Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-боб. Болалар мусиқа ва санъат мактаби



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 
6-боб. Болалар мусиқа ва санъат мактаби
ходимларининг малака тавсифлари 
 
28-§. Болалар мусиқа ва санъат мактаби
директори лавозимининг малака
тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
542 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1319 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
91. Лавозим вазифалари: 
а) Болалар мусиқа ва санъат мактаби (бундан буѐн матнда мусиқа мактаби деб 
юритилади) фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ўқув-тарбия жараѐнлари ва таълим 
тизимини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек мактабда таълим сифатини 
яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилаш, давлат ва жамоат ташкилотларида мактаб 
манфаатларини ҳимоя қилиш; 
б) мусиқа мактабининг йиллик ўқув-тарбия режасини тасдиқлаш ва педагогик жамоа 
томонидан ушбу режанинг амалга оширилишини назорат қилиш; 
в) мусиқий ва бадиий педагогиканинг янги ютуқларини ўқув жараѐнига татбиқ этишга 
раҳбарлик қилиш; 
г) ўз ваколати доирасида мусиқа мактабининг молия-хўжалик фаолиятини амалга 
ошириш; 
д) мусиқа мактабининг педагог ходимларга бўлган эҳтиѐжини аниқлаш, кадрларни 
танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга ошириш, педагог ходимлар аттестациясини ташкил 
қилиш; 
е) мусиқа мактабида таълим олаѐтган ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш; 
ж) ўқувчиларни мусиқа мактабига қабул қилиш, кейинги синфга ўтказиш ва таълим 
олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар беришни ташкил қилиш; 
з) ота-оналар билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни 
ташкил қилиш; 
и) ходимларга меҳнат қилиш ва малакасини ошириш учун шароитлар яратиш, мусиқа 
мактаби ходимларининг вазифалари ва лавозим мажбуриятларини белгилаш, уларни моддий 
ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда ўз ваколати доирасида интизомий жазо 
чораларини қўллаш; 
к) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда мусиқа 
мактаби номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, 
турли йўналишлардаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш 
юритиш; 
л) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 


40 
92. Билиши лозим: 
а) таълим соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни; 
б) мусиқа мактаби фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини; 
в) жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ўқув ва тарбия сифатини яхшилаш 
усулларини; 
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва 
қайта тайѐрлаш тартибини; 
д) мусиқа мактаби фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаш ва 
уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; 
е) ўқув жараѐнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллай олишни; 
ж) педагогик жамоада қулай психологик ва ижодий муҳит яратишни; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
93. Малака талаблари: 
а) мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish