Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Мактабгача таълим муассасаси тарбиячи



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

4-§. Мактабгача таълим муассасаси тарбиячи
ѐрдамчиси лавозимининг малака
тавсифлари 
Тартиб рақами 
3698 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
5131 
Ходимлар тоифаси 
Хизмат кўрсатувчи ходим 
14. Лавозим вазифалари: 
а) тарбиячининг болаларга қарашида ѐрдам бериш, уларни кузатиш, болаларни 
музейлар, хиѐбонлар ва бошқа дам олиш жойларига олиб боришга кўмаклашиш; 
б) кичик, ўрта ва катта ѐшдаги тарбияланувчиларни ақлий ва жисмоний 
ривожланишидан келиб чиқиб, ватанга, миллий қадриятларга муҳаббат руҳида тарбиялаш; 
в) тарбияланувчиларнинг муомала кўникмаларини шакллантиришга қаратилган гуруҳ 
ва индивидуал машғулотлар, ўйинлар, табиат қўйнига экскурсиялар ва бошқа тадбирлар 
ўтказиш; 
г) тарбияланувчиларни овқатлантиришни ва чўмилтиришни ташкил қилиш, уларни 
ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш; 
д) ривожланиш ва муваффақият даражасини баҳолаш учун болаларнинг ҳулқини, 
юриш-туришини ўрганиш; 
е) тарбияланувчиларнинг муваффақиятларини маънавий рағбатлантириш, тарбиячи ва 
ота-оналар билан бирга муҳокама қилишда иштирок этиш; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
15. Билиши лозим: 
а) мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари мазмунини; 
б) мактабгача педагогика ва психологияни, дефектология асосларини, ѐш анатомияси 
ва физиологиясини; 
в) мактабгача ѐшдаги болаларни ўқитиш, тарбиялаш шакл ва методларини, жумладан 
мактабгача ѐшдаги болаларга тилни, математикани, табиатшуносликни, тасвирий санъатни 
ўқитиш методикасини, меҳнат таълимини, мусиқий ва жисмоний тарбияни ўргатишни; 
г) тарбияланувчилар ўқитилаѐтган тилнинг грамматик тузилиши ва сўз таркибини, 
улар учун тайѐрланадиган овқатларнинг рецептларини ҳамда тайѐрлаш технологияларини; 



д) мактабгача ѐшдаги болаларнинг оммавий ўйинларини ташкил қилиш қоидаларини, 
гигиена асослари, болалар ҳаѐти ва соғлиғини муҳофаза қилиш қоидаларини; 
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
16. Малака талаблари: 
а) маълумот талаб қилинмайди; 
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish