156
Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараѐни схемасида прогнозлар ва режалар
орасида дастурлар жойлаштирилган бўлиб, ўз моҳиятига кўра ҳам улар оралиқ
характерга эга. Директивлик нуқтаъи назардан улар режаларга яқин, аммо вақт
бўйича олислик ҳамда чексизлик бўйича прогнозларга яқиндирлар. Ахир
одатда режалар тармоқлар, ҳудудлар ва беш йиллик муддатлар орқали
аниқлаштирилган бўлади. Дастурлар кўпинча тармоқлараро, ҳудудлараро ҳамда
кўпйиллик бўлишади.
Ишлаб чиқаришни бошқариш фақатгина оптимал қарорларни танлаш ва
амалга оширишни таъминлаши лозим, чунки жамият учун бугун асоссиз қарор
қабул қилинганлиги оқибатида потенциал зарарнинг қиймати келажакда кўп
каррали миқдорда ошади.
Хўжалик юритишнинг ҳозирги шароитлари прогнозлашнинг миқѐсини
максимал
даражада
кенгайтириш,
прогнозларни
ишлаб
чиқиш
методологиясини ва услубиятини янада такомиллаштиришни талаб этади.
Ижтимоий ривожланиш жараѐнларини прогнозлаш даражаси қанчалик юқори
бўлса, жамиятда ушбу жараѐнларни режалаштириш ва бошқариш
шунчалик
самарали кечади.
Прогноз
деб келажакда объектнинг эҳтимол ҳолатлари, муқобил йўллари
ва уларни амалга ошириш муддатлари тўғрисида илмий асосланган фикр-
мулоҳазаларнинг миқдори тушунилади. Прогнозларни ишлаб чиқиш жараѐни
прогнозлаш деб аталади.
Прогнозлаш ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларида уларнинг назария ва
амалиѐтини боғловчи муҳим занжири ҳисобланади. У
иккита турли
кўринишдаги аниқлаштириш ҳолатларига эга: башорат қилиш (тавсифлаш) ва
бошқа у билан боғлиқ бўлган, яъни бошқариш тоифасига кирадиган олдиндан
белгилаш (кўрсатма бериш). Прогнозлаш эҳтимол ва исталган истиқболни,
ҳолатларни, келажакдаги муаммоларнинг ечилишини тавсифлашни назарда
тутади. Кўрсатма бериш эса ушбу муаммолар ечимининг ўзи бўлиб, мақсадга
мувофиқ фаолиятида келажак тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланишни
назарда тутади. Прогнозлаш муаммоларида иккита жиҳатлар: назарий-билимга
157
оид жиҳатни ҳамда олинган билимлар асосида бошқарув қарорларни қабул
қилиш имкониятлари билан боғлиқ бўлган бошқарув жиҳатини алоҳида
ажратиш лозим бўлади.
Ижтимоий ривожланишни прогнозлашнинг энг муҳим йўналишларидан
бири иқтисодий прогнозлаш ҳисобланиб, у илмий иқтисодий фан бўлиб, унинг
объекти муайян кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараѐни, предмети эса
истиқболда фаолият кўрсатаѐтган иқтисодий объектларнинг эҳтимол
ҳолатларини билиш, иқтисодий прогозларни ишлаб чиқиш қонуниятларини ва
услубларини тадқиқ этишдан иборат.
Макроиқтисодий прогнозлаш бозор ислоҳотлари
шароитида жамият
ривожланишининг қонуниятларини билиш, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-
техник тараққиѐт тенденцияларини аниқлаш соҳаларидаги ютуқларига
асосланади. Иқтисодий прогнозлашни такомиллаштириш, ишлаб чиқилаѐтган
прогнозларнинг ҳаққонийлигини оширишда ҳар қандай
табиатига мансуб
объектларни ривожлантириш прогнозларни ишлаб чиқиш қонуниятлари ва
услубларини ўрганадиган илмий-амалий фан, яъни прогностика,
шунингдек,
унинг муҳим соҳаси ҳисобланган иқтисодий прогностика муҳим аҳамият касб
этади.
Юқоридан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодий прогнозлашга қуйидаги
тарифни бериш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: