида кўрганини қилади, деган
нақлга таянсак, бу моҳият янада долзарб босқичга кўтарилади.
Дарҳақиқат, шахс такомилида оилавий муҳит, оилавий қадриятлар асосий
восита ролини ўтайди. Ота-онанинг маънавий даражаси, ахлоқий қарашлари
бевосита фарзандга ҳам кўчиб ўтади, фарзандлар шахсиятида акс-садо беради.
Бинобарин, китобхонлик, бадиий адабиѐтга муҳаббат ҳам инсон маънавий
тафаккурини, тарбия аҳволини намоѐн қилувчи муҳим хусусиятлар
сирасидандир. Китоб дунѐсига ошуфта, адабий оламга ҳамнафас, бадииятдан
баҳраманд қалб эгаси ўзидаги бу туйғу ва фазилатларни атрофидагиларга,
айниқса, оиласига ҳам юқтириши, сингдириши эҳтимоли юқори. Китобхон ота-
оналарнинг фарзанди ҳам китобга ўзгача меҳр кўрсатади, бу маънавият
хазинасига табиий қизиқиш ва интилишга олиб келади. Шу боис китобхон
авлод тарбиясида, аввало, ота-онанинг тарбияли бўлиши, бадиий адабиѐтга
ошно эканлиги муҳим заруриятдир. Яқин атрофдаги таниш оилаларимиз
ҳаѐтига синчков назар ташласак, қайси оилада китобхонлик маданияти
қайдаражада шаклланганлигига амин бўламиз. Кимдир дунѐвий ҳодисалар
уммонида сузиб юришни хуш кўрса, кимлардир бадиий адабиѐт осмонида сайр
42
этишга иштиѐқманд. Кимдир бир ойда бир китоб ўқишга вақт ажратса, яна
кимлардир бир ҳафтада бир китоб мутолаа қилишни лозим билади. Хуллас,
китоб билан ҳамма ўз оламида, ўз хоҳиш ва имкониятлари чегарасида турли
ҳолатда юзлашади. Шу ўринда, моҳиятни янада аниқлаштириш учун айнан бир
оила мисолида китобхонликка қаратилган эътибор хусусида тўхталиб ўтамиз.
Шундай оила борки, улар хонадонида китоб ўқиш кундалик машғулот,
жиддий фаолият сифатида қадр топган. Беш фарзанд ўстираѐтган бу хонадон
соҳиб ва соҳибалари ҳам ўзлари, ҳам фарзандларининг китобхон бўлиши учун
интилишади. Ўзи туғилиб ўсган оилавий муҳитида ўз вақтида китобга
муҳаббат, адабиѐтга эътибор билан улғайган, китобхонликни оилавий муҳим
қадриятга айлантирган бу инсонлар бугун фарзандларининг ҳам китоб аталмиш
буюк ва бебаҳо хазинадан баҳрабанд бўлиб, маънавий баркамолликка
эришишини истайди. Бунинг учун, ҳам ота, ҳам она ўз вақти ва имкониятига
қараб, сермазмун, бадиий-эстетик аҳамияти юқори бўлган турли адабий
жанрдаги, жаҳон ва ўзбек адабиѐти дурдоналарини, диний-маърифий
сарчашмаларни танлаб харид қилишади. Бу асарларни фарзандларининг ѐш ва
қизиқишлари, ақлий салоҳияти, ўзлаштириш қобилиятини эътиборга олган
ҳолда тақсимлаб беришади. Энг муҳими, китоб тақдим қилинганда, ҳажмини
ҳам эътиборга олган ҳолда, мутолаа учун муайян вақтлар ажратишади.
Оила бошлиғи, яъни ота, бу борада янада талабчан. У ҳар куни ўқилиши
лозим бўлган саҳифа миқдорини белгилаб беради, шеърий асарларга алоҳида
қизиқиш билдириб, ҳар бир фарзандига шеърлар ѐдлаб боришни тайинлаб
туради. Деярли ҳар кеч ишдан қайтгач, овқатлангандан сўнг, фарзандларини
бирин-кетин чақириб, бир педагог каби топширилган вазифа ижросини қабул
қилиб олади. Яъники, фарзандлар ўзлари ѐд олган шеърларни айтиб беришади;
ўқиѐтган асарларидан белгиланган саҳифалар ва унинг мазмунини гапиришади;
қаҳрамонлар фаолияти, характер-хусусиятига муносабат билдиришади.
Китобни якунлаганлар эса асардан олган таассуротларини ҳам ўртоқлашади. Бу
жараѐнда фарзандларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи, топшириққа масъулият
билан ѐндашиш даражаси, китобхонлик маданияти ҳам ойдинлашиб, ўзига хос
ѐндашувларга турки бўлади. Яна бир муҳим жиҳати, фарзандлар ўзига тегишли
асарни ўқиб бўлгач, китоблар алмаштирилади, бири-иккинчисининг китобини
ҳам ўқиб-ўзлаштириб бораверади. Шунингдек, оила даврасида ҳам китоб ўқиб
бериш йўлга қўйилган. Онанинг уй юмушлари кўп бўлгани боисидан, кўпинча
дам олиш кунлари ота фарзандларини атрофига тўплаб, тарбиявий аҳамияти
юқори (―Тарихи Муҳаммадия‖, ―Ижтимоий одоблар‖, ―Хамса‖ каби) асарларни
мутолаа қилиб, мазмунини тушунтириб беради. Натижада, фарзандларнинг
умумий тарбиясида ҳам ижобий моҳият акс этади.
Бугун
жамиятимизда
китобхонликни
ривожлантириш,
мутолаа
маданиятини такомиллаштириш борасида ҳар доимги даврдан бир неча баробар
кўп миқдорда самарали ишлар амалга оширилмоқда, ташвиқот-тарғиботлар
олиб борилмоқда. Бироқ, шундай бўлса ҳам, оилавий муҳитда китобхонлик
маданияти такомили қониқарли даражада эмас. Юқорида кўриб ўтганимиз каби
китобсевар оилалар билан бир қаторда, уларнинг акси бўлган оилавий муҳитни
ҳам учратишимиз ачинарли. Кўпгина оилалар, ота-оналар на ўзлари китоб
43
ўқишга қизиқишади, на фарзандларини бу борада тўғри йўналтиришади.
Шунингдек, оилавий китобхонликда китоб танлови маданиятига ҳамма ҳам
етарлича аҳамият қаратилавермайди. Бадиий асар танлашда фарзандининг ѐш
ва физиологик хусусиятлари, руҳий-маънавий дунѐси, қизиқиш ва интилишлар
кўламини назарда тутмас экан, ҳар қандай китобсевар ота-она бу борада
ижобий ютуқларга эриша олмайди. Кўринадики, мутолаа маданиятининг ҳам
ўзига хос меъѐр ва талаблари мавжуд. Шуларни эътиборга олган ҳолда, оилавий
китобхонлик маданиятига эга бўлиш учун қуйидаги тавсияларни эътиборга
олиш назарда тутилади:
- китоб мутолаасида ота-она ҳамиша фарзандларга ўрнак бўлиши;
- муайян вақтларда оила даврасида навбатма-навбат китоб ўқиб беришни
йўлга қўйиш;
- ҳар бир фарзанднинг ѐш ва характер хусусиятини, руҳий-маънавий
дунѐсини назарда тутган ҳолда китоб тақдим қилиш;
- кичик ѐшдаги болаларга кўпроқ ранг-баранг суратларга йўғрилган, катта-
катта ҳарфларда ѐзилган, унинг беғубор хаѐлоти сарҳадларини акс эттира олган
асарларни танлаш;
- ўрта ѐшли китобхон фарзанд учун эса унга тенгдош қаҳрамонлар тақдири
акс этган, ҳаѐтий, хаѐлий-фантастик воқеалар тасвирланган, кўнгил
кечинмалари жонлантирилган асарларни тавсия қилиш;
- катта ѐшдаги мустақил, оила қурган фарзандлар билан ҳам тез-тез китоб
мутолааси хусусида суҳбат ўтказиб, зарурий тавсиялар бериб туриш (бу
оилавий китобхонлик анъанасини муқаддас қадрият сифатида давом эттиришга
замин яратади);
- жамиятнинг моддий-маънавий тараққиѐти учун муносиб ҳисса
қўшадиган юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли оила сифатида қадр
топиш.
Бинобарин ѐшларнинг маънавияти ва дунѐқараши, мафкурасига ѐт
ғояларнинг таъсир этишининг олдини олишда қуйидагича хулосаларга келдик:
–
оммавий маданият ва терроризмнинг ѐшларга ғоявий ва мафкуравий
таъсирининг олдини олишда кенг жамоатчилик (ота-она, бобо-буви,
маҳалла)нинг ролини янада ошириш;
–
экстремизм ва террорчиликнинг дунѐ бўйлаб тарқалиши, уларнинг
мақсадларидаги ўхшашлик, яқинлик, экстремистик ташкилотларнинг яшаш ва
қуролланиш манбалари каби йўналишларни илмий тадқиқ этиш ҳамда уларнинг
танлаган ғоялари ва йўллари пуч эканлигини ѐшларга тушунтириш;
–
Ўзбекистонда глобаллашув ва экстремистик мафкураларга қарши ғоявий
курашнинг назарий-услубий жиҳатларини тадқиқ этиш ва «жаҳолатга қарши
маърифат билан курашмоқ керак» [1] шиорини жонлантириш;
–
ѐшларга мамлакатимиз тараққиѐтига раҳна солаѐтган ҳар қандай ғоявий
мафкуравий қарашларнинг олдини олишда, уларнинг бўш вақтларини
мазмунли ўтказишларини назоратга олиш;
–
таълим муассасалари, маҳаллаларда кутубхоналарни ташкил этиш ва
китоб фондини бойитиш;
–
ҳар бир оилада шахсий кутубхонанинг ташкил топишига эришиш
44
кабилар.
Юқоридаги фикр мулоҳазалардан кўринадики, маънавий баркамол
китобхон авлод тарбиясида оила муҳим ва мустаҳам пойдевор. Шу боис
жамиятда
китобхонликни
ривожлантириш,
мутолаа
маданиятини
такомиллаштириш борасидаги ҳар қандай фаолиятда оила билан ҳамоҳанг,
ҳамфикр иш юритиш кўзланган мақсадларга эришишга муносиб замин яратади
[2]. Шундай қилиб, китоб ўқиш маънавий оламни бойитади, сўзлашув
маданиятини
оширади.
Буюк
олимларининг
айтганидек,
буюк
аждодларимиздан қолган миллий бойлигимизни авайлаб-асраш, уларни
ўрганиш ва афкор оммага тарғиб қилиш учун ҳам китоб ўқиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |