Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Мактабгача таълим муассасалари мусиқа йўналиши



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

5-§. Мактабгача таълим муассасалари мусиқа йўналиши
бўйича мутахассиси лавозимининг
малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
1766 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
3453
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
17. Лавозим вазифалари: 
а) тарбияланувчиларнинг мусиқавий қобилиятларини ва туйғу соҳасини, ижодий 
фаолиятини ривожлантиришни амалга ошириш; 
б) мусиқавий фаолиятни ташкил қилишнинг турли шакл ва кўринишларидан 
фойдаланиб, уларда эстетик дидни шакллантириш, мусиқа асбобида ижро техникасини 
маҳорат билан бажариш; 
в) тарбияланувчилар билан якка ва жамоавий тартибда ишлаш, қобилиятли ва 
иқтидорли тарбияланувчиларни танлаб олиш, уларнинг мусиқий қобилиятларини 
ривожлантиришга кўмаклашиш; 
г) тарбияланувчиларнинг индивидуал ва ѐш хусусиятларини, ижодий қобилиятларини 
ҳисобга олиб педагогик фаолият йўналишларини белгилаш; 
д) тарбиячилар билан бирга тарбияланувчиларни рақс, ашула, мусиқий ўйинларга 
ўргатиш; 
е) ота-оналарга фарзандларининг мусиқий тарбияси, таълими юзасидан маслаҳатлар 
бериш, ота-оналар ва педагог ходимларнинг тарбиявий ишларнинг шу йўналишидаги 
фаолиятини мувофиқлаштириш; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
18. Билиши лозим: 
а) мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари мазмунини, амалдаги мактабгача 
таълим муассасаларда мусиқий таълимга оид норматив-ҳуқуқий, методик ва бошқа 
ҳужжатларни; 
б) болалар мусиқа таълими назарияси ва амалиѐти асосларини, болалар мусиқа 
адабиѐтини, хореография асосларини, хор жамоаси билан ишлашни, саҳналар, маданий-
оммавий тадбирларни ўтказиш дастурларини ҳамда уларнинг тартибини амалий жиҳатдан 
ишлаб чиқишни; 
в) болалар шахсини ривожлантиришнинг индивидуал хусусиятлари, турли ѐшдаги 
болаларнинг мусиқавий идроки, туйғулари, моторикаси ва мусиқий имкониятларини; 
г) ўзбек, шарқ ва хорижий бастакорлар, халқ ҳофизлари ҳаѐти ва ижодини, мусиқа 
тарихини ва маданиятини, болалар репертуари асарларини; 



д) мусиқа асбобларини, шунингдек ўзбек, шарқ, европа мумтоз мусиқа санъатини, 
операни, балетни, вокал-хор кўникмаларини; 
е) Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган мусиқа методларини ва усулларини, 
инструментал ва ижро йўналишларини, мусиқавий ўйинларни, мусиқавий вазн 
ҳаракатларини; 
ж) ривожланишда нуқсони бўлган болалар билан ишлашда дефектология асослари ва 
тегишли методикаларни; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
19. Малака талаблари: 
а) камида ўрта махсус мусиқавий маълумот; 
б) амалий иш стажи талаб этилмайди. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish