мураккаб тизим
– бу мақсадли йўналтирилган, иерархик (ўз
навбатида яхлит), эҳтимолли, одатда тўлиқ ва ишончли бўлмаган маълумотлар
асосида бошқариладиган тизим. Шу ердан прогнозлаштириш усулларини
ривожлантириш муаммоларига тизимли ѐндашишнинг муҳим хусусиятлари
келиб чиқади.
Иқтисодий прогнозлашнинг энг муҳим назарий муаммоларидан бири
прогноз типологиясини тўзиш ҳисобланади. У турли мезон ва белгилар
(прогнозлашни ташкил этиш мақсади, вазифалари, объекти, усуллари ва х.к.)
ѐрдамида тўзилиши мумкин. Уларнинг энг муҳими қуйидагилар ҳисобланади:
прогнозлашнинг миқѐси, олдини олиш вақти, объектнинг тафсилоти,
прогнознинг функцияси.
Прогнозла шнинг
миқ ѐси
бўйича прогнозлар қуйидагиларга
бўлинади: макроиқтисодий ва таркибий (тармоқлараро ва ҳудудлараро)
прогнозлар,
иқтисодий
мажмуалари
(ѐқилғи-энергетика,
агросаноат,
инвестицион, ишлаб чиқариш инфратўзилма, аҳолига хизмат кўрсатиш
соҳаси)ни ривожлантириш прогнозлари, тармоқ ва ҳудудий прогнозлари,
иқтисодиѐт тизимининг бирламчи буғинлари (корхона. ишлаб чиқариш
бирлашмалари ҳамда алоҳида ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар) прогнози.
Прогнозлар вақт даврийлиги бўйича тезкор, қисқа муддатли, ўрта
муддатли, ўзоқ муддатли ва олис муддали прогнозларга бўлинади. Тезкор
165
прогноз бир ойгача, қисқа муддатли бир ойдан бир йилгача, ўрта муддатли бир
йилдан беш йилгача, ўзоқ муддатли беш йилдан ўн беш то йигирма йилгача,
олис муддатли эса ушбу муддатдан ортиқ бўлган даврга тўзилади.
Санаб ўтилган прогноз турлари шунингдек тадқиқ этилаѐтган
жараѐнларни баҳолаш моҳияти ва тавсилоти билан бир-биридан фарқ қилади.
Тезкор прогнозлар прогноз даврида тадқиқ этилаѐтган объектда миқдор ва
сифат жиҳатдан ҳеч қандай сезиларли ўзгаришлар содир бўлмайди деган
таҳминларга асосланади. Уларда кутилаѐтган воқеаларнинг аниқ миқдорий
баҳолаш устун туради. Қисқа муддатли прогнозлар фақатгина миқдорий
ўзгаришларни назарда тутади. Унга мувофиқ ҳолда воқеаларнинг баҳоланиши
ҳам миқдорий тарзда амалга оширилади. Ўрта муддатли ва ўзоқ муддатли
прогнозлар тадқиқ этилаѐтган объектда миқдор ва сифат жиҳатидан
ўзгаришларга таянади, шунда ўрта муддатли миқдорий ўзгаришлар сифатли
ўзгаришлардан устун туради. Ўрта муддатли прогнозларда воқеаларнинг
миқдорий-сифат, ўзоқ муддатли прогнозларда эса сифат-миқдорий баҳолаш
амалга оширилади. Ўзоқ муддатли прогнозлар фақатгина сифатли
ўзагришларга таянади, бу ерда фақатгина тадқиқ этилаѐтган объект
ривожланишининг умумий қонуниятлари тўғрисида гап боради. Бунда прогноз
қилинаѐтган воқеаларни баҳолаш шакли сифатли ҳисобланади.
Тадқиқ
эти ла ѐ тган
об ъек тнинг
тафси лоти га
қараб
прогнозларнинг бўлиниши такрор ишлаб чиқариш жараѐнининг турли
жиҳатлари билан боғлиқ. Ушбу белги бўйича қуйидаги иқтисодиѐт прогнозлари
ажралиб туради: ишлаб чиқариш муносабатларнинг ривожланиши; ижтимоий-
иқтисодий асослари ва илмий-техник тараққиѐтининг оқибатлари; ўсиш
динамикаси (унинг суръати, омиллари ва тўзилмалари); меҳнат ресурсларнинг
такрор ишлаб чиқариши, бандлилиги ва кадрларни тайѐрлаш; табиий
ресурслардан иқтисодий фойдаланиш; асосий фондлар ва сармоя
қўйилмаларининг такрор ишлаб чиқариши; аҳолининг ҳаѐт тарзи; молиявий
муносабатлар, даромад ва нархлари; ташқи иқтисодий алоқалар ва бошқалар.
166
Ушбу санаб ўтилган йўналишлардан ҳар бири алоҳида аҳамиятга эга ва
мустақил тарзда ишлаб чиқилиши мумкин. Шу билан бирга улар ўртасида халқ
хўжалигини прогнозлашнинг илмий тавсилотини таъминловчи методологик
ҳамжиҳатлилиги мавжуд. Иқтисодий прогнозлаш ҳамжиҳатликда бошқа
прогнозлашнингтурлари (ижтимоий, сиѐсий, демографик, илмий-техник,
табиий ресурсларни прогнозлаш ва шу каби) билан бирга амалга оширилади.
Ушбу
прогозларнинг
натижалари
халқ
хўжалиги
ва
иқтисодий
прогнозлашнингбошқа турларида инобатга олинади. Ўз навбатида иқтисодий
прогнозлар бошқа барча ижтимоий жараѐнларнинг прогнозлаш ва
режалаштиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Турли хил
прогнозларнинг алоқаси уларни ишлаб чиқиш кетма-кетлигида ҳам ўз
ифодасини топади. Хусусан, иқтисодий прогнозлар илмий-техник тараққиѐти,
табиий ресурслар, демографик жараѐнлар ва х.к. нинг прогнозларидан кейин
ишлаб чиқилади.
Прогнознинг
ф ункцияси (прогнозлаш
йўналишлари)
бўйича
прогнозлар иккита турга бўлинади: қидирув ва меъѐрий прогнозлар.
Қидирув прогнози тадқиқ этилаѐтган объектнинг ўтган ва ҳозирги ривожланиш
тенденцияларининг келажакда шартли равишда давом этишига асосланган
ҳамда ушбу тенденция (режа, дастур)ларни ўзгартира оладиган шароитлардан
четланади. Унинг вазифаси - тадқиқ этилаѐтган объектнинг мавжуд
тенденцияларини сақлаган ҳолда қай тарзда ривожланишини аниқлашдан
иборат. Меъѐрий прогноз қидирув прогнозидан фарқли улароқ олдиндан
белгиланган мақсадлар базасида ишлаб чиқилади. Унинг вазифаси –
прогнозлаш объектининг истиқболда мумкин бўлган ҳолатларига эришиш
йўллари ва муддатларини аниқлашдан иборат. Қидирув прогнози объектнинг
келгуси ҳолатларини аниқлашда унинг ўтган ва ҳозирги ҳолатлардан четланса,
меъѐрий прогноз эса тескри тартибда амалга оширилади: келажакда
белгиланган ҳолатдан тортиб то ҳозирги тенденция ва қўйилган мақсадлар
доирасида уларни ўзгартиришгача.
167
Прогнознинг иккала тури амалиѐтда прогнозлашнинг бир йўла йўналиш
ва ѐндошувлари сифатида номѐн бўлади ва биргаликда фойдаланилади.
Уларнинг уйғунлиги қўйилган мақсадларга эришиш учун режалаштиришнинг
дастаги сифатида прогнозлашнинг ундайдиган роли яққол намоѐн бўлади.
Прогнозлашнинг ундайдиган функцияси прогнознинг, у башоратлашнинг
дастлабки сабабларига таъсир этиш самарасини юзага келтиради. Таъсир этиш
самараси ҳам ижобий (прогнозларни амалга оширишни тезлаштиришга
кўмаклашади), ҳам салбий (уни амалга оширишга тўсқинлик қилади, айрим
ҳолларда эса прогнознинг барбод бўлишига сабаб бўлади). Бу шу билан
изоҳланадики, прогнознинг мақсадларга эришиш уни олиб боришнинг
объектив шароитларига тўғридан-тўғри боғлиқлик билан амалга оширилади.
Агар прогноз объектининг ривожланиши етилган шароитларга жавоб берса, у
амалиѐтда самарали амалга оширилади. Акс ҳолда прогнознинг ушбу
шароитларга мос келмаслиги унинг амалга оширилишига салбий таъсир
кўрсатади. Прогнозларни амалга ошириш учун шароитларнинг ўзаро
боғлиқлигига қарор қабул қилиш билан боғлиқ прогнозлашнинг ўзаро алоқаси
ҳам таъсир кўрсатади. Қарорлар одатда прогнозлашнинг маълумотлари асосида
қабул қилинади. Ўз навбатида қабул қилинган қарорлар прогнозларнинг амалга
ошириш натижаларига таъсир кўрсатади. Шу боис прогнозлаш ва қабул
қилинган қарорларнинг ўртасида номувофиқликни олдини олиш учун
прогнозни тизимли тўғрилаш, шу жумладан прогнозлаш объектининг
ривожланиш мақсадини уни бажарилиши билан таққослаш йўли билан амалга
ошириш лозим.
Прогнозлар типологияси, шунингдек,келажак тўғрисидаги ахборотнинг
манбалари ва прогнозлашнинг услублари каби масалалар билан ўзвий
боғланган. Прогноз ахборотларнинг манбалари уч турга бўлинади: тўпланган
тажриба (тадқиқ этилаѐтган ҳодиса, жараѐн, воқеаларнинг кечииши ва
ривожланишининг
қонуниятларини
билишга
асосланган);
мавжуд
тенденцияларнинг экстраполяцияси (ривожланиш қонуни ўтган ва ҳозирги
пайтда маълум); прогноз қилинаѐтган объектлар бўйича моделларни
168
кутилаѐтган ѐки белгиланган шароитлар учун тўзиш. Ушбу ахборот манбалари
доирасида бир-бирини ўзаро тўлдирувчи прогнозлашнинг учта услуби мавжуд:
экспертли (дастлаб ахборотларни –сўровнома, интервью, саволнома –йиғиш ва
уни қайта ишлашгаҳамда прогноз учун қўйилган вазифаларга нисбатан
эксперт(лар) фикрларига асосланган), экстраполяция –объектнинг кутилаѐтган
ривожланишини ўрганиш ва ушбу ривожланишнинг қонуниятларини ўтган ва
ҳозирги даврдан келажакка ўтказилиши; моделлаштириш – прогноз
қилинаѐтган объектнинг кутилаѐтган ва белгиланган ўзгариши доирасида унинг
қидирув ва меъѐрий моделларини тадқиқ этиш. Прогнозлаш амалиѐтида санаб
ўтилган барча ахборот манбаларидан ва прогнозларнинг барча услубларидан
биргаликда фойдаланилади.
Прогнозларнинг таснифи мақсадлар, вазифалар, прогнозлаштириш
объектлари,
огоҳлантириш
вақтлари,
илмий-услубий
асослар
ва
прогнозлаштириш ташкилотлари ҳамда унинг якуний натижалари шакллари
каби бир қанча белгиларга боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Келинг, иқтисодий-
ижтимоий мезонларнинг асосий типологиясини кўриб чиқамиз.
Прогнозлаштириш тизимининг кўламига кўра жаҳон хўжалигидан тортиб, то
корхоналар ва алоҳида ишлаб чиқарувчи хўжаликларгача дифференциация
(табақаланиш) суръати анча юқори. Шундан келиб чиққан ҳолда қуйидаги
прогноз гуруҳларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
–
халқаро иқтисодиѐт прогнози, шу жумладан, ташқи савдо ва жаҳон
бозори конъуктураси;
–
мамлакат иқтисодиѐтининг яхлит, ягона маҳсулот тарзида ҳамда
тармоқлараро тарзда прогноз қилиниши;
–
ѐқилғи-энергетика мажмуаси, агросаноат мажмуаси ва бошқа халқ
хўжалиги мажмуаларининг прогнози;
–
бир маҳсулотли ѐки кўп маҳсулотли халқ хўжалиги тармоқларининг
прогнози;
–
имконияти даражасида бутун минтақавий ижтимоий-иқтисодий
тизимни қамраб олувчи ҳудудлар прогнози;
169
–
ташкилотлар, алоҳида ишлаб чиқаришларни бирлаштиришни кўзда
тутувчи халқ хўжалигининг биринчи даражали бўғинлари прогнози.
Прогнозларнинг бундай таснифланиши 8.1.2-расм (чап томони)да ѐритиб
ўтилган бўлиб, шу ер (ўнг томон)да прогнозлаштириш объектлари бўйича
прогнозлар типологияси келтириб ўтилган. Шундай прогнозларининг тўлиқ ѐки
қисман
тўлиқ
(демографик,
экологик
каби)
ижтимоий-иқтисодий
прогнозлаштиришга тегишли бўлган 10 та гуруҳи ажратиб кўрсатилган. Ушбу
гуруҳлардан ҳар бирининг мазмунига тўхталиб ўтамиз.
Демографик прогнозлар аҳолининг жинсий жиҳатдан ѐшига боғлиқ
бўлган тўзулишидан, туғилиш ва ўлим тўғрисидаги маълумотлардан ҳамда умр
кўриш давомийлигидан иборат бўлган аҳоли динамикасини ўз ичига олади.
Бандлик ва меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқариш, оилалар сони ва
катталиги ҳамда аҳоли миграцион оқимларининг йўналишлари ва ҳажми тадқиқ
этилмоқда. Бошқа иқтисодий ва ижтимоий ҳисоб-китоблар учун асосий мазмун
бўлиб меҳнатга лаѐқатли аҳолини жойлаштириш, уларнинг сони ва таркиби
ҳисобланади.
Ресурслар прогнози энг аввало табиий ресурслар: ѐқилғи-энергетика,
минерал-хомашѐ, сув, ўрмон ресурслари ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
Кўпгина ҳолларда ресурсларнинг мавжудлиги орқали халқ хўжалигининг
тўзилиши аниқланади. Заҳираларнинг камайиши, сифатнинг пасайиши, турли
хилдаги ресурсларни қазиб олиш шароитларининг оғирлашуви келажакдаги ана
шу каби муаммолар ҳолати тўғрисида асосли маълумотларни тақозо этади.
Ишлаб чиқариш прогнозлари кўп томонлама ҳар хил ишлаб чиқариш кучлари
ва муносабатларини ўз ичига олади. Бу – иқтисодий ўсиш суръати, халқ
хўжалигининг якуний маҳсулот ҳажми ва тўзилиши, тармоқлараро алоқалар,
ишлаб чиқаришни ҳудудий жойлаштириш, асосий ишлаб чиқарилувчи
маҳсулотларнинг ҳажми, таркиби ва сифатининг соф ҳисоби.
Капитал қўйилмалар ва капитал қурилиш прогнозларига капитал
қўйилмалар ҳажми ва тўзилиши, амалга оширилаѐтган қурилиш баҳоси, асосий
фондларнинг амалга тадбиқ этилиши, бино, иншоотларнинг қурилиши,
170
уларнинг яроқлилик муддати, ишдан чиқиши ва алмаштирилиши кабилар
киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |