Абдураҳмон жомий фалсафий дунёқараши шаклланишининг генезиси



Download 121,26 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana12.05.2023
Hajmi121,26 Kb.
#937859
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
abdura mon zhomiy falsafiy dunyo arashi shakllanishining genezisi

ǀ
ISSUE 5 
ǀ
2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 
www.scientificprogress.uz
 
Page 279
нур сочади, натижада нурланиш, жилоланиш юзага келади. Ёруғлик 
нурланмаслиги, жилоланмаслиги мумкин эмас. Худди шундай Ягоналик 
(Бирбутунлик) атрофга нур таратади, жилоланади [6]. 
Плотиннинг фикрига кўра, кўз билан кузатиладиган олам, яъни моддий 
олам Олий Ёруғлик томонидан кетма-кет нур сочиш, жилоланаш орқали пайдо 
бўлади. Бунда кўплик сифатидаги оламнинг Зарурий Мавжуддан, мутлақ 
бирликдан келиб чиқадиган эманация жараёни босқичма-босқич кечади. 
Ушбу жараённинг босқичма-босқич кечиши ғоясини Абдураҳмон Жомий 
ҳам ўзининг қатор асарларида, жумладан «Лавойиҳ», «Шарҳи рубоиёт» ва 
бошқаларда, ривожлантиради. Жомийнинг Ягоналик Зарурий Мавжуднинг 
нурланиши, жилоланиши ва моддий оламда унинг беш босқичининг намоён 
бўлиши шоирнинг қуйидаги рубоийсида ёрқин ва шеърий тарзда ифодаланган: 
«Вожиб чу кунад таназзул аз Ҳазрати зот,
Панж аст таназзулоти ўро даражот,
Ғайбасту шаходату васат-руху мисол,
Ва-л-хомису жамъияту тилкал ҳазарот». 
Мазмуни: 
«Вожиб илоҳий моҳият даражасидан қуйига қараб ҳаракат қилишда 
Беш босқични босиб ўтади: 
“Яширин” ва “Ошкора”, ўртада “Руҳ” ва “Ўхшаш нарсалар”, 
Бешинчиси эса – барча босқичларнинг бирлашуви». 
Бу ерда Жомий қарашларининг Плотиннинг эманация таълимотидан фарқи 
яққол кўзга ташланади. Плотин таълимотида илоҳ эманациясининг охирги 
босқичи бу - “нус” ёки “руҳ” - фаол бошланғич асос билан боғлиқ бўлмаган 
мутлақо пассив (суст) материядир. Жомийда эса охирги босқич барча олдинги 
босқичларнинг бирлашишини англатади ҳамда моддий ва маънавийнинг бирлиги, 
уларнинг бир-бири билан қўшилиб, бир-бирига сингиб кетиши ҳақидаги фикрга 
олиб келади. Ҳозирги замон мураккаб тизимлар назарияси, синергетика 
талқинида Жомий таълимотининг ушбу ҳолати мазкур тизимда янги сифат, 
хусусият пайдо бўлишига олиб келадиган синергетик бирлашишга тўғри келади.
Жомий фикрига кўра, Худонинг ҳақиқий моҳияти шунчалик яширинки, 
ушбу маънода оламдаги бирор нарсани у билан солиштириб бўлмайди. Шунинг 
учун ҳеч ким оддий, жисмоний усул билан уни идрок қилиши, кузатиши, 
тушуниши ва аниқлаши мумкин эмас. Бу яширинлик сабаби илоҳий Нур, Ёруғлик 
жилоланишининг чексизлигида ётади, инсонга сезги органлари орқали уни 
кузатиш имконини бермайди, чунки инсон кўриш қобилияти шунчалик ожизки, 
илоҳий ҳақиқат сирини очиб бера олмайди. Худонининг намоён бўлишини ўткир 
зеҳн ва маънавий кўриш қобилияти, олий интуиция соҳиблари кузатишлари 
мумкин, чунки улар илоҳий Ёруғ Нур оддий аксидан ташқари кўпроқ нарса кўра 


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 

Download 121,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish