Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-боб. Меҳрибонлик уйи ходимларининг



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

7-боб. Меҳрибонлик уйи ходимларининг 
малака тавсифлари 
 
32-§. Меҳрибонлик уйи директори
лавозимининг малака
тавсифлари


44 
Тартиб рақами 
589 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1210 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
106. Лавозим вазифалари: 
а) меҳрибонлик уйининг умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш; 
б) меҳрибонлик уйининг йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларини, таълим-
тарбиявий, ижтимоий-педагогик ва даволаш дастурларини тасдиқлаш ҳамда бажарилишини 
назорат қилиш; 
в) тарбияланувчилар олаѐтган билим сифатини давлат таълим стандартларига мос 
келишини, тарбиявий ишлар натижасини, тарбияланувчилар билан олиб борилган ишларни 
мунтазам равишда назоратини амалга ошириш; 
г) меҳрибонлик уйининг педагог ва тиббиѐт ҳодимларга бўлган эҳтиѐжларини 
аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг вазифалари, лавозим 
мажбуриятларини белгилаш ҳамда улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш ва ўз 
ваколати доирасида интизомий жазо қўллаш масалаларини кўриб чиқиш; 
д) таълим-тарбия 
жараѐнига 
нисбатан 
самарали 
педагогик 
ва 
ижтимоий 
технологияларнинг қўлланишига раҳбарлик қилиш; 
е) меҳрибонлик уйи молиявий-хўжалик фаолиятини тартибга солиш, ажратилган 
бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан ҳамда бошқа ҳомийликдан тушган 
маблағлардан самарали фойдаланиш; 
ж) тарбияланувчиларни меҳрибонлик уйига қабул қилиш ва зарурат бўлганда бошқа 
муассасага ўтказишни, иш юритишни, битирувчиларга таълим тўғрисидаги ва бошқа 
ҳужжатлар тўпламини беришни ташкил қилиш; 
з) тарбияланувчиларни сифатли кийим-бош, озиқ-овқат, дарсликлар ва ўқув 
қўлланмалари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш; 
и) мактаб, ота-оналар, маҳалла фуқаролар йиғини, жамоат ташкилотлари ва 
ҳомийликка олувчи ташкилотлар билан таълим-тарбиявий ишларни такомиллаштириш 
бўйича ҳамкорликни ташкил қилиш; 
к) тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан 
ҳимоялаш, васий ѐки ҳомий сифатида мажбуриятларини бажариш; 
л) тарбияланувчиларнинг тарбияланиши, ўсиши, қўллаб-қувватланиши учун зарур 
шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш; 
м) тарбияланувчиларнинг тўлақонли психологик реабилитацияси, жамиятда ижтимоий 
адаптацияси ва интеграциясига кўмаклашувчи, уй шароитига яқин бўлган шарт-шароитни 
яратиш, сифатли таълим ва тарбия олишини, ижодий ва ақлий қобилиятларининг ўсишини, 
ҳаѐт ва саломатлигини муҳофаза қилинишини, психологик ва жисмоний ривожланишини 
таъминлаш; 
н) тарбияланувчиларни энг яхши миллий анъаналар, урф-одатлар бўйича тарбиялашга, 
уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-
ахлоқий сифатларни, ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантиришга раҳбарлик 
қилиш; 
о) педагогик ва тиббиѐт ходимларининг меҳнат қилиши ва малакасини ошириш учун 
шарт-шароитлар яратиш, уларни аттестациясини ташкил қилиш ҳамда меҳнат ва ишлаб 
чиқариш интизомига риоя қилинишини таъминлаш; 


45 
п) корхона, муассаса, ташкилотлар, турли хорижий фирмалар билан шартномалар 
тузиш, ишончномалар бериш, турли йўналишлардаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан 
ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш; 
р) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш; 
с) тарбияланувчиларни ичимлик суви билан таъминлаш ва болалар учун қўйилган 
санитария-гигиена талабларига риоя қилиш. 
107. Билиши лозим: 
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) меҳрибонлик уйи фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, 
корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шартномалар тузиш тартибини; 
в) жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, таълим ва тарбия сифати, 
ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; 
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва 
қайта тайѐрлаш тартибини; 
д) педагогика, психология, ижтимоий педагогика, болалар физиологиясини; 
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини; 
ж) меҳрибонлик уйи педагог ва тиббиѐт ҳодимлари фаолиятини таҳлил қила олишни, 
муаммоларни аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини; 
з) меҳрибонлик уйини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим-тарбия 
муассасасини бошқарув таркибини тузишни; 
и) педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни. 
108. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
г) камида беш йиллик педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish