Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Мактабгача таълим муассасалари



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

3-§. Мактабгача таълим муассасалари
тарбиячиси лавозимининг
малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
157 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
3320 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
8. Лавозим вазифалари: 
а) тарбияланувчиларни ҳар томонлама уйғун ривожлантириш ва тарбиялаш ишларини 
ташкил қилиш, уларни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ 
мактабда ўқишга тайѐрлаш; 
б) кичик, ўрта ва катта ѐшдаги тарбияланувчиларни ақлий ва жисмоний 
ривожлантиришга, муомала кўникмаларини шакллантиришга қаратилган турли хилдаги 
тадбирларни ташкил этиш, жумладан гуруҳ ва индивидуал машғулотлар, ўйинлар, 
саҳналаштиришлар, табиатга экскурсиялар ташкил қилиш; 
в) тарбияланувчиларнинг индивидуал хусусиятларини, қизиқишлари ва майлларини 
ўрганиш; 
г) таълим-тарбия дастурларини муваффақиятли амалга ошириш учун гуруҳларда зарур 
шарт-шароитлар яратиш; 
д) гуруҳдаги ҳар бир боланинг ҳолати ва соғлиғини назорат қилиш, мактабгача таълим 
муассасаси тиббий ходимлари билан биргаликда тарбияланувчиларнинг соғлиғини 
мустаҳкамлашга, руҳий, жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи тадбирларни мунтазам 
ўтказиш; 
е) тарбияланувчилар соғлиғидаги ўзгаришлар тўғрисида мактабгача таълим 
муассасаси мудирини, муассаса тиббий ходимларини, ота-оналарни дарҳол хабардор қилиш; 
ж) тарбияланувчиларнинг мактабгача таълим муассасасига қатновини ҳисоблаш 
табелини юритиш, уларни муассасага келмаганлик сабабларини аниқлаш, тиббий 
ходимларни муассасага келмаган тарбияланувчилар тўғрисида хабардор қилиш; 
з) ўқув-тарбиявий ишларни режалаштириш, тарбияланувчилар учун ўрнатилган кун 
тартибини бажаришни таъминлаш, улар тўғрисида ота-оналар билан суҳбатлар олиб бориш; 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
9. Билиши лозим: 
а) амалдаги мактабгача таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини; 
в) тарбияланувчиларни “Болажон” таянч дастури орқали билим олишини 
таъминлашни; 
г) мактабгача педагогика ва психологияни, дефектология асосларини, ѐш анатомияси 
ва физиологиясини; 
д) мактабгача ѐшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш шакл ва методларини, 
жумладан мактабгача ѐшдаги болаларга тилни, математикани, табиатшуносликни, тасвирий 



санъатни ўқитиш методикаларини, меҳнат таълимини, мусиқий ва жисмоний тарбияни 
ўргатишни, болалар ўқитилаѐтган тилнинг грамматик тузилиши ва сўз таркибини; 
е) педагогик фан ва амалиѐтда ишлаб чиқилган методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия 
жараѐнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиѐтини; 
ж) мактабгача ѐшдаги болаларнинг оммавий ўйинларини ташкил қилиш қоидаларини, 
гигиена асосларини; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
10. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича ўрта махсус педагогик маълумот; 
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди. 
11. Мактабгача таълим муассасаси тарбиячисига иккинчи малака тоифасини бериш 
қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади: 
а) мактабгача таълим муассасаси тарбиячисига қўйиладиган умумий талабларга жавоб 
бериши; 
б) мактабгача тарбия ва таълимнинг замонавий педагогик технологияларини билиши; 
в) тарбияланувчилар билан ўзаро муносабатларда уларнинг индивидуал ва ѐш 
гуруҳлари хусусиятларини билиши; 
г) таълим-тарбия жараѐнида тарбияланувчиларнинг қизиқиши ва соғлиғини ҳисобга 
олган ҳолда ѐндошиши; 
д) таълим жараѐнида қулай шарт-шароит яратиш, амалий фаолиятида таълим 
жараѐнининг хилма-хиллигини (вариантлилигини) таъминловчи методлар, усуллар ва 
воситаларни қўллай олиши; 
е) тарбияланувчиларни “Болажон” таянч дастури орқали мактабгача таълимга 
қўйиладиган давлат талабларига мос ҳолда билим олишини таъминлаши; 
ж) муассаса ижтимоий фаолиятида фаол қатнашиши; 
з) ўз йўналиши бўйича олий ѐки ўрта махсус маълумотли ҳамда тарбиячи вазифасида 
уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши, белгиланган муддатларда малака 
оширган бўлиши. 
Магистр даражасига эга бўлган педагог ходимга аттестация ўтказилмасдан иккинчи 
малака тоифаси берилади. 
12. Биринчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан 
аниқланади: 
а) иккинчи тоифа педагогга қўйилган барча талабларга жавоб бериш; 
б) боланинг интеллектуал ва шахсий ривожланиш даражаларини диагностик тахлил 
қилиш усулларини билиши; 
в) мактабгача ѐшдаги болаларга таълим ва тарбия беришнинг замонавий 
технологияларини билиши; 
г) таълим жараѐнида дастур ва технологияларни ижодий қўллаши; 
д) илғор иш тажрибалари мактабгача таълим муассасасида оммалаштирилиши, 
методик тавсиялар яратиш; 
е) ўз йўналиши бўйича олий ѐки ўрта махсус маълумотли ҳамда тарбиячи вазифасида 
уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши; малака ошириш курсларини мунтазам 
ўтиши; 
ж) иккинчи тоифали тарбиячи лавозимида камида уч йил иш стажига эга бўлиши 
билан. 
13. Олий малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади: 
а) биринчи тоифа педагогга қўйилган барча талабларга жавоб бериши; 



б) мактабгача ѐшдаги болалар таълим-тарбия жараѐнида умумий ривожлантирувчи 
дастур ва технологияларни, боланинг психик ривожланиш даражаларини ҳамда болалар 
билан коррекцион ишлаш асосларни билиши; 
в) илғор педагогик технологиялар ва методикаларни ишлаб чиқиши, уларни тадқиқот 
экспериментал фаолиятларда иштирок этган ҳолда синаши; 
г) боланинг ривожланиш муҳитини мустақил ярата олиши, шунингдек, таълим ва 
тарбиянинг кўргазмалар, ўйинлар, оригинал воситалари муаллифи бўлиши; 
д) илғор иш тажрибалари туман ѐки шаҳарда оммалаштирилиши, методик тавсиялар 
ва услубий қўлланмалар яратиши; 
е) ўз йўналиши бўйича олий педагогик маълумотли ҳамда биринчи тоифали тарбиячи 
лавозимида камида уч йил стажга эга бўлиши, малака ошириш курсларини мунтазам ўтиши 
билан. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish