ǀ
ISSUE 5
ǀ
2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 281
Мутафаккир ўз пантеистик ғоясини ривожлантирар экан, Ҳақиқат ва
оламнинг бирлигини алоҳида таъкидлайди. Бунда Жомий тасаввуфнинг кейинги
асосий онтологик ҳолатидан келиб чиқади: олам худо томонидан яратилган.
Бошида фақат Мутлақ, Ягона, Бирбутун мавжуд бўлган. Сўнг Худо Илоҳий
Ҳақиқатнинг (Аллоҳнинг) акси бўлган моддий дунё, воқеликни яратади. Демак,
Худо ва олам бирбутундир. Шундай қилиб, Жомий фикрига кўра, оламда мавжуд
барча нарса ва ҳодисалар илоҳий жилоланишнинг аксидан ўзга нарса эмас.
Ҳақиқат ва коинотнинг бундай бирбутунлиги шеърий тарзда қуйидаги сўзларда
ифодаланган:
«Ҳақро машмор жудо аз олам зеро-к
Олам Ҳама дар Ҳақ асту Ҳақ дар олам».
Мазмуни:
«Худони оламдан олисда деб ҳисоблама,
Чунки олам Ҳақда мавжуд, Ҳақ эса оламнинг ўзида» [11-13].
Бу дунёдаги барча нарсалар, мавжудотлар, ҳодисаларда Ҳақиқат аксини
билиш субъект, билувчи инсонга боғлиқ, у ўзининг маънавий кўз дийдаси
воситасида оламнинг ҳар бир нарса ва ҳодисасида Ягона Ҳақиқатнинг бирон-бир
томонини, Унинг нафосатининг намоён бўлишини кўради [9-10].
Шуни таъкидлаш ўринлики, Шарқда, айниқса Марказий Осиёда пантеистик
фалсафа узоқ тарихга эга. Аксарият файласуф ва мутафаккирлар, шоирлар ўз
дунёқарашлари, фалсафий қарашларига кўра, айнан пантеизм намояндалари
бўлганлар, чунки Ягона, Зарурий Мавжуд ва Коинотни бир-бирига
тенглаштирганлар. Немис файласуфи Гегель ўзининг “Фалсафа тарихи” асарида
“Шарқ шоирларининг аксарияти пантеистлардир, чунки у нарсаларни кўриб
чиқишдаги уларнинг одатдаги усулидир” [7], деб таъкидлайди. Абдураҳмон
Жомий ва Алишер Навоийларнинг ғоявий ўтмишдошлари бўлган Жалолиддин
Румий ва Маҳмуд Шобустарийлар ҳам пантеист бўлганлар.
Жомий «Шарҳи Фусус» асарида «Фусус ал-ҳикам» асарини ҳар томонлама
таҳлил қилиган ва шарҳлаб берган. Ўзининг бошқа асарларида («Лавойиҳ», «Ҳафт
авранг», «Баҳористон» ва б.) Жомий Ибн Арабийнинг тасаввуфий фалсафаси
тамойиллари тўғрисида батафсил баён қилади, бунинг асосида аксарият
тадқиқотчилар Абдураҳмон Жомийнинг фалсафий нуқтаи назарининг манбасини
Ибн Арабийдан қидириш керак деб таъкидлайдилар. Хусусан, Жомий қарашлари
бевосита “Ибн ал-Арабий фалсафасининг эманациясидир” [8] деган фикр бунга
далилдир.
Шундай қилиб, Абдураҳмон Жомий ўз даврининг ҳақиқий намояндаси
бўлган. Унинг қарашлари ва фалсафий нуқтаи назари ўтмишдошлари ишлаб
чиққан тасаввуф тамойилларига таянган. Уларни ривожлантириш, бойитишга
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |