ǀ
ISSUE 5
ǀ
2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 274
давлат қурилиши, мустақил буюк сиёсат олиб борилиши заминида буюк
ҳукмдорлар Амир Темур, Шоҳруҳ, Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Бобур каби улуғ
даҳолар ҳомийлигида ривожланади.
XIII-XVI асрлар Ўрта Осиё маданиятининг вужудга келиши форс, турк,
араб ва Европа маданиятларининг бир-бирини ўзаро бойитишисиз мумкин
эмасди. Марказий Осиё мамлакатларининг гесиёсий ҳолати уларга икки ярим
минг йил давомида Осиё ва Европа маданиятларининг ўртасида боғловчи занжир
ҳалқаси ролини ўйнаш имконини берган. Ушбу маданиятлар бирлашувининг
рамзи Буюк ипак йўли бўлган, унинг юрагини эса Бухоро, Марв, Самарқанд,
Ҳирот каби шаҳарлар ташкил қилган.
Ўйлаймизки, айнан шу маданиятлар, урф-одатлар ва расм-русумлар
синтезини бавосита ифодаланган муҳити, қадриятлар, қарашларнинг ўзаро бир-
бирига сингиши оригинал қарашлар, фалсафий концепциялар плюрализми ва
дунёқарашга оид кўрсатмаларни бевосита шакллантирган.
Абдураҳмон Жомийнинг ижодини бой қирраларга ва нозик маъноларга эга
мураккаб, кўп маъноли дунё сифатида англаш имконини беради. Бунда Жомий
ижоди туркий ва форсий тилларда сўзлашувчи халқлар маданиятларини бир-
бирига боғловчи занжир ҳалқаси эканлиги, уларни бирлаштирувчи омил ва минг
йиллар давомида биргаликда ривожланишининг ифодаси, яъни улуғ вакиллари,
улар қаторида эса Абдураҳмон Жомий ҳам инсоният цивилизацияси хазинасига
муносиб ҳиссасини қўшган Марказий Осиё халқларининг маънавий яқинлиги ва
қардошлигининг омили эканлиги тушунчаси шаклланади.
Инсоният тарихида Маҳдуми нуран – нурлар соҳиби деб эътироф этилган,
буюк мутафаккир Абдураҳмон Жомийнинг дунёқараши юнон фалсафаси, ислом
дини ва таълимоти, ўрта асар Шарқ фалсафаси, хусусан тасаввуф таълимоти
намоёндалари ғоялари асосида шаклланган. Мутафаккирнинг дунёқараши энг
аввало, диний-фалсафий хусусиятга эга бўлганлигини таъкидлаб ўтиш зарур.
Жомий тасаввуф фалсафасининг йирик назариётчиси бўлган. У Аллоҳнинг
борлиги, коинот, ундаги барча нарса ва ҳодисалар, шунингдек инсон ҳам Худо
томонидан яратилганлигига ишонган.
Абдураҳмон Жомий дунёқарашининг шаклланишида, биринчи навбатда,
ўрта аср Шарқ мутафакккирларининг таълимотлари, қарашлари таъсир этган.
Жумладан, Жомий буюк ўтмишдоши Ибн Сино, Форобийлар сингари борлиқнинг
мавжудлиги бошқа нарсага боғлиқ, шунинг учун борлиқнинг номи “имкондаги
мавжудлик” - “имкон ал-вужуд”, деб ҳисоблаган. Имкондаги мавжудлик сифатида
бўлган ва бошқа нарсага боғлиқ нарсанинг мавжуд бўлиши зарур нарса, яъни
“вожиб ал-вужуд” бўла олмайди. Демак, вожиб ал-вужуд, бу – ҳеч қандай
бошланғич асосга муҳтож бўлмаган нарса: унинг борлиги фақат унинг ўзига
боғлиқ, чунки мавжудлигининг сабаби унинг ўзида, бошқа субъектга боғлиқ эмас.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |