Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 
 
20-§. Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат
таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)
психологи лавозимининг малакавий тавсифлари 


31 
Тартиб рақами 
2292 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2444 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
67. Лавозим вазифалари: 
а) ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг муассасаларда тарбиялаш ва ўқитиш жараѐнида 
руҳий, жисмоний (соматик) ва ижтимоий фаровонлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган 
касбий фаолиятни амалга ошириш; 
б) таълим муассасаси ижтимоий соҳасини уйғунлаштиришга кўмаклашиш ва 
ижтимоий жиҳатдан кўника олмаслик ҳоллари юзага келишининг олдини олиш бўйича 
тадбирларни амалга ошириш; 
в) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишига тўсқинлик қилаѐтган омилларни 
аниқлаш ва турли кўринишдаги психологик ѐрдам бериш бўйича тадбирларни амалга 
ошириш, ўқувчилар (тарбияланувчилар), ота-оналар ва педагогик жамоага муаммоларни ҳал 
қилишда ѐрдам бериш; 
г) турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикани ўтказиш, руҳий, 
жисмоний ва ақл, қобилият, мойиллик, имконият каби сифатларни аниқлаш учун тестлар 
ўтказиш, тест натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш; 
е) ўқитувчилар жамоаси ва ота-оналарга ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг шахс ва 
ижтимоий жиҳатдан ривожланиши муаммолари бўйича йўналиш бериш мақсадида ўрганиш 
натижаларига кўра психологик-педагогик хулоса тузиш; 
ж) ўқувчилар (тарбияланувчилар) шахсининг индивидуал ва ѐши, жинсини ҳисобга 
олиб таълим фаолиятини ривожлантирувчи ва тузатувчи дастурларни режалаштириш ҳамда 
ишлаб чиқишда иштирок этиш; 
з) иқтидорли ўқувчилар (тарбияланувчилар)ни психологик жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш, уларнинг ривожланиши ва изланишларига кўмаклашиш; 
и) ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ривожланишидаги нуқсонларни аниқлаш ва 
уларни психологик-педагогик жиҳатдан тузатишни амалга ошириш; 
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
68. Билиши лозим: 
а) Бола ҳуқуқлари тўғрисидадги Конвенция, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари 
тўғрисида”ги қонунини, умумий ўрта таълим соҳасидаги, имконияти чекланган болалар 
ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитга таъсир кўрсатувчи омилларни; 
в) умумий ва ижтимоий психология, ѐш психологияси, тиббий психология, мактаб-
интернатгача ва мактаб-интернат ѐшидаги болалар психологияси хусусиятларини; 
г) болалар нейропсихологиясини, психодиагностика ютуқларини, индивидуал фарқ 
психологиясини
д) дефектология асосларини, психотерапия, психогигиена, касбга йўналтириш ва 
меҳнат психологиясини; 
е) ташхистлаш методологияси ва методикасини, психопатология, индивидуал ва 
гуруҳлар бўйича касбга маслаҳат беришнинг замонавий методларини; 
ж) боланинг меъѐрий ва нотўғри ривожланишини ташхислашни, хулқ этикаси ва 
маданиятини; 
з) ўқувчиларнинг (тарбияланувчилар) меҳнат муҳофазаси, соғлиғини сақлашни; 


32 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги 
қоидаларини. 
69. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги махсус психологик ѐки олий педагогик маълумот; 
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish