илмий таҳлили
; шаклланган тенденция ва кўзланган
мақсадларни ҳисобга оладиган ижтимоий ишлаб чиқаришнинг кутилаѐтган
ривожланишини
вариантли башоратлаш
; қабул қилинаѐтган қарорларнинг
мумкин бўлган оқибатларнинг таҳлили
, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник
ривожланиш
йўналишларини
асослаш.
Шундай
қилиб,
иқтисодий
прогнозлашнинг вазифаси, бир томондан борлиқнинг ҳақиқий жараѐнларга
амал қилган ҳолда тадқиқот соҳасида яқин ѐки ўзоқ келажаги истиқболни
аниқлаш, иккинчи томондан, тўзилган прогноз ва прогноз даврида қабул
қилинган қарорларнинг оқибатлари нуқтаи назаридан уларни баҳолашга
таянадиган оптимал жорий ва истиқболли режаларни ишлаб чиқишга хизмат
қилади.
Иқтисодий прогнозлаш кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг
иқтисодий жараѐнларнинг энг муҳим қонуниятларини тадқиқ этишга
асосланган.
Унинг
назарий
асоси
ижтимоий
ишлаб
чиқаришни
ривожлантиришнинг объектив қонуни тўғрисидаги фан сифатида сиѐсий
иқтисодидан иборат.
Прогнозлаштириш
жараѐнида,
прогноз
учун
керакли
бўлган
топшириқларни ишлаб чиқиш, ҳар томонлама прогнозлаштириш объекти
таҳлилини амалга ошириш шарт. Ушбу анализ объектнинг аниқланиши ва
тадқиқот предметини, унинг прогнозлаштириш мақсади ва вазифасини, ташқи
манбаларга боғлиқлигини, тўзилишини, ишлаш механизми ҳамда улар устидан
бошқарув кабиларни ўзида мужассам этади. Расмий нуқтаъи назардан
қараганда, объектни изчил тадқиқ қилиш – оптимал алтернатив танловни
амалга оширишга ҳамда объектни бошқарувчи алтернатив таъсирларнинг
намоѐн
бўлишига,
шунингдек,
унинг
келгуси
корректировкаланган
моделларининг тўзилишига олиб келади.
Биз ижтимоий-иқтисодий тизимларни кўриб чиқамиз, уларнинг таҳлили
эса прогнозлаштириш объекти сифатида қаралганда анча мураккаб, чунки улар
161
мураккаб тизимлар тоифасига киради. Мураккаб объектларни таҳлил қилиш
учун сўнгги ўн йиллар давомида пухта ишлаб чиқилган назариялар тизимидан,
тизимли таҳлилдан фойдаланиш лозим.
Тизим бир-бирига ўзаро таъсир этувчи элементлари, уларнинг хоссалари
ва алоқалари мавжуд бўлган бутун бир комплекс сифатида қаралиши мумкин.
Умуман олганда тизим – бу моддий дунѐда элементлари мавжуд бўлган,
бутун бир комплекснинг объектив мавжудлигига асосланган илмий абстракция.
Тизимнинг мураккаблигига оид фараз фақатгина унинг элеменларига эмас,
балки улар ўртасидаги кўп тармоқли ҳамда кўп қиррали алоқаларга, тизимнинг
бутунлигига доир махсус хусусиятларнинг намоѐн бўлишига ва унинг
кутилаѐган ҳолатига боғлиқ. Бу орқали мураккаб тизимни ҳам элементларнинг
катта миқдори, ҳам уларнинг хилма-хил алоқалари аниқлайди.
Мураккаб тизимнинг хусусиятларини таърифлашда, аввало, унинг
яхлитлик хусусиятидан бошлаймиз. Мураккаб тизим таркибидаги бирор бир
элемент (қисм)ларда мавжуд бўлмаган хусусиятларни намоѐн қилади. Демак,
мураккаб тизим унинг таркибини ташкил этувчи қисмлар ва уларнинг
хусусиятлари миқдорига қараганда кўпроқ жиҳатларни намоѐн этади.
Мураккаблик ва яхлитликнинг ўзи тизимнинг янгича хусусиятларини вужудга
келтиради.
Мураккаб тизимлар мақсадли йўналтирилган бўлишади. Мақсадли
йўналтирилган тизим учун у қандай ҳолатда эканлиги, у ѐки бу ҳолатда
мақсадга эришиш йўли, энг маъқул бўлган ҳолатга эришиш кабилар аҳамиятсиз
эмас. Мавжудлилик мақсадларини, тизимнинг ривожланишини тадқиқ қилиш –
илмий-асосланган прогнозлаштиришнинг энг асосий нуқтаъи назарларидан
биридир. Тизимни тадқиқ қилиш методологиясининг асосий хусусиятларидан
бири уларнинг таҳлилига функционал жиҳатдан ѐндашишдир. Тизимниг
функцияси ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш йўлида унинг ҳолати ва
унинг барча элементларининг ўзаро, ўзлуксиз таъсирида намоѐн бўлади. Тизим
ташқи муҳит билан ўзининг кириш ва чиқишлари билан боғланган. Фараз
162
қилайлик, бизга маълум бир t вақтдаги ҳолатни тавсифловчи учта вектор
маълум:
кириш ҳолати вектори
x
t
= (x
1,
x
2,
…, x
m
)
t ;
чиқиш ҳолати вектори
Y
t
= (y
1,
y
2,
… , y
n
)
t;
тизимнинг ички ҳолати вектори S
t
= (s
1,
s
2, .
... , s
k
)
t
.
Тизиминг функцияси, унинг табиати чиқиш ҳолати вектори Yt орқали
характерланади. Агар чиқиш ҳолати векторлари t тизимнинг кириш ҳолати
векторлари ва унинг ички ҳолатлари ѐрдамида аниқланаѐтган бўлса, у ҳолда Yt
= f (Xt, St) кўринишидаги боғланишга эга бўламиз. Бундай функцияларнинг
келтирилиб чиқарилиши мураккаб тизимни прогнозлаштиришда жуда қўл
келади, чунки одатда кутилаѐтган ѐки эришиш мумкин бўлган тизимниг кириш
ҳолати ва ички ҳолатига боғлиқ ҳолда чиқиш ҳолати прогноз қилинади.
Жумладан, бундай ѐндашувга прогнозлаштиришнинг эконометрик модели
асосланади.
Функционал ѐндашувнинг муҳимлигига қарамай, у мураккаб тизимни
тадқиқ қилиш имкониятларини батамом ниҳоясига етказмайди. Тизимли
таҳлилда ушбу тамойил тизимларнинг функцияларини тадқиқ қилишдан
уларнинг тўзилмаларини ўрганишга ўтиш орқали аниқлаштирилади.
Тўзилмавий таҳлил тадқиқ қилиш имкониятларини сезиларли тарзда
кенгайтиради. Ушбу таҳлил – тизимнинг ишлаш механизмини, унинг кўплаб
ички ҳолатларига боғлиқ табиатини чуқур англаб етишга имкон яратади.
Қолаверса, унинг тўзилмасини билиш орқали тизимнинг қандай ички ва кириш
ҳолатларида мақсадга мувофиқ чиқиш ҳолатларига эришиш мумкинлиги
тўғрисида баҳо бериш, шунингдек, тизимнинг мақсадли функцияси амалга
оширилади.
Биз юқорида тизимни бир-бирига ўзаро таъсир этувчи элементлари,
уларнинг хоссалари ва алоқалари мавжуд бўлган бутун бир комплекс сифатида
қаралиши мумкин дея эътироф этдик.
Ҳар қандай мураккаб тизимни баъзи бир тизимости қисмларга ажратиш
мумкин. Худди шундай, халқ хўжалигининг тизимости қисмларига саноат
163
корхоналари тармоқларининг тизимости қисмлари – цехлар ва ҳоказолар
киради. Тизимни бўлакларга ажратиш турли хил деталлаштириш даражаларида
амалга оширилади. Тизим элементи деганда шундай элемент тушуниладики,
бунда тадқиқот натижасида уни бошқа ҳеч қандай ташкил этувчи бўлакларга
ажратиш имкони бўлмаган, бўлинмас тизимости қисмга айтилади.
Тўзилмавий таҳлил энг аввало, тизимни ташкил этувчи элементлар ва
тизимости қисмларни намоѐн этишга кўмак беради. Мураккаб тизим
элементлари бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлиб, бу боғлиқликларнинг ҳам
белгиланиши, ҳам тадқиқ этилиши тизим таҳлилининг аҳамиятга молик
жиҳатлари сирасига киради.
Тизимнинг тўзилмавий таҳлили уларнинг иерархик тушунчасига олиб
келади. Ҳар бир мураккаб тизимда кўплаб кирувчи қисмларни ажратиш мумкин
бўлиб, унинг ўзи, ўз навбатида янада кенгроқ супер тизимнинг тизимости
бўлаги ҳисобланади. Айтайлик, саноатнинг бирор бир тармоғини тадқиқ этиш
давомида шуни унутмаслик керакки, унинг тизимостида кўплаб бирлашмалар
ва корхоналар хизмат кўрсатишади. Тармоқнинг ўзи эса бутун бир халқ
хўжалигини ѐки саноатни қамраб олувчи супер тизим ҳисобланади. Шунинг
учун ҳам объектни тизимли прогнозлаштириш учун, аввало, у яхлит ва
мақсадли йўналтирилган комплекс сифатида, икиинчидан, супер тизимнинг
янада кенгроқ бўлаги сифатида, учинчидан эса кўплаб элементлар ва тизимости
қисмлардан ташкил топган, мураккаб тўзилишга эга бўлган тизим сифатида
кўриб чиқилмоғи лозим. Бу объектни уч даражали, балки ундан ҳам кўпроқ
даражали тавсифлаш ҳисобланади.
Тизимлар детерминлпшган ва кутилаѐтган (эҳтимолли) бўлишади.
Детерминлашган тизим сўзсиз маълум бир ташқи куч натижасида
таъсирланади. Тизимда битта таъсирнинг эҳтимоллилиги турли хилдаги, ҳар
бири бошқа бир эҳтимоллиликдан сўнг келувчи натижаларга олиб келиши
мумкин. Мураккаб тизимлар, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий тизимлар –
бу аксар ҳолларда эҳтимолли тизимлардир.
164
Ушбу тизимларни одатда тўлиқ тавсифлаб бўлмайди. Буни назарий жиҳатдан
ҳам, амалий жиҳатдан ҳам бажариб бўлмайди. Айтайлик, замонавий
корхонанинг бир кунлик иш кунини барча технологик, ташкилий, иқтисодий,
ижтимоий, психологик ва бошқа амалдаги факторлардан фойдаланган ҳолда
тўлиқ тавсифлаш – бу ишончли тўплам ярратиш билан баробардир; ундан
фойдаланмасдан туриб, уни ѐзишнинг иложи бўлмаган бўларди.
Мураккаб тизимлар – эҳтимолли бўлишади ва уларни тўлиқ таърифлаб
бўлмайди.
Шунинг
учун
уларни
бошқаришда,
шу
жумладан,
прогнозлаштиришда тўлиқ бўлмаган, қисман аниқ, ишончли бўлмаган
маълумотлардан фойдаланишга тўғри келади.
Хуллас,
Do'stlaringiz bilan baham: |