Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 
14-§. Куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси
лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
154 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
3320 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
47. Лавозим вазифалари: 
а) давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ тегишли фан бўйича 
дарслар, машғулотларга тайѐргарликни ва уларни ўтказишни таъминлаш; 
б) ўқувчиларни ўзлаштирган билимларини амалиѐтда мустақил қўллай олишга 
тайѐрлаш, таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларнинг ўқув материалларини 
ўзлаштиришларини холисона мунтазам баҳоланишини таъминлаш; 
в) давлат таълим стандартларига мувофиқ дастур материалларини юқори даражада 
ўзлаштиришни таъминлаш, билимларни ўзлаштиришда муаммолари бўлган ўқувчилар билан 
гуруҳлар бўйича ва индивидуал иш олиб бориш; 
г) ўқувчиларнинг давомат ва ўзлаштириш ҳисобини олиб бориш, уларнинг мактаб 
устави талабларига риоя қилишларини таъминлаш; 
д) ўқувчилар ҳуқуқларига ва болаларни муҳофаза қилишга оид қонунчилик 
талабларига риоя қилиш; 
е) жорий ва назорат сўрови ўтказиш, ўқувчиларнинг ѐзма ишларини ҳамда 
дафтарларини текшириш; 
ж) машғулотлар ўтказиш учун зарур бўлган дидактик тарқатма ва кўргазма 
материалларни ишлаб чиқиш; 
з) ўзига бириктирилган синф хоналари, лаборатория хоналаридаги қурилмалар, техник 
воситалар ва бошқа моддий бойликларнинг сақланишини ва улардан ўқув-методик 
мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлаш; 
и) педагогик ва методик кенгаш, семинар, тренинг, мажлисларда, очиқ дарсларда, 
ҳисоботлар тузишда ва методик материаллар ишлаб чиқишда иштирок этиш; 
к) ўқув қурилмаларидан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидалари ва санитария-
гигиена талабларига риоя қилиш; 
л) педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилиш, ота-оналар билан иш олиб бориш, 
уларнинг фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича индивидуал учрашувлар 
ҳамда суҳбатлар ўтказиш; 
м) маҳалла фаоллари билан болаларни биринчи синфда ўқитишга тўлиқ қамраб олиш; 
н) касб маҳоратларини ошириб бориш, ўз фаолиятига оид илғор таълим методларини 
ўрганиш, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми қоидаларига риоя қилиш; 
о) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 


22 
48. Билиши лозим: 
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) ўзи ўқитадиган ўқув фанининг илмий-назарий асослари, унинг мазмуни ва амалда 
қўлланилишини; 
в) ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор шакллари ва интенсив усулларини; 
г) ўқитаѐтган фан бўйича дарс ўтказиш методикаси ва ташкил қилиш тартибини; 
д) ўқувчилар билимини баҳолашнинг замонавий ва самарали шаклларини ҳамда 
назорат усулларини; 
е) ўқувчиларни тест синовларидан ўтказиш ва баҳолаш мезонларини; 
ж) педагогика, ѐш психологияси ва физиологиясини, ўқув жараѐни техник 
воситаларини амалиѐтда қўллашни; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
49. Малака талаблари: 
а) ўрта махсус педагогик маълумот; 
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди. 
50. Тарбиячига иккинчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар 
билан аниқланади: 
а) педагог ходимнинг малакаси – билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт 
талаблардан юқори бўлган педагогика назарияси, психология ва ѐшлар физиологияси 
асослари, ўқиладиган фаннинг базавий компоненти мазмуни, таълим ва тарбия методикаси 
билан; 
б) педагог ходимнинг маҳорати – таълим жараѐнида қулай шарт-шароит яратиш, 
амалий фаолиятда таълим жараѐнининг хилма-хиллигини (вариантлилигини) таъминловчи 
ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларини қўллай олиш, педагогик диагностика 
қўлланилаѐтган методлар ва воситалари, ўқувчилар жамоасини тоифалашнинг асосий 
шакллари, ўқувчиларнинг билимини англаш ва муомала (коммуникатив) маданиятини 
шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий методлари билан; 
в) педагог ходим меҳнати самарадорлиги – педагог бевосита мулоқот қиладиган 
ўқувчилар гуруҳини аҳил жамоа сифатида сақлашга имкон берувчи амалий иш фаолияти, 
ўқувчиларни давлат таълим стандартларига мос ҳолда билим олишини таъминлаш орқали; 
г) тарбиячи лавозимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши билан. 
51. Биринчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан 
аниқланади: 
а) педагог ходимнинг малакаси – билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт 
талаблардан юқори бўлган таълим жараѐнини индивидуаллаштириш технологияси, 
психологик-педагогик диагностиканинг замонавий усуллари ўқиладиган фаннинг базавий 
компоненти мазмуни, турли даражада ўқитишни олиб бориш имконини берадиган назарий 
билимлар даражаси билан; 
б) педагог ходимнинг маҳорати – ўқув-тарбия жараѐни мазмуни, методлари ва 
шаклларини танлашда ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш, 
ривожланишлари, майллари, қобилиятлари, қизиқишлари ва соғлиқлари даражаси турлича 
бўлган ўқувчилар тоифаларини ҳисобга олган ҳолда педагогик масалаларни ҳал қилишга ва 
амалий фаолиятда илғор педагогик технологияларни, шахсни ривожлантириш педагогикаси 
технологиялари элементларини, фан бўйича ўқув-методик ишларни таҳлил қилиш 
методикаларини қўллашга қодирлиги билан; 


23 
в) педагог ходимнинг меҳнати самарадорлиги мактаб ижтимоий ҳаѐтида фаол 
қатнашиши билан; 
г) малака ошириш курсларини мунтазам ўташи, вилоят ѐки туман (шаҳар) даражасида 
илмий-методик тадбирларида фаол қатнашиши, унинг тажрибалари вилоят ѐки туман (шаҳар) 
даражасида 
оммалаштирилганлиги, 
шунингдек 
ўқувчилари 
иккинчи 
тур 
фан 
олимпиадаларида, вилоят ѐки туман даражасидаги кўрик танловларида, спорт 
мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги (бундай фан олимпиадалари ва 
тадбирлар ўтказилмайдиган бошланғич синф ва фан педагоглари бундан мустасно) орқали; 
д) иккинчи тоифали тарбиячи лавозимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши 
билан. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish