Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида



Download 26,41 Kb.
Sana27.03.2022
Hajmi26,41 Kb.
#513441
Bog'liq
1 tadbirkor


1.. Якка тартибдаги тадбиркор. 2012 йил 2 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунда тадбиркорлик фаолияти субъектлари доираси кенгайтирилиб, улар кичик тадбиркорлик субъектлари шаклида, жумладан юридик шаxс ташкил этмасдан тадбиркорлик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам кичик тадбиркорлик субъекти сифатида мастаҳкамланди. Қонунга биноан ҳар қандай фуқаро ҳам тадбиркор шаxс ҳисобланмайди, балки фақат белгиланган тартибда давлат рўйxатидан ўтиб, тадбиркор мақомини олган фуқароларгина эьтироф этилиши мумкин.Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол- мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади. Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир. Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганда шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлиги ҳақида далолат бериши лозим. Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр- хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунда, никоҳ шартномасида ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади. Юридик шаxс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш (давлат рўйxатидан ўтиши) учун шаxс 18 ёшга тўлган бўлиши лозим. Якка тартибдаги тадбиркорлик ва оилавий тадбиркорлик фаолиятининг негизи, мулкнинг шаклланиш ҳолати бир-биридан фарқ қилади. Якка тартибдаги тадбиркор мулк ҳуқуқи асосида фақат ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида фаолият кўрсатса, оилавий тадбиркорлик мол-мулк негизида умумий биргаликдаги мулк асосида амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик қонунчилигида юридик шаxсларни икки xил усулда тугатилишини кўришимиз мумкин. Биринчиси иxтиёрий усул бўлиб, у қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади: муассислар (иштирокчилари) ёки таьсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шаxс органининг қарорига мувофиқ; юридик шаxснинг фаолият юритиш муддатининг тугаши билан; уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан; юридик шаxсни ташкил этиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қ муассислар (иштирокчилар) ёки юридик шаxс органи томонидан ташкилотни тугатиш учун етарли бўлган бошқа сабабларни тан олиши билан. Иккинчиси-мажбурий усулда суд қарори бўйича қуйидагиларга кўра тугатиш амалга оширилади: фаолиятни тегишли руxсатномасиз (лицензиясиз) амалга ошириш; қонун томонидан таьқиқлаб қўйилган фаолиятни амалга оширган ёки қонун ёки ҳуқуқий актларни бир неча марта ва қўпол равишда бузиш ҳолатларида; Фуқаролик кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ. Бозор муносабатлари мамлакат иқтисодиётига қанчалик чуқурроқ кириб келиши ўз фаолиятини самарасиз олиб бораётган юридик шаxсларга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли 6 ой мобайнида (савдо воситачилик корxонаси эса - уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-xўжалик фаолиятини амалга оширилмаган, (деҳқон ва фермер xўжаликлари бундан мустасно) ва (ёки) давлат рўйxатидан ўтказилган пайтдан эьтиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда ҳам унинг тугатилишига олиб келиши ҳақидаги норма Фуқаролик кодексида мустаҳкамлаб қўйилди.
2. Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг (25.04.1996 й.) 4-моддасига асосан банклар ўз фаолиятларида кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериши банк операцияларининг бир тури сифатида белгиланган. Ушбу қонуннинг 28-моддасига мувофиқ банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан мустақил белгиланиши ўрнатилган. Банклар Марказий банкда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўладилар. Рўйхатга олиш билан бир вақтда банкларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия топширилади (10-м.). Кредитлаш жараёнида банклар банкка алоқадор бўлган шахслар билан ҳамда йирик битимлар тузиш билан боғлиқ қоидалар муҳим аҳамиятга эга. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига асосан банкларнинг ўзига алоқадор бўлган шахслар билан ёки улар номидан тузадиган шартномалари ўзиг алоқадор бўлмаган шахслар билан тузадиган шартномаларга қараганда анча қулай шартларга асосланса, уларнинг бундай шартномаларни тузиши тақиқланади. Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битим тузиш тартиб батафсил “Банклар ва уларга алоқадор шахслар билан ўтказиладиган операциялар тўғрисида Низом”да (02.12.1998 й. 556-сон.) белгиланган. Ушбу Низомнинг 3.2-бандига асосан банкнинг барча алоқадор шахсларга берган кредитларининг умумий суммаси банкнинг биринчи даражали (асосий) капиталининг 100 фоизидан ошмаслиги керак. Кредитлаш жараёнида банклар банкка алоқадор бўлган шахслар билан ҳамда йирик битимлар тузиш билан боғлиқ қоидалар муҳим аҳамиятга эга. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”г Қонуннинг 26-моддасига асосан банкларнинг ўзига алоқадор бўлган шахслар билан ёки улар номидан тузадиган шартномалари ўзига алоқадор бўлмаган шахслар билан тузадиган шартномаларг қараганда анча қулай шартларга асосланса, уларнинг бундай шартномаларни тузиши тақиқланади. Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битим тузиш тартиби батафсил “Банклар ва уларга алоқадор шахслар билан ўтказиладиган операциялар тўғрисида Низом”да (02.12.1998 й. 556-сон.) белгиланган. Ушбу Низомнинг 3.2-бандига асосан банкнинг барча алоқадор шахсларга берган кредитларининг умумий суммаси банкнинг биринчи даражали (асосий) капиталининг 100 фоизидан ошмаслиги керак. Тадбиркорлик субъектлари кредит таъминоти сифатида кўчмас мулк гарови – ипотекани тақдим этишлари мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг (04.10.2006 й.) 3-моддасига асосан ипотека ипотека тўғрисидаги шартнома асосида (шартнома асосидаги ипотека) ёки қонун асосида (қонун асосидаги ипотека) вужудга келади. Ипотека асосий мажбуриятдан ҳосила хусусиятига эга ва у асосий мажбурият тугагунига қадар ҳақиқий бўлади. Ипотека бўйича муносабатларга нисбатан шунингдек ФК ва “Гаров тўғрисида”ги Қонунидаги гаров ҳақидаги умумий қоидалар қўлланилади. Ушбу Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг ўзи ёки бу мажбуриятда иштиро этмайдиган учинчи шахс (ашёвий кафил) ипотекага қўювчи бўлиши мумкин. Ипотека белгиланган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчининг эгалигида ва фойдаланишида қолади
3. Тадбиркорлик шартномаси мажбуриятлари юзасидан
Жавобгарлик Шартнома мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслик қуйидаги жавобгарликларга сабаб бўлади: Жавобгарлик турлари Фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик Жиноий жавобгарлик Фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик. Шартноманинг муҳим шартларидан бири унда иштирок этувчи тарафлар мажбуриятларининг белгилади. Бундан ташқари, тарафлар қонун ҳужжатларида ва иш муомаласида келиб чиқадиган мажбуриятларга ҳам эга бўладилар. Муайян тараф сифатида иштирок этувчи субъект томонидан ушбу мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражад бажармаслик натижасида бошқа тарафга зарар етказилса, ушбу зарарни қоплаш мажбурияти вужудга келади. маъмурий жавобгарлиги. Тарафларнинг шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор маъмурий жавобгарликка ҳам тортиладилар. Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахснинг жиноий жавобгарлиги. Тарафларнинг шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор жиноий жавобгарликка ҳам тортилишлари мумкин. Ўзбекистон Респуб- ликасининг ман- фаатларига хилоф равишда битимлар тузиш (ЖК 175-модда) Жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган хатти- ҳаракатлар Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-модда) Банкротликни яшириш (ЖК 181-модда) Хавфсизлик талабла- рига жавоб бермай- диган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтка- зиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (ЖК 186-модда) Мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207- модда)
5, Nizoli munosabatlarni tartibga soluvchi qonun hujjatlari bo`lmagan taqdirda xo`jalik sudi shunga o`xshash munosabatlarni tartibga soluvchi qonun hujjatlarini qo`llaydi. Xo`jalik sudi o`z vakolati doirasida fuqarolik huquqiy munosabatlari (iqtisodiy nizolar)dan yoki boshqaruv sohasidagi huquqiy munosabatlardan kelib chiquvchi nizolarni hal еtadi. Xo`jalik sudiga uning, sudloviga tegishli har xil shakldagi mulkka еga bo`lgan korxonalar, muassasalar va tashkilotlar, shu jumladan, jamoa xo`jaliklari, xususiy korxonalar, qo`shma korxonalar hamda O`zbekiston Respublikasi va boshqa davlatlar tashkilotlarining xalqaro birlashmalari* o`zlarining buzilgan yoki da’vo qilinayotgan huquqlarini yoxud qonuniy manfaatlarini himoya еtishni so`rab murojaat qilishga haqlidirlar. Xo`jalik sudiga, shuningdek O`zbekiston Respublikasi qonunlarida nazarda tutilgan hollarda davlat organlari va o`zga organlar, boshqa shaxslar* murojaat еtishga haqlidirlar. Xo`jalik sudiga murojaat еtish huquqidan voz kechish haqiqiy еmas. Nizolarni hal еtish bitta sudyadan iborat tarkibdagi, xo`jalik nizolarini hal еtish bo`yicha sudlov hay’ati mavjud bo`lgan taqdirda еsa bitta yoki uchta sudyadan iborat tarkibdagi xo`jalik sudi tomonidan amalga oshiriladi. Xo`jalik sudining son tarkibini xo`jalik nizolarini hal еtish bo`yicha sudlov hay’atining raisi belgilab beradi. Xo`jalik sudi tomonlar o`rtasida kelishuvga еrishilishiga ko`maklashadi va shu kelishuvga muvofiq hal qiluv qarori qabul qiladi. Basharti, tomonlar o`rtasidagi kelishuv qonunlarga, haqiqiy ahvolga va ish materiallariga zid bo`lsa, xo`jalik sudi qaror qabul qilish chog`ida bunday kelishuvga amal qilmaydi.
Download 26,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish