ǀ
ISSUE 5
ǀ
2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 276
Яъни, Жомийнинг фикрича, Худо бутун Коинотнинг вужудга келишидан
аввал бўлган, ва унинг йўқ бўлиб кетишидан сўнг ҳам бўлади. У абадийдир, чунки
унинг мавжудлиги ўзига боғлиқ, олам эса у туфайли мангудир.
Жомийнинг Худо тўғрисидаги тасаввурлари унинг ўтмишдошлари –
Шарқнинг буюк файласуфларининг пантеистик қарашларига яқин бўлиб, бир
мунча тўғри келган. Таққослаш мақсадида ал-Киндий (801-866), ал-Форобий (870-
950) ва Ибн Синолар (980-1037) каби ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг Худога
бағишланган фикр-мулоҳазаларини келтирамиз. Чунончи, Шарқда биринчи
перипатетик ҳисобланган ал-Киндий ўзининг “Биринчи фалсафа ҳақида” номли
асарида Ягона Мавжудлик – Худо, Мутлақ Мавжудликни, ўзининг воқелигида
макон, замон, оламнинг бошқа жисмоний сифатлари ва ажралмас хусусиятлари
билан боғлиқ бўлмаган руҳий бошланғич асос, деб тавсифлаб, шундай ёзади:
«Демак, аниқландики: Ҳақиқий Ягоналикни ақл билан билиб бўлмайди, у унсур,
тур, хил, ягоналик, турга хос фарқ, ўзига хос белги, умумий ажралмас хусусият,
ҳаракат, жон, ақл, бутунлик, қисм, мажмуа, таркибий қисм, ўзга бир нарсанинг
умумий муносабати эмасдир; Ҳақиқий Ягоналик бу – нисбат бермасдан олинган,
кўпликка айланмайдиган Ягоналикдир; У - юқорида санаб ўтилган ягоналикнинг
барча турларидаги мураккаблик, кўплик, ягоналик ҳам эмас, буларнинг номлари
билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай нарса Ҳақиқий Ягоналик билан алоқаси йўқ.
Ҳақиқий Ягоналик модда, шакл, миқдор, сифат, нисбатга эга эмас, у ҳеч қандай
бошқа тушунчалар билан ҳам белгиланиши мумкин эмас. Ҳақиқий Ягоналик вақт,
жой, бирор нарса ёки ҳодисанинг асосини ташкил этадиган нарса (субстрат),
ажралмас хусусият (атрибут), бирбутун, қисм, бошланғич асос (субстанция),
тасодифий нарса ёки ҳодиса (акциденция) эмас, Уни бўлиш, кўпликка ажратиш,
яъни ундан кўплик ҳосил қилиш мумкин эмас» [3].
Буюк мутафаккир ал-Форобийнинг Мутлақ Мавжудлик - соф маънавий,
руҳий бошланғич асос, деган таъкиди мазмунан ал-Киндийнинг ушбу тушунчага
берган тавсифига жуда яқин туради: «У, масалан, жисм сингари борлиқ моҳиятига
эга эмас. Сен, У – жисм таърифи экан, дейишинг мумкин. Шундай қилиб, зарурий
бўлган мавжудлик - “вожиб ал-вужуд” ҳақида У – Зарур бўлган Мавжудликнинг
ўзидир, ва бу унинг мавжудлигидир, дейиш мумкин холос. Бундан келиб чиқади-
ки, Зарурий бўлган Мавжудлик тур ва хилга хос фарқлар, таъриф, исботларга эга
эмас. Аксинча, Унинг ўзи барча нарса ва ҳодисаларнинг исботи бўлиб хизмат
қилади. У ўзича абадий ва азалий сифатида мавжуд; У йўқликдан холи ва унинг
мавжудлиги яширин, лекин юзага чиқиши мумкин. Бундан келиб чиқадики,
Унинг бўлмаслиги мумкин эмас, ўзининг абадий мавжудлиги учун У ҳеч нарсага
муҳтож эмас, У бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтмайди.
Унинг ҳақиқий мавжудлиги бошқа нарсага боғлиқ бўлмаганлиги ҳамда
катталиги ва миқдорга эга нарсалар сингари бўлинмаслиги маъноларда у
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |