Тадқиқот натижалари ва унинг тахлили. Синалувчилар эътиборига
банкнотларнинг фото-галереясидан иборат тақдимот мавжуд шарт-шароитдан
келиб чиқиб икки хил тарзда (проектор ва табличка орқали) намойиш этилди.
Синовда 39 нафар шаҳарлик ва 34 нафар қишлоқлик болалар иштирок этишди.
Жумладан, мактабгача ѐшдаги болаларнинг 18 нафари шаҳарликни ва 13
нафари қишлоқликни ташкил қилган бўлса, яна 21 нафар ўқувчи шаҳарлик ва
21 нафари қишлоқлик ўқувчи ҳисобланади.
Олинган натижаларини таҳлил қилар эканмиз, мактабгача ва кичик
мактаб ѐшидаги болалар «банкнотнинг ранги», «банкнотдаги расмнинг
мазмуни», «банкнотда ифодаланган шахснинг юз қиѐфаси» ва «банкнот
қийматининг аниқ ва равшанлиги» каби тўртта асосий хусусиятга кўра
пулни идрок этишиб, иқтисодий ижтимоийлашганлик даражасини намоѐн
қилишди. 39 нафар шаҳарда ва 34 нафар қишлоқда яшайдиган
респондентлар ўртасида ўтказилган мазкур тадқиқот, пулнинг юқоридаги
тўртта хусусиятига кўра, болаларнинг ИИда айрим тафовутлар келтириб
чиқаришини тасдиқлайди ҳамда бунга мезоомилларни ўзига хос таъсири
борлигини кўрсатади.
Масалан «банкнотнинг ранги» (мос равишда – 41,2; 35,9), «банкнотдаги
расмнинг мазмуни» (85,3; 64,1), «банкнотда ифодаланган шахснинг юз
қиѐфаси» (67,6; 53,8) каби учта хусусиятини қишлоқда истиқомат қиладиган
болалар шаҳарда яшайдиган тенгқурларига нисбатан кўпроқ эътироф
этишди. Фақат битта «банкнот қийматининг аниқ ва равшанлиги»
хусусиятини идрок этишда шаҳарликлар қишлоқдаги тенгурқурларини ортда
қолдиришди (47,1; 74,4).
Бу тоифа синалувчиларнинг иқтисодий тафаккуридаги кўргазмали-
образлилик жиҳатлар яна қуйидаги ҳолатлар билан ҳам фарқланади, яъни
банкнотдаги «битта рангнинг устуворлиги»ни; «тарихий обидалар ва
замонавий иншоотлар расми»ни, «тарихий шахслар ѐки машҳур арбоблар
расми»ни, «банкнотда ифодаланган шахснинг бошида дўппи ѐки салласи
борлиги»ни, «рақамнинг ранги»ни идрок этиш бўйича қишлоқда
яшайдиганлар устуворликни намоѐн этишган бўлса, шаҳарлик болалар
қишлоқлик тенгдошларидан «банкнотдаги ранглар комбинацияси»ни,
«банкнотда ифодаланган шахснинг юзида соқол ѐки мўйлови борлиги»ни ва
«банкнот рақамининг ранги»ни идрок этиш юзасидан юқори натижаларни
қайд қилишди.
Аниқланилишича, ҳар иккала тоифа мактабгача ѐшдаги болалар пулни
идрок этишаѐтганда асосий эътиборларини унинг рангига қаратишар экан, яъни
«оқ пул», «қизил пул», «яшил пул», «кўк пул» ва ҳоказо. Масалан, болалар
вербал мулоқотда мамлакатимизнинг минг сўмлик банкнотини «оқ пул» ва беш
юз сўмлик банкнотини «қизил пул» ѐки «от пул» тарзида, Афғонистон
Республикасининг «500» ва «1000» талик банкноти (афғоний)ни «Бухорони
пули», «Самарқанд пул» қабилида ифодалашиб, ўзига хос идрок соҳиби
эканликларини намоѐн қилишди (1-расмга қаранг).
35
Do'stlaringiz bilan baham: |