Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


  17-§. Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 


26 
17-§. Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат
таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)
директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари
лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
913 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1210 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
58. Лавозим вазифалари: 
а) таълим жараѐнини ташкил қилиш, тегишли давлат таълим стандартларига мувофиқ 
ўқув режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш; 
б) педагогик ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этиш, педагогик 
жамоанинг 
ўқув-методик 
ишларига 
раҳбарлик 
қилиш, 
ўқитувчиларнинг 
илғор 
тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштиришни, замонавий педагогик технологияларни жорий 
қилишни ташкил этиш; 
в) педагогик ходимларга методик ѐрдам кўрсатиш, ўқитувчиларнинг педагогик 
фаолиятини таҳлил қилишни ташкил қилиш ва амалга ошириш; 
г) ўқитувчилар фаолиятининг йиллик, чораклик ва ойлик режаларини тасдиқлаш 
ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш, ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган 
режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали 
ҳамда бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқиш; 
д) мактаб-интернатда назорат ишларини ташкил этиш, тегишли таълим стандартлари 
талаблари бажарилишининг, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини 
амалга ошириш, коррекцион машғулотлар ва фанлар тўгаракларининг ишлашини ташкил 
қилиш; 
е) ўқув хоналарини техник таълим воситалари билан, кутубхоналарни тегишли 
ахборот манбалари билан жиҳозланишига раҳбарлик қилиш; 
ж) ўқув фанлари бўйича методик материаллар ишлаб чиқиш, ѐш мутахассисларга 
методик ѐрдам бериш, ўқитувчилар малакасини ва касбий маҳоратини ошириш ишларини 
олиб бориш, ўқувчиларнинг ўқув юкламасини такомиллаштириш; 
з) синф журналларининг юритилиши ва сақланишини таъминлаш, синф раҳбарлари 
фаолиятига раҳбарлик қилиш, ўқув ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботларни 
тузиш, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил этиш; 
и) коррекцион йўналишга мос равишда таълим тарбия жараѐнини янги замонавий 
талаблар асосида ташкил қилиш; 
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
59. Билиши лозим: 
а) Бола ҳуқуқлари тўғрисидадги Конвенция, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари 
тўғрисида”ги қонунини, умумий ўрта таълим соҳасидаги, имконияти чекланган болалар 
ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) педагогика фанлари ва амалиѐти, бошқариш психологияси ютуқларини; 
в) мактаб-интернат фаолиятини ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий 
асосларини; 


27 
г) махсус педагогика, психология, методика соҳасида қўлланиладиган метод ва 
воситаларини; 
д) тегишли давлат таълим стандартлари талаблари ва мазмунини, замонавий педагогик 
ва ахборот-коммуникация технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини; 
е) жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ходимларни маънавий ва моддий 
рағбатлантириш методларини; 
ж) педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини 
ошириш ва қайта тайѐрлаш тартибини; 
з таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини 
аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; 
и) таълим муассасаси фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг 
қилишни, ўқув жараѐнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни; 
к) жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан дифференциал 
ва индивидуал тарзда коррекцион педагогик ишлар олиб боришнинг усулларини; 
л) педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни; 
м) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
60. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish