Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. М. В. Дубова. Проблемы современной начальной школы.// Начальная 
школа. 2009. N 1. 
2. Радченко А. Ф. Семья и родительство как основа государственной
стабильности // Педагогика. 2012. N 6. 
3. Имамичи Т. Моральный кризис и метатехнические проблемы //
Вопросы философии. 1995. N 3. 


29 
4. Фельдштейн Д. И. Изменяющийся ребенок в изменяющемся мире:
психолого-педагогические проблемы новой школы // Образовательная 
политика. 2010. N 5 - 6. 
5. Дармодехин С. В. О разработке современной стратегии воспитания
и социализации детей // Педагогика. 2012. N 3. 
6. Конышева Н. М. Когда наша школа научится учитывать уроки
жизни? // Начальная школа. 2009. N 1. 
 
БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАР ПЕДАГОГИК
МАҲОРАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КАСБИЙ
ОМИЛКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Халиков Аъзам Абдусаломович 
Низомий номидаги ТДПУ профессори
педагогика фанлари доктори 
 
Таълим тизимида амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг муваффақияти 
ўқитувчининг касбий маҳорати ва саводхонлигига бевосита боғлиқ. Ушбу касб 
эгаларини ҳар томонлама билимли ҳамда ѐшлар таълим тарбияси олдида 
жавобгарликни ҳис этадиган даражада тайѐрлаш ҳамиша долзарб муаммо
бўлиб келган. Зеро, миллий қадриятлар ва миллий тафаккурни ѐшлар онгига 
янада кучлироқ ва мукаммалроқ сингдириш ўқитувчи зиммасига юклатилган.
Маълумки, барча соҳаларда бўлганидек, касбий маҳорат ҳам ўқитувчида 
йиллар давомида амалий ва назарий жиҳатдан шаклланади ва такомиллашади. 
Шу нарса алоҳида эътиборга лойиқки, ўқитувчининг касбий маҳорати, амалий 
ва услубий тажрибаларга эга бўлиши учун асосий замин олий таълим 
муассасасида яратилади. Чунки ўқитувчининг касбий маҳорати ўта мураккаб 
ва миллий хусусиятга эга жараѐн бўлгани боис, уни эгаллаш, юқорида 
таъкидланганидек, ўқитувчининг узоқ йиллар самарали изланишлари, 
ижодкорлик меҳнати эвазига шаклланади. Аммо маҳорат сирларининг илмий 
ва амалий негизи олий таълим муассасаларида талабага ўз вақтида 
шакллантирилмас экан, уни олий ўқув юртидан кейинги иш фаолияти
жараѐнида кашф этиш ҳар доим ҳам ўз-ўзидан юзага чиқмайди.
Ҳар томонлама камол топган, жамиятда илғор турмуш тарзига мослашган, 
таълим ва касб ҳунар дастурларини ҳамда педагогик технологияларнинг энг 
сўнгги ютуқларидан доимо хабардор, онгли равишда ижтимоий-сиѐсий, 
ҳуқуқий, психологик-педагогик жиҳатдан билимларга эга бўлган, давлат ва 
оила олдида жавобгарликни ҳис этадиган фуқароларни тарбияловчи 
ўқитувчида юксак назарий ва методологик тайѐргарлик бўлиши лозим. Ҳозирги 
замон талабларига мос, фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ўзлаштирган, 
миллий ва маънавий қадриятларимизни таълим тизимига татбиқ эта оладиган
ўқитувчида эндиликда «Миллий дастур» талабларига хос янгича ѐндашув, 
янгича методика ва янгича касб маҳорати талаб қилинади. 
Педагог ўз касбининг моҳир устаси бўлиши, аввало ўз индивидуал 
хусусиятларидан юқори савияда фойдаланиши ва индивидуал ишлай олиш 


30 
қобилиятининг қандай шаклланганлиги билан боғлиқ. Бу усул олий ўқув 
юртида ўқув ва амалий машғулотлар жараѐнида шакллантирилади ва келажакда 
муваффақиятни таъминловчи индивидуал, ўзига хос усуллар тизимидан иборат 
бўлади. Олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайѐрлашда бўлажак 
ўқитувчиларда касбий маҳорат ва омилкорликни шакллантириш ғояси етакчи 
ўринда бўлиши лозим. Юқори малакали касбий маҳоратни шакллантириш 
йўллари ҳар хил бўлиши мумкин. Бўлажак ўқитувчи ўз касбий маҳоратининг 
шакллантирилганлигини билдирувчи касбий билим, малака ва кўникмалар 
йиғиндисига, педагогик муомала маданиятига эга бўлишлик касбий – педагогик
омилкорликнинг асосий пойдевори ҳисобланади. 
Олий педагогик таълим муассасаларида юксак маҳоратли омилкор 
ўқитувчини шакллантириш учта йўналиш бўйича амалга оширилади: 
- ўз мутахассислиги бўйича пухта тайѐргарлик (касбий ва педагог - 
психологик билимлар); 
- методологик билимларни эгаллаш маданияти; 
- педагогик ижодкорлик ва креативлик. 
Олий педагогика таълим муассасаларида касбий таълим тизими бўлажак 
мутахассисни шакллантиради ва уни бўлажак касбий фаолиятга тайѐрлайди. 
Замонавий мутахассис эга бўлиши лозим бўлган касбий сифатларнинг 
мураккаб тўпламини анъанавий ўқитиш ва амалиѐт жараѐнида талабалар 
эгаллаши мумкин. Касбий тайѐргарлик жараѐнида барча ижобий хусусиятлар
амалдаги таълим тизимидаги камчиликларни бартараф этиб борган ҳолда улар 
янги замонавий билимлар билан тўлдирилиб борилса, унга рационал 
ѐндашувлар жорий этилган интеграл билимлар тизими бир-бирини тўлдириб 
қўлланилганда шакллантирилиши мумкин.
Талабаларни касбга йўналтирилганлигининг муҳим жиҳатларидан бири 
унинг педагогик маданияти бўлиб, у психологик-педагогик фанлар тизимининг 
турли йўналишларида татбиқ қилинган. Чунончи: методологик жиҳатдан 
В.А.Сластенин, Г.В.Брагина, ахлоқий - эстетик жиҳатдан И.П.Раченко, 
Д.С.Яковлева, коммуникативлик жиҳатларини А.В.Мудрик, О.О.Киселева, 
В.П.Симонов, технологик жиҳатларини М.М.Левина, Н.Е.Шуркова кабилар 
ишлаб чиққанлар. 
Айниқса ўқитувчининг технологик маданияти унинг технологик фаолияти 
жараѐнида касбий маҳоратнинг муҳим жиҳати сифатида индивидуал педагогик 
фаолиятини очиб берувчи муҳим ижодий кўникмасидир. Ўқитувчининг 
технологик 
тайѐргарлиги 
―педагогик 
омилкорлик‖ 
категориясини 
тушунишнинг муҳим қисми ҳисобланади ва у педагогик воқеликни идрок этиш 
ва сақлаш вазифаларини бажарувчи педагогик маданиятнинг моҳиятини акс 
эттиради. Бугунги кунда бўлажак ўқитувчининг касбий фаолиятидаги 
муваффақиятларнинг асоси сифатида қаралаѐтган ўқитувчининг технологик 
маданияти талабаларнинг ички имкониятларини ижодий томонга йўналтирувчи 
жараѐндан иборатдир.
Ҳар бир талаба бўлажак касбий фаолиятининг ихтисослиги ва 
хусусиятидан қатъий назар фундаментал билимларга, касбий малака ва 
кўникмаларга эга бўлиши керак. Ана шу билим, малака ва кўникмаларни 


31 
эгаллашда бўлажак мутахассисга ўз касбига оид у ѐки бу савол ѐки муаммо 
бўйича ўз нуқтаи назарини аниқлаб олиш имконини берувчи ижодкорлик
тадқиқотчилик ва мустақил фаолият тажрибаси муҳим аҳамият касб этади. 
Қуйидаги учта блокдан ҳар бирининг (базавий, методологик, ижодий) 
ташкил этувчи хусусиятлари бўлажак ўқитувчи касбий маҳоратини 
ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга: 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish